Главные новости
Главная / Иктисодиёт / “Кунгирот сода заводи” томонидан “А” маркали кальцинацияланган сода ишлаб чикарила бошланди
Место рекламы

“Кунгирот сода заводи” томонидан “А” маркали кальцинацияланган сода ишлаб чикарила бошланди

 “Кунгирот сода заводи” МЧЖда кальцинацияланган сода ишлаб чикарилиши 2006 йилда бошланган булиб, шу кунгача “Б” маркали (“енгил”) кальцинацияланган сода ишлаб чикарилган.

Жорий йил 30 июнь куни “Кунгирот сода заводи”да “А” маркали “огир” кальцинацияланган сода олинди. Кейинги кунлар давомида ишлаб чикариш кувватлари тулик режимга чикиши режалаштирилмокда.

“Огир” сода “Б” маркали (енгил) кальцинацияланган сода каби кимёвий таркибга эга булиб, унинг сочилиш зичлиги 0,9-1,1 г/см3ни ташкил этиши эвазига “енгил” содага нисбатан унинг истеъмол хусусиятларини оширади.

Унинг моногидрат усулида олинган кристаллари баркарор формага эга булиб, у чангимайди ва юклаш, ташиш жараёнларида сочилиш зичлиги деярли сакланиб колади.

Огир сода енгил сода каби шиша махсулотлари ва синтетик ювиш воситалари ишлаб чикаришда, курилиш моллари тайёрлашда хамда саноат микёсида сувнинг каттиклигини пасайтириш максадида кулланилади.

Июль ойининг иккинчи ярмидан бошлаб “А” маркали кальцинацияланган сода “Сирдарё универсал ойна” МЧЖга етказиб бериш ва махсулотни экспортга чикариш режалаштирилмокда.

 “Узкимёсаноат” АЖ Матбуот хизмати

Реклама хукуки асосида

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

wvZ1a12Ypb0FqySL7DxnMta7AAK7L3ca

3886 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 6,3 млрд сум микдорида маъмурий жарималар кулланилди – Мехнат вазирлиги

Давлат мехнат инспекция томонидан мехнат, бандлик ва мехнатни мухофаза килиш буйича жорий йилнинг 6 ой …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари