Главная / Жамият / Мактабларда «Сунгги кунгирок» факатгина 1- ва 11-синфлар иштирокида 1 соат давомида утказилади

Мактабларда «Сунгги кунгирок» факатгина 1- ва 11-синфлар иштирокида 1 соат давомида утказилади

Халк таълими вазирлиги умумий урта таълим муассасаларида 2018-2019 укув йилини якунлаш ва “Сунгги кунгирок” тадбирларини утказиш буйича тавсиялар берди.

Мамлакатдаги барча умумий урта таълим муассасаларида 2018-2019 укув йилини якунлаш хамда “Сунгги кунгирок” тадбирларини юкори савияда утказилишини ташкил этиш максадида куйидагиларга амал килиш тавсия этилади:

– умумий урта таълим муассасаларида “Сунгги кунгирок” тадбирларини жорий йилнинг 25 май куни эрталабки соат 8:00 да “Менинг мактабим – менинг уйим” шиори остида ташкил этиш;

– тадбирни факатгина 1- ва 11-синфлар иштирокида 1 соат давомийликда утказиш (9-синф укувчилари битирувчи хисобланмайди);

– “Сунгги кунгирок” тадбирларининг мактаб ховлиси, богида ёки соя-салкин очик майдонларида утказиш хамда мактаб худудига техника воситалари ва бегона шахсларнинг киритилмаслигини таъминлаш;

– битирувчи укувчиларнинг мактаб формасидан ташкари, турли либослар хамда ленталар такиб олишини олдини олиш;

– тадбирлар утказиладиган жойларни талаб даражасида жихозлаш, гигиена ва тозалик талабларига мувофик шароитлар яратиш, ёнгин ва техника хавфсизлиги коидаларига амал килган холда укувчилар хавфсизлигини таъминлаш;

– умумий урта таълим муассасаларида тадбирларнинг тартибли утишини таъминлаш максадида жойлардаги махалла кумитаси, ота-оналар ва хукукни мухофаза килиш идоралари вакиллари билан хамкорлик килиш;

 – мактаб рахбарияти томонидан тадбир иштирокчиларини табриклаш жараёнида юртимизда сунгги йилларда эришилган ютуклар, амалга оширилган кенг куламли бунёдкорлик ишлари, таълим тизимидаги ислохотлар тугрисида аник ракам ва далиллар келтирилган холда маълумот бериш;

– тадбирга фахрий укитувчилар, ота-оналар, касаба уюшмаси, махалла ва хамкор ташкилотлар, шунингдек, урнак буладиган мактабнинг собик битирувчиларини таклиф этган холда улар томонидан битирувчиларга байрам табриги ва тилакларини билдиришларини ташкил этиш;

– тадбирда йил давомида намунали хулк ва аъло бахоларга укиб, энг юкори рейтинг курсаткичларига эришган иктидорли битирувчиларни такдирлаш ва рагбатлантириш;

– “Сунгги кунгирок” тадбирларини, боскичли назорат имтихонлари ва якуний давлат аттестацияларини утказишда, таълим муассасаларини янги укув йилига тайёрлаш борасида укувчи ва битирувчилар хамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблаглари йигилишини катъиян такикланади;

– умумий урта таълим муассасалари рахбарлари хамда укитувчиларга битирувчилар томонидан турли кимматбахо совгалар такдим этиш, кушимча турли тантанали тадбирларни (хонадонлар, ресторан ёки кахвахоналар ва х.к.да банкет ёки бошка маросимлар) утказиш ва енгил автомашиналарда сайр ташкил этишга йул куйилмайди;

– тадбирни ташкил этишда мактабнинг “Кузатув кенгаши” аъзолари фаол иштирок этиши билан бир каторда юкорида келтириб утилган тавсияларга амал килиниши устидан назорат олиб боради.

Таълим муассасаларида утказиладиган “Сунгги кунгирок” байрам тадбири сценарийсини тузишда куйидагиларга эътибор каратиш лозим.

“Сунгги кунгирок” тадбири таълим муассасасининг рахбари бошчилигида, маънавий-маърифий ишлар буйича директор уринбосари, укитувчи-мураббийлар, ёшлар етакчилари томонидан режалаштирилади.

Тадбирнинг мазмун-мохиятидан келиб чикиб (сценарий), ижодий ёндашган холда ташаббускорлик, изланувчанлик ва фаоллик билан уни юкори савияда утказиш, нуфузини ошириш чоралари курилади.

25 май “Сунгги кунгирок” тадбири республикадаги барча мактабларда эрталаб соат 8:00да бошланиб 9:00 да тугатилади.

Тадбирни ташкил этишда Халк таълими вазирлигининг тавсия ва курсатмаларига асосланиш, таклиф этилган мехмонлар, ота-оналар учун кулай жой танлаш, санитария ва гигиена, ёнгин ва техника хавфсизлиги коидаларига риоя килиш зарур.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари