Главные новости
Главная / Сиёсат / Литва делегацияси Узбекистонга ташриф билан келади
Место рекламы

Литва делегацияси Узбекистонга ташриф билан келади

24-28 февраль кунлари Литва Республикасининг Сейм (парламент) вице-спикери Ирена Шяулене бошчилигидаги делегацияси Узбекистонга келади.

Бу хакда Узбекистон Республикаси ташки ишлар вазирлигида маълум килинди.

Литва делегацияси таркибига Литва Сеймининг Узбекистон Олий Мажлиси билан Парламентлараро хамкорлик гурухи раиси Валериус Симулик, Литва таълим, фан ва спорт вазири уринбосарлари Вальдемарас Разумас ва Корнелия Тисниесите, парламент аъзолари, илмий ва жамоатчилик доиралари вакиллари киради.

Литва делегациясининг ташрифи давомида мехмонлар билан Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатаси, Халк таълими, Олий ва урта махсус таълим вазирликлари, Савдо-саноат палатаси рахбарияти билан хамда Тошкент шахри ва Самарканд вилояти хокимликларида учрашувлар утказилади.

Шунингдек, хорижий давлат делегацияси Тошкент ва Самарканд шахарларида EDUFAIR Education and Career Exhibition 2020 халкаро намунали кургазмада иштирок этади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

O1972Qf8_xtGLnfJd4Ym1pMSXaUfX8st

Самарканд шахрида карантин вактида хам тунги клублар ишлаётгани маълум булди

Коронавирус таркалишининг олдини олиш максадида жорий килинган карантинга карамай, Самарканд шахридаги тунги клублар уз фаолиятини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари