Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Курилишда гишт ишлатиш максимал даражада камайтирилади
Место рекламы

Курилишда гишт ишлатиш максимал даражада камайтирилади

Узбекистонда Шахарсозлик кодексининг янги тахрири ишлаб чикилди.

Шухратхужа Хошимов / Фото: Курилиш вазирлиги

13 март куни Курилиш вазирлигида янги тахрирдаги Шахарсозлик кодекси лойихаси юзасидан давра сухбати булиб утди. Унда вазирлик рахбарияти, депутатлар ва соха мутахассислари катнашди.

Курилиш вазири уринбосари Шухратхужа Хошимов энергосамарадор курилиш материалларидан фойдаланиш масаласига тухталди.

«2021 йилдан бошлаб курилиш ишларида гиштни куллаш максимал даражада камайтирилади.

Деворбоп энергосамарадор, энерготежамкор материаллар бу – пенобетон, газобетон.

Эътибор бераётган булсангиз, янги курилаётган уйларда ташки тарафдан базальт толали плиталар ёрдамида иссикликни саклаш масаласи хал этиляпти.

Бу, биринчидан, заминимиздаги ресурсларга иктисодий нуктайи назардан ёндашиш, иккинчидан ахолининг оила бюджетини иктисод килиш имконини беради», – деди Шухратхужа Хошимов.

Kun.uz мухбири хабарига кура, вазир уринбосари республикада курилган бинолар, кишлок уйларининг сифати буйича ахолида эътирозлар куп куплигини айтиб утган.

Унинг таъкидича, айнан шу эътирозларни инобатга олган холда, Шахарсозлик кодекси лойихасида курилиш тизими назорати, сифат назорати, буюртмачи хизмати, пудрат ташкилотининг техник назорати, муаллифлик назорати буйича алохида боб киритилган. Бу эса курилишнинг хар бир йуналишида фаолият олиб борувчи мутахассислар масъулиятини оширади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Хасана Карзи – бу чиройли карз нима?

Карзи хасана – чиройли карз нима? Фото: Shutterstock Инсоният жамияти борки, унда одамлар узаро мулокотда …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари