Главные новости
Главная / Маданият / Мактабгача таълим вазирининг кутилмаган ташрифи болалар богчаси ходимларини эсанкиратиб куйди
Место рекламы

Мактабгача таълим вазирининг кутилмаган ташрифи болалар богчаси ходимларини эсанкиратиб куйди

bogchaУзбекистон мактабгача таълим вазири (MTM) Агриппина Шин 23 январь, сешанба куни пойтахтдаги мактабгача таълим муассасаларига уюштирган навбатдаги кутилмаган ташрифларида уларда ишлаётган ходимларни саросимага солиб куйди. Бу хакда вазирлик матбуот хизматига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.

Юнусобод туманидаги 206-MTMда соат 12:20 булишига карамай, богча тарбияланувчилари учун тушлик ташкил этилмаган. Богча мудираси эса мехмонларга тайёрлов гурухидаги укув-тарбия жараёни билан танишишни таклиф килди. Болалар тайёрлов гурухи тарбиячиси, 18 йиллик педагогик тажрибага эга Диляра Эгамбердиеванинг машгулотларига шу кадар кизикиб кетганидан мехмонларнинг гурухга кириб келганини хам сезмай колишди. Богча опанинг таълим-тарбия бериш методикасини юкори бохолаган вазир ошхонага йул олди.

Таомнома буйича 2-кайлали нухатли бутка пишиш арафасида булса-да, унинг ичида янги солинган хом гушт борлиги аникланди. Маълум булишича, ошпаз Э. Мамедова таомнома буйича тушликдаги 2-овкатга берилиши лозим булган 35,22 килограмм урнига 31 килограмм гушт ишлатган. Аммо мехмонларнинг кутилмаган ташрифи уни эсанкиратгани боис, пишиб турган буткага яна 4 килограмм хом гуштни солиб юборган. Бу эса тушлик вактини кечиктириб, кун тартибининг бузилишига хам сабаб булган.

Шунингдек, мазкур богчанинг куввати 540 нафар болага мулжалланган булишига карамай, 2018 йилнинг 1 январь холатида тарбияланувчилар сони 740 нафарни ташкил этган. Болалар богчаси биносининг биринчи блоги эса туман хокимияти томонидан махалла кумитасига бериб юборилган. Йул куйилган камчиликлар муносабати билан мудира V.Мухаммедова, ошпаз Э.Мамаедова, омбор мудири Д.Дадаходжаева билан тузилган мехнат шартномаси бекор килинди. Шунингдек, богча хамшираси Ш.Таштаевага интизомий жазо чораси кулланилди.

Куннинг иккинчи ярмида вазир ва яна бир катор масъуллар Мирзо Улугбек туманидаги 14-мактабгача таълим муассасасида хам булишди. Бу ердаги вазият хам юкоридагидан фарк килмайди, дея кайд этди вазирлик матбуот хизмати. Богча 1980 йилда курилган булиб, унинг куввати 320 уринга мулжалланганига карамай, бугунги кунда ушбу богчада 551 нафар бола тарбияланмокда.

Бундан ташкари, ошхона фаолияти талаб даражасида йулга куйилмаган. Хусусан, мактабгача таълим муассасига Тошкент шахрида фаолият курсатаётган «Ибрагимова» МЧЖ томонидан етказиб берилган гуштнинг бир кисми сифатсиз холатда экани ва яроксиз гушт махсулотлари ошхона музлатгичида саклангани аникланди.

Натижада богча омбор мудири Д. Бахромова ва бош ошпаз Д. Давирова билан тузилган мехнат шартномаси бекор килинган. Мактабгача таълим муассасаси мудираси вазифасини бажарувчи Ф.Усманбекова хамда хамшира Г.Хужамкуловага эса «хайфсан» интизомий жазо чораси кулланилди. «Ибрагимова» МЧЖ билан тузилган шартнома хам бекор килинган.

Агриппина Шин урганиш давридаги холатларни зудлик билан бартараф этиш ва уларни такрорламаслик максадида чора-тадбирлар режасини ишлаб чикиш ва ижрога каратиш юзасидан мутассадиларга топширик берди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

vKNYzK1LhHGS5YdWMC2UioBfj3bOR8qc

«Сирли душман кимнинг ичига яширинганини билмаймиз»: Италиядаги хаёт хакида хикоя

Сицилиядаги пляжда жойлашган бар эгаси Катя Афонина катъий карантин шароитида Италиянинг энг йирик оролидаги хаёт …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари