Главные новости
Главная / Жамият / Максим Орешкин Узбекистон 2020 йилда ЕОИИга кушилишини айтди
Место рекламы

Максим Орешкин Узбекистон 2020 йилда ЕОИИга кушилишини айтди

Россия иктисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин 30 ноябрь куни Россия Олий иктисодиёт мактаби (Высшая школа экономики) талабалари билан булган учрашувда Узбекистон 2020 йилда Евросиё иктисодий иттифокига кушилишини маълум килди. Бу хакда иктисодчи Бехзод Хошимов телеграмдаги каналида хабар берган.

«Бугун Россия иктисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин, Олий иктисодиёт мактаби (НИУ ВШЭ) талабалари билан булган учрашувда Узбекистон Евроосиё иттифокига 2020 йили киришини тасдиклади. Ундан ташкари талабаларга келаётган таътилда Узбекистонга боришни тавсия килди ва Узбекистон туристик жихатдан нихоятда кизиклиги ва мехмондустлигини айтиб утди. Хозирда музокаралар Узбекистон давлат корхоналарига Евроосиё иттифокига киришдаги имтиёзлар хакида булаётганини ва бу масалада келишув албатта булиши хакида айтди.

Айтиш жоизки,  Орешкин хозирда Россия ва Узбекистоннинг иктисодий хамкорлик буйича хукуматлараро коммисиясининг Россия тарафидан рахбари хисобланади.

Бошка жуда ишончли манбаларга кура,  Узбекистон Евроосиё иттифокига кириши 2020 йилнинг кузида, Тошкентдаги МДХ давлатлари саммитида эълон килинар экан», дейилади хабарда.

Эслатиб утамиз, шу йилнинг октябрь ойи бошида Россия Федерациялар кенгаши раиси Валентина Матвиенко Тошкентга ташрифи вактида Узбекистон Евроосиё иктисодий иттифокига кушилиш масаласини куриб чикаётгани тугрисида маълумот берганди.

Кейинрок Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи уринбосари Содик Сафоев Узбекистон ушбу иттифокка кушилиш имкониятларини уч йилдан бери урганаётганини маълум килди ва шу билан биргаликда Узбекистон миллий манфаатларга рахна солувчи хеч кандай шартномага кул куймаслигини таъкидлади.

ЕОИИга аъзо булиш мигрантлар хаётини енгиллаштириши хакида бонг урилмокда. Аслида-чи?

7 октябрь куни Узбекистон Норматив-хукукий хужжатлар лойихалари мухокамаси порталида Узбекистон Республикасини 2030 йилга кадар ижтимоий-иктисодий комплекс ривожлантириш концепцияси лойихаси жойлаштирилди. Унга кура, Узбекистон 2022-2025 йилларда ЕОИИга аъзо булиб кириши кузда тутилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

rh5OCiQr2DaZAmq8HXiDGsSawEpC_34d

Буйрак етишмовчилигидан азият чекаётган Мафтунага операция учун ёрдам керак

Бир мурожаат изидан Кашкадарё вилояти Шахрисабз туманининг сулим Аммогон кишлогига йул олдик. У шахар марказидан …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари