Аввал хабар берганимиздек, Москва шахри марказида жойлашган хиёбонда Узбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовга урнатилган хайкалнинг расмий очиш маросими булиб утди. Москвадаги ёдгорлик хамда Ислом Каримов номи билан аталган хиёбон анъаналар ва маданиятнинг бетакрор уйгунлиги, давр шиддатини акс эттиради. Бу хакда Лола Каримова-Тиллаева Facebook’даги сахифасида маълум килди.
Махобатли композиция чукур рамзийликка йугрилган. Ислом цивилизациясининг мухташам тарихий обидалардан бири булмиш Самарканддаги афсонавий Регистон майдони улугворлигини намоён этувчи курилмалар махобатли ёдгорликнинг мухим таркибий кисми саналади. Мазмунан ва усул-услубга кура бетакрор булган хотира ёдгорлигида хам хайкалтарошлик, хам меъморчиликка хос теран гоя ифодаланган.
«Бизнинг вазифамиз ушбу хиёбонга ташриф буюрган хар бир инсонда мехмондустлиги ва куп асрлик бой маданияти билан шухрат козонган узбек заминига кадам куйиш хиссини уйготишдан иборат булди. Таъбир жоиз булса, бу оркали она Ватанга мухаббат тараннум этилди. Бизнинг ижодий максадимиз ушбу масканни узбек халкининг миллий узлиги ва кадим тарихи тимсолига айлантириш хамдир. Биз учун хиёбон ва махобатли ёдгорлик шахар мухити ва рухига уйгун булиши хам мухим ахамият касб этади», — дейди Лола Каримова-Тиллаева.
Москва маъмурияти билан эришилган келишувга мувофик, 2017 йилнинг бахорида Каримов фонди Россия пойтахтида Ислом Каримов хотира ёдгорлигини лойихалаш, тайёрлаш ва урнатиш буйича ишларни амалга ошириш масъулиятини уз зиммасига олди. Мазкур масканнинг бог-хиёбон худуди Москва маъмурияти томонидан Каримов фонди билан хамкорликда ободонлаштирилди.
Янги хиёбон Россия ва Узбекистоннинг маданиятлараро лойихаси булиб, у икки халкнинг эзгу истагини, шунингдек, замонавий санъат хамда Марказий Осиёнинг кадим маданияти уйгунлигини намоён этади.
«Каримов фонди номидан Россия Федерациясининг президенти Владимир Путин, Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Москва шахри мери Сергей Собянин, Россия Федерацияси ва Узбекистон Республикасининг хукуматларига катта миннатдорлик билдираман. Монументал мажмуа ва хиёбон устида иш олиб борган бир катор инсонларга хам уз чукур ташаккуримни айтаман: Пол Дей — машхур британиялик хайкалтарош, Ислом Каримовга Москвада урнатилган ёдгорликнинг муаллифи; Сергей Рубалевский — хиёбонни ободонлаштириш дизайни устида ишлаган меъмор ва дизайнер; Азам Абдуллаев – лойиханинг бош координатори; Окила Тоирова – лойиха координатори», — таъкидлаган Лола Каримова-Тиллаева.
Шунингдек, Ислом Каримов номи билан аталган хиёбонни кайта таъмирлаш ва ободонлаштириш лойихасини амалга оширишга хамда Москвада урнатилган Узбекистоннинг Биринчи Президенти хайкали инаугурациясига кушган хиссалари учун Москва шахри хукумати, Россия пойтахти Марказий маъмурий округи префектураси, Москва шахри маданий мерос департаменти, Москва шахри турар-жой коммунал хужалиги департаменти «Марказий маъмурий округининг автомобиль йуллари» давлат бюджет ташкилоти, шунингдек, Узбекистон Президенти Администрацияси, Ташки ишлар вазирлиги ва Узбекистоннинг Россия, Беларусь ва Германиядаги элчихоналарига самимий миннатдорлик билдирилган.