Главная / Маданият / Куз тегишига карши хар кандай дуолардан хам яхширок суралар

Куз тегишига карши хар кандай дуолардан хам яхширок суралар

suraКуз  тегишига карши хар кандай дуолардан хам яхширок  суралар

Баъзи нарсалар борки, улар одамга ва унинг холатига таъсир курсатади ва фан хали-хануз уларни тушунтириб беришга ожиз. Шундай нарсалардан бири – куз тегишидир. Куз тегиши борлигига, шунингдек, у одамни касал килиши ва хаттоки халок килиши хам мумкинлигига купчилик икрор булган.

Тарихий манбалардан Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам даврларида муминлар узлари яхши  курган нарсаларига нисбатан кандай муносабатда булганлари хакида, уз биродарига ёмон куз билан караш уни улдириш билан баробар эканлиги хакида ва куз теккан киши нималар килиши кераклиги хакида куплаб маълумотлар олиш мумкин.

Хабарларда келишича, бир куни Амр ибн Робиъа розияллоху анху Сахл ибн Хунайфанинг ювинаётганига кузи тушиб, бир муддат унга тикилиб колади. Шунда бирдан Сахл ерга йикилади. Бошка сахобалар уни ердан кутариб, Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам хузурларига келтирадилар. Булган вокеани эшитган Расули Акрам соллаллоху алайхи васаллам «Сизнингча, буни ким килган?»– деб сурайдилар. Сахобалар : «Амр ибн Робиъа булса керак»,– деб жавоб киладилар. Шунда Набий соллаллоху алайхи васаллам Амрга карата: «Нима учун уз биродарларингизни халок киласизлар? Агар сизлардан бирингиз уз биродарида узига ёккан бирор нарсани куриб колса, «Машаа Аллох» ёки «Барокаллох» десин»,– дедилар. Сунгра Набий соллаллоху алайхи васаллам сув келтиришни сурадилар ва Амрга уша сувга тахорат килишни буюрдилар». (Ибн Можа, «Тиб», 32)

Куз тегишидан ва у келтириши мумкин булган зарардан Аллох таолодан панох сураш лозимдир. Ойша розияллоху анходан ривоят килинган хадисда айтилишича, Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам у кишига куз тегишига карши дуо килишни маслахат берганлар. (Ибн Можа, «Тиб», 34)

Куз тегишидан сакланиш учун кайси дуоларни укиш кераклигига келсак, бу хакда Абу Саид ал-Худрий розияллоху анхудан келтирилган ривоятда шундай дейилади: «Набий соллаллоху алайхи васаллам «Жинлар ва инсонларнинг ёмон назаридан Аллохнинг панохига кочаман»,– деб дуо килар эдилар. У кишига «Фалак» ва «Нос» суралари нозил булгач, куз тегишига карши барча дуоларнинг урнига уша иккисини укийдиган булдилар». (Ибн Можа,«Тиб», 34)

Куз тегишига бошкаларга нисбатан купрок чалинадиганларга келсак, одатда, улар иродаси буш, рухан хар нарсани узига олаверадиган, шунингдек, иймони заиф ёки буткул иймонсиз кишилар буладилар.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари