Главные новости
Главная / Жамият / Курбон хайити арафасида Узбекистондаги 652 минг оилага моддий ёрдам курсатилади
Место рекламы

Курбон хайити арафасида Узбекистондаги 652 минг оилага моддий ёрдам курсатилади

Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 июль куни «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий химояга ва ёрдамга мухтож ахоли катламларини моддий куллаб-кувватлашга доир кушимча чора-тадбирлар тугрисида»ги фармонни имзолади. Молия вазирлиги хамда Иктисодий тараккиёт ва камбагалликни кискартириш вазирлиги мазкур фармон юзасидан маълумот берди.

pullar-talon-taroj-ozlashtirilgan-680x457Фармонга кура, пандемия шароитида моддий ёрдам ва кумакка мухтож оилаларнинг руйхатларига («темир дафтар»га) киритилган ва аъзолари 1,7 миллион нафардан ортик булган 400 мингдан купрок оилага республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам пули берилади.

Курбон хайити байрами арафасида эхтиёжманд оилалар учун жойлардаги «Саховат ва кумак» жамгармалари оркали 220-250 минг оилага республика бюджетидан жами 200 миллиард сум ажратилади. Бунинг натижасида 1 миллиондан ортик ахоли накд пул, озик-овкат махсулотлари ва дори-дармон билан таъминланади.

Шунингдек, Курбон хайити кунлари «Вакф» хайрия жамоат фондини куллаб-кувватлаш максадида республика бюджетидан 150 миллиард сум ажратилади хамда диний сохада хизмат килаётган вакилларни моддий рагбатлантириш учун йуналтирилади.

Коронавирус пандемиясига карши курашда фаол иштирок этиб, хаётини хавф остига куйиб жонбозлик курсатаётган тез тиббий ёрдам бригадаларининг шифокорлари, хамширалари, кичик тиббий ходимлари ва хайдовчиларга бир марталик моддий ёрдам курсатиш учун 100 миллиард сум ажратилади. Бунинг эвазига 26 минг оиланинг моддий ахволи яхшиланади.

Кайд этилишича, юкоридаги чоралар хисобига 652 минг оилага ёки Узбекистондаги жами оилаларнинг 7,7 фоизига моддий ёрдам курсатилади.

Бундан ташкари, кабул килинган фармонда пандемия даврида ижтимоий нафака олувчилар сонини кескин ошириш кузда тутилмокда. Жумладан:

бола икки ёшга тулгунга кадар бола парвариши буйича нафака олувчи эхтиёжманд оналар сонини хар ойда 14-15 мингтага ошириб, 2020 йил декабрь ойида 400 мингтагача етказилади ёки йил бошига нисбатан карийб 1,5 баробарга купайтирилади;
14 ёшгача болалари булган эхтиёжманд оилаларга туланадиган нафака олувчи оилалар сонини йил бошига нисбатан 2,5 баробардан ортикка ошириб, уларнинг сони декабрь ойида 700 мингтагача етказилади;
кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдамни олувчилар сони йил бошига нисбатан 1,5 баробарга оширилиб, 100 мингтага
Маълум килинишича, ижтимоий нафака олувчиларнинг умумий сони 600 мингга купайиб, жорий йилнинг декабрь ойида 1,2 миллионга (мамлакатдаги жами оилаларнинг карийб 14,1 фоизи) етказилиши кузда тутилмокда ва бунга бюджетдан кушимча 426 миллиард сум ажратилади.

Кайд этилишича, Узбекистонда камбагал оилаларнинг умумий сони республикадаги жами оилаларнинг 12-15 фоизини ташкил этишини инобатга олинса, ижтимоий нафака механизми билан йил охирига бориб мамлакатдаги барча камбагал оилаларнинг хар бир катлами тулик камраб олинади.

Шунингдек, фармонда кекса ёшдаги хамда ногиронлиги бор шахсларни моддий куллаб кувватлаш максадида 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги булган шахсларга, зарур иш стажига эга булмаган кекса ёшдаги ва мехнатга лаёкатсиз фукароларга бериладиган нафакалар микдори 10 фоизга ошириш кузда тутилмокда. Таъкидланишича, бу жорий йил январь—июль ойларидаги кайд этилган инфляция курсаткичидан (4,3 фоиз) юкори хисобланади.

Вазирликлар томонидан берилган маълумотга кура, бу 2,8 миллион кекса ёшдаги фукарони, 687 минг нафар ногиронлиги булган шахсни, 210 мингдан ортик бокувчисини йукотган шахсни пандемия даврида моддий куллаб кувватлаш имконини беради.

Бунда, уртача пенсия микдори 764 минг сумдан 841 минг сумгача ошади. Болаликдан ногиронлиги булган шахсларга бериладиган нафака микдори амалдаги 466 680 сумдан 513 350 сумгача купаяди.

Шунингдек, пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига (7 йил) эга булмаган, хаёти давомида Пенсия жамгармасига умуман бадал туламаган 37,5 минг нафар кекса фукарога бериладиган нафака ойига 315 030 сумгача оширилади.

Фармонда кузда тутилган ахолини ижтимоий куллаб-кувватлаш чора-тадбирларига 2020 йилнинг охиригача бюджетдан жами кушимча 2,5 триллион сум йуналтирилиши кузда тутилмокда.

Мавзуга доир:
Шавкат Мирзиёев Узбекистон халкини Курбон хайити билан табриклади

Эслатиб утамиз, март ойида Узбекистонда коронавирусга карши кураш учун Инкирозга карши кураш жамгармаси тузилганди ва 10 триллион сум ажратилганди. Шунингдек, Узбекистон халкаро ташкилот ва жамгармалардан коронавирусга карши кураш учун 1 миллиард доллардан купрок маблаг олди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Шайхонтохурдаги айрим манзилларда газ таъминоти учирилади

Шайхонтохур тумани “Ипакчи” кучасида газ сизиб чикиш холати аникланди. Бугун, 3 август куни, соат 15:20ларда …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари