Главные новости
Главная / Жамият / Кунига хеч булмаганда 15 дакика пиёда юриш учун 15 сабаб
Место рекламы

Кунига хеч булмаганда 15 дакика пиёда юриш учун 15 сабаб

Пиёда юриш – А нуктадан Б нуктага харакатланиш усулигина эмас. У сизга купрок нарса бериши мумкин, дейди Лайфхакер.


Фото: Unsplash

1. Кайфиятни кутаради

Сайрлар кайфиятни кутаради, айникса, спортзалда эмас очик хавода булганида. Бундан ташкари, у депрессияда ёрдам берувчи восита саналади.

2. Ижодкорликни оширади

Агар илхомни йукотиб куйиб, уни кандай килиб кайтаришни билмасангиз ёки гояни хаётга мос лойихага айлантиришга интилаётган булсангиз, сайрга отланинг. Пиёда юриш фикрлашнинг конвергент ва дивергент турларини яхшилайди. Айнан улар ижодкорлик билан боглик.

3. Аллергияга карши курашишда ёрдам беради

Аллергия мавсумида уни кузгатувчилардан химояланиш, аксириш, куз ёши ва кичишишлардан халос булиш учун уйда “яшириниб олиш” истаги пайдо булади. Бирок олимлар бу стратегияни куллаб-кувватлашмайди. Тадкикот натижаларига кура, юриш ва югуриш аллергия белгиларининг олдини олади.

4. Метаболик синдром эхтимолини камайтиради

Метаболик синдром – юкори кон босим, кондаги канд микдорининг юкори даражаси, ортикча вазн кабиларни уз ичига олган саломатлик билан боглик муаммолар мажмуаси. У диабет, юрак кон-томир касалликлари, эрта улим даракчисидир. Метаболик синдром утириш холатидаги турмуш тарзи сабабли пайдо булади. Унга карши самарали ва бепул восита – аэробика машклари мавжуд.Тез-тез юриш соглик учун курашда аъло усулга айланади.

5. Умрни узайтиради

Кундалик машгулотлар умрни етти йилга узайтиришда ёрдам беради. Кушимча йилларни завк билан яшаш эхтимоли юкори, чунки пиёда юрувчи кишилар узларини бахтли хис этишади.

6. Тежашда ёрдам беради

Фитнес-клуб абонементи ва тренер билан утказиладиган машгулотлар киммат булиши мумкин. Пиёда юриш учун эса хеч кандай кушимча анжомлар керак эмас. Хатто махсус оёк кийим учун хам пул сарфлашнинг хожати йук. Узингизда мавжудларидан энг кулайини танлашнинг узи кифоя.


Фото: Unsplash

7. Ёшликни узайтиради

Тадкикот натижалари шуни курсатадики, мунтазам пиёда юрадиган кишилар хужайралари нуктаи-назаридан узларининг дангаса тенгкурларига караганда анча ёш куринишади.

8. Уйкуни нормаллаштиради

Мунтазам пиёда юрган кишилар яхши ва тиникиб ухлашади. Уйкусизлик, уйкуга кетиш билан боглик бошка муаммолардан камрок азият чекишади. Тулаконли хордик эса узок ва соглом хаётнинг асосий омилларидан биридир.

9. Зурикишни камайтиради

Замонавий дунёда зурикишни камёб ходиса деб булмайди, у жисмоний ва рухий саломатликка жиддий зарар етказади. Юриш – тинчланишнинг тезкор ва самарали усули. У кортизол даражасини нормаллаштириш ва онгни тозалашга ёрдам беради.

10. Мия фаолиятини яхшилайди

Юриш нафакат тана, балки мия учун хам фойдали. Мунтазам сайрлар хотира, англаш, урганиш куникмаларини яхшилайди, шунингдек, деменция ва Альцгеймер касаллиги ривожланиши эхтимолини камайтиради.

11. Огрикни колдиради

Сурункали огрикдан азият чекувчи одамнинг хаёлига хам келмайдиган усул бу – мунтазам сайрлар. Бирок олимлар юриш хам киска муддатли, хам узок муддатли истикболда ёрдам беришини аниклашган. Хатто сайрлар сизни огрикдан бутунлай халос килмаса хам уни яхширок енгиш имконини беради.

12. Суякларни мустахкамлайди

Мустахкам суяк тукимаси суякларни кучли килади ва остеопороз, умуртка деформацияси ва таянч-харакат аппаратининг бошка муаммоларини бартараф этишда ёрдам беради. Юриш – суякларни мустахкамлаш усулларидан бири.


Фото: Unsplash

13. Куриш кобилиятини яхшилайди

Куриш кобилиятининг ёш билан боглик муаммолари эрта-кечми хар бир инсоннинг бошига тушади. Бирок мунтазам аэробика машклари, жумладан, юриш хам кузларни узок вакт давомида соглом холда саклашга ёрдам беради. Тадкикотларга кура, мунтазам сайр килган кишилар тур парданинг дегенерацияси ва ёш утиши билан куриш кобилиятининг йукотилишидан камрок азият чекишган.

14. Вактни якинлар билан утказиш имконини беради

Ёлгиз юришнинг куплаб афзалликлари мавжуд. Бирок купчилик булиб сайр килиш анча кизикарли. У компьютер ва телевизор каби чалгитувчи омилларни истисно килиб, дустлар ва оила аъзолари билан мулокот килиш имконини яратади.

15. Касалликларнинг олдини олади

Жисмоний фаоллик саратон, диабет, юрак ва упка касалликларининг олдини олувчи сехрли хапдори деб аталади. Хакикий дорилардан фаркли равишда сайрнинг кушимча таъсири йук, уни олиш учун рецепт хам шарт эмас.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

WvBJOUfPm20XlCRdjxR8vOasH1foqIti-1

Максим Орешкин Узбекистон 2020 йилда ЕОИИга кушилишини айтди

Россия иктисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин 30 ноябрь куни Россия Олий иктисодиёт мактаби (Высшая школа …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари