Главная / Жамият / Лицензия талаб килинадиган фаолият турлари руйхатига курол ва ук-дориларга алокадор узгартиш киритилди
Место рекламы

Лицензия талаб килинадиган фаолият турлари руйхатига курол ва ук-дориларга алокадор узгартиш киритилди

Узбекистон Республикасининг айрим конун хужжатларига узгартиш ва кушимчалар киритиш тугрисидаги Конун Президент томонидан имзоланди. Бу хакда Адлия вазирлиги хабар бермокда.

“Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб килинадиган фаолият турларининг руйхати тугрисида”ги Конунга киритилган узгартишга кура, фукаровий хамда хизмат куролини хамда унинг ук-дориларини ишлаб чикариш, таъмирлаш ва реализация килиш 2020 йил 30 январдан лицензияланиши талаб килинадиган фаолият тури саналади.

9d7uy17bfwoo6n_y0nulgawysdhaglzc

Хозир руйхатда ов ва спортга мулжалланган укотар куролни хамда унинг ук-дориларини, шунингдек совук куролни (пичокларнинг миллий турларидан ташкари) ишлаб чикариш, таъмирлаш ва реализация килиш назарда тутилган.

“Суд хужжатлари ва бошка органлар хужжатларини ижро этиш тугрисида”ги Конунга киритилган узгартишларга кура ижро жараёнига жалб килинган мутахассис ёзма хулосасини такдим этиш муддати давлат ижрочиси карори билан танишган кундан бошлаб 15 кун этиб белгиланди.

Илгари муддат урнатилмаган.

Шунингдек, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб ижро ишини юритишни кузгатиш тугрисидаги билдиришнома унинг жунатилганлиги ва кабул килиб олинганлиги фактини кайд этиш имконини берувчи махсус автоматлаштирилган тизимдан фойдаланган холда ундирувчининг ёки карздорнинг электрон почтаси ёки мобиль телефонига киска хабар тарзида юборилади.

Конун билан шунингдек, ижро жараёнига медиация институтини жорий этишга оид кушимчалар киритилди.

Бунда профессионал медиаторнинг иштироки албатта талаб этилади.

“Медиация тугрисида”ги Конунга киритилган узгартишга кура ижро жараёнида медиация тартиб-таомили амалга оширилган такдирда, уни амалга ошириш даврида ижро ишини юритиш тухтатиб турилади, шунингдек медиацияни амалга ошириш муддати купи билан 15 кунни ташкил этади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

cxuVTcJH5XbXV9kQhCA4F1EpP1Xo4KvP

Фукароларнинг узини узи бошкариш органларининг 46та вазифа ва функциялари кискартирилди

Фукароларнинг узини узи бошкариш органларига юклатилган 46 турдаги вазифа ва функциялар кискартирилди Фото: mahallakengashi.uz Президент …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари