Главная / Спорт / Куманнинг «Барселона»си. Жамоада Мессига карамлик йуколмокда, Месси хам иштиёкини йукотмаган
Место рекламы

Куманнинг «Барселона»си. Жамоада Мессига карамлик йуколмокда, Месси хам иштиёкини йукотмаган

Кук-анорранглилар мавсумни «Вильярреал»га карши уйиндаги ёркин галаба билан бошлашди (4:0).

Фото: Reuters

Испания чемпионати. Примеро. 3-тур
«Барселона» — «Вильярреал» — 4:0 (4:0)
Голлар: Фати, 15 (1:0). Фати, 19 (2:0). Месси, 35 — пенальтидан (3:0). Пау Торрес, 45 — автогол (4:0).
«Барселона»: Нету, Пике, Жорди Альба, Лангле, Бускетс (Пьянич, 78), Коутинью (Дембеле, 70), Сержи Роберто, де Йонг, Месси, Гризманн (Тринкан, 78), Фати (Педри, 70).
«Вильярреал»: Серхио Асенхо, Альбиоль (Фунес Мори, 84), Марио Гаспар, Эступиньян, Пау Торрес, Парехо, Коклен (Иборра, 46), Мойсес Гомес, Пако Алькасер (Тригерос, 46), Морено (Бакка, 84), Чиквуэзе (Кубо, 74).
Огохлантириш: Морено, 83.
Хакам: Куадра Фернандес.
27 сентябрь. Барселона. «Камп Ноу» стадиони.

Барча Бартомеуга карши
«Барселона» клуби мухлисларининг катта кисми учун клубда булиб утаётган вокеалар рамзи Луис Суареснинг хайрлашув маросимидаги куз ёшлари ва Жозеп Бартомеунинг хеч кимни ишонтира олмаган чикиши булди. Мухлисларнинг севимли футболчиларидан бирини клубдан хайдаб юборган президент бу маросимга келмагани яхши эди.

Клуб рахбарияти нафакат жамоанинг Неймар ва Дани Алвес бошчилигидаги собик футболчилари томонидан, балки клуб сардори томонидан хам танкид килинмокда. Месси бунгача хам узини тия олмасдан «Камп Ноу»да колиш карори хакида маълум килган интервьюсида рахбарият хакида нимани уйласа гапирганди.

Колаверса, Бартомеунинг даври тугамокда президент хозир чулок урдак каби — кейинги йил унинг президентлик муддати тугайди ва у янги сайловда катнашмайди. Клуб бош мураббийлигига у томонидан таклиф этилган Роналд Куман хам Бартомеуни кулламаяпти. У Месси уйинлар ва машгулотлар вактида барча учун намуна эканини таъкидламокда, унинг Суареснинг клубдан кетишига муносабатини хам оддий холат сифатида кабул килди. ОАВ томонидан Суареснинг кетишида бош айбдор сифатида курсатилган мураббий асли бундай эмаслиги, унинг кетиши факат клуб рахбарияти карори булганини маълум килди.

Таркибдаги тозалаш
Бу окилона ёндашув булди. Биринчидан, мураббий футболчилар билан биргалигини билдирди. Иккинчидан, бу сиёсат ва Куман кейинги йил мартида сайланадиган булажак президент вактида хам «Барселона»да колишни истайди. Шу билан бирга, Роналд клуб рахбариятининг таркибни янгилаш буйича карорини маъкуллади ва янги чемпионат бутунлай бошкача булишини айтиб утди.

Каталонияни аввалрок тарк этган Артур ва Ракитич ортидан Суресом, Видаль ва Нелсон Семеду узларига янги клуб топиб кетишди. Шу кунларда Тодибо клубини алмаштириши кутилмокда, Хуниор Фирпо ва Юмтити хам бошка клублардан таклиф кутмокда. Рики Пучнинг келажаги сурок остида, бош мураббий янги Иньеста сифатида каралаётган бу футболчи ижарага берилиши кераклигини тавсия килган.

Мухлислар бу узгаришларни ижобий кабул килишмаган булишсада, бу карорлар мантикка зид эмас. Жамоа яримхимоя чизигида ракобат катта ва хатто Пьянич хам захира уриндигида колиб кетиши мумкин. Аленья, Рафинья ва Филиппе Коутинью каби футболчилар ижарадан кайтишди, клуб бу футболчиларни хам уйин амалиётига эга булишлари учун, хам молиявий фейр-плейга амал килиш зарурати туфайли ижарага беришига тугри келганди.

Клуб бу сафар трансферлар бозорида фаол эмас. Хозир Вейналдумни хеч ким эсламай куйди. Лаутаро Мартинес хаддан ташкари киммат, Депай учун эса ракобатчи куп. Факат «Аякс»дан америкалик ёш химоячи Сержиньо Дестнинг трансфери хал килинди. Аммо, бу футболчи хам келажак учун, Куман эса янги «Барса»ни хозирдан куриши керак.

Фатининг уйини

Албатта, битта уйин билан бахо бериш тугри эмас, аммо кук-анорранглиларнинг уйинида яна мазмун пайдо булди. Кике Сетьен даврида туп назорати тугри йулга куйилмаган ва бу ракибнинг эмас, «Барса»нинг узининг уйинини бузиб куярди. Хозирда эса каталонияликлар футболи нисбатан вертикал куриниш олди. Узатмалар шунчаки узатилмаяпти. Тупнинг хар бир харакати вазиятни кескинлаштириш учун хизмат килмокда, узун паслар сони хам купайди.

Жамоа химоядан чикишда хам самарали уйнамокда. «Вильярреал»га карши уйиндаги иккинчи голли хужум бунга яккол намуна булади – Лангле дархол марказдаги Коутиньони туп билан таъминлаганди. Очик худудларга эга булган бразилиялик футболчи майдон марказини кесиб утиб, Фатини зарба бериш нуктасига чикарди. Биринчи голда хам Клеман Лангле Жорди Альбага узун узатмани амалга оширган, канот химоячиси эса Фатини уз вактида туп билан таъминлаган, ёш вингер Серхио Асенхонинг якин бурчагини аник нишонга олганди.

Фати бир йиллик футболчи эмаслигини намойиш эта бошлади. 17 ёшли вундеркинд мавсумни хеч кимда савол колдирмайдиган тарзда бошлади – янги шартномага кура унинг бадал пули микдори 400 миллион еврога кутарилганди. Бартомеу эса Фатининг голлари ва пенальти ишлашидан кейин енгил тин олгани аник, чунки Суареснинг «Атлетико»даги ёркин дебютидан кейин (уругвайлик футболчи захирадан тушиб голли узатма амалга оширди ва икки гол урди) президентга факат дангасалар тош отмаганди.

Куманнинг услуби

Куманнинг дебют уйинига энг яхши бахони мухлислар беришмокда. Стадионда улар йук эди, аммо фанатлар арена ташкарисида иккинчи булим бошланаётган чогда галаба мушакбозлигини уюштиришди. Уйин давомида Унаи Эмерининг «Камп Ноу»даги навбатдаги маглубияти мукаррар экани куриниб турарди.

«Барса» уйинида танкидталаб булган жихат — химоя чизигидаги муаммолардир. Колган барчаси — мактовга лойик. Куман де Йонгдан кандай фойдаланиш кераклигини хам билишини курсатиб куйди. Бош мураббийнинг ватандоши хужум вактида таянч зонасини Бускетсга колдириб уз вактида олдинга утди. Умуман, уйин давомида куп футболчилар вазиятга караб тугри позициялар танлашди. Масалан, Гризманн керак вактда марказда пайдо булди, керакли вактда унг канотга утди, унг канот химоячиси вазифасини хам бажарди, чапда Фатининг ортида хам уйнади.

«Сарик субмариналар» химоячилари Коутиньо хам майдонда аслида кайси позицияда уйнаётганини англай олишмади. «Туккизлик», инсайд ёки канот хужумчиси? Лео эса эркин ижодкор эди ва жамоа бундан самарали фойдаланди.

Лео Месси: дарвозага етти зарба ва пенальтидан бир гол


Месси каторасига 17-мавсумда гол урмокда. У янги мавсумдаги илк голини дусти Суарес каби нишонлади

Мавсумлар оралигидаги муаммоларга карамасдан майдонда жамоа учун борини бериб уйнашда давом этмокда. Яхши харакатланмокда, кескин вазиятлар яратмокда. 35-дакикада эса пенальтидан учинчи голни урди. Бу вазиятда Марио Гаспар жарима майдони ичида Фатининг оёгига тепгани учун хакам 11 метрли жарима нуктасини курсатганди.

Месси танаффусгача каталонияликларнинг барча турт голида иштирок этди. Унинг Серхио Бускетсга узатмасини тусиб колмокчи булган Пау Торрес уз жамоаси дарвозасини ишгол этиб куйди.

Жамоа сардори энди тупни майдон марказида олиб ракиб жарима майдонигача олиб бориши талаб этилмайди. Янгиланган «Барса» тезкор футболчилар хисобига узун узатмалардан фойдалана бошлади. Бу жараёнга Куманнинг услубини кабул килган барча футболчилар жалб этилади. Канчалик галати туюлмасин, каталонияликлар Мессисиз хам уйнай олишади. Аммо таркибда Лео булгани барибир яхширок. Испания чемпионатига ва Европа футболига айнан шундай «Барса» керак.

Иккинчи булимда Эмери тупга эгалик килиш учун Пако Алькасер урнига майдон марказига кушимча футболчи туширди. Аммо мехмонлар иккинчи булимда хам яхши хужумлар уюштира олишмади. «Барселона» позицион химояланиб уйин темпини туширди. Куман уйинчилар алмаштириш оркали куч тежади: Пьянич, Тринкан ва Педри дебют килди, Усмон Дембеле хам 10 ойлик танаффусдан кейин майдонга кайтди.

Биринчи булимда тулик устунлик килган «Барса» зарбалар буйича хам илгарилаб кетганди – 8:2 (аник зарбалар буйича – 5:0). Танаффусдан кейин «Барселона» мехмонларнинг 4 зарбасига 9 зарба билан жавоб кайтарди (аник зарбалар буйича – 4:1). Месси етти марта зарба берди. У иккинчи булимда бир канча яхши вазиятларга эга булди, аммо Асенхо «Вильярреал»ни хисоб янада йириклашиб кетишидан куткарди.

Бу уйинга караб, «Барселона» узига келаётганини айтиш мумкин. Аммо Куманнинг ишига тула бахо бериш учун камида ярим мавсум жамоа уйинини кузатиш керак. Битта йирик галаба утган мавсумдаги муваффакиятсизликни унуттира олмайди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

f_GOJ7797kCtUI6qcwshS3VgQfEomUZ

Германия – Испания, Португалия Хорватияга карши. Старт арафасидаги Миллатлар лигаси формати, гурухлар ва ЖЧ-2022 билан богликлиги хакида

Kлублар уртасидаги халкаро турнирлар якунлангач, УЕФА Европа мамлакат миллий жамоалари уртасидаги Миллатлар лигаси бахсларини бошламокда. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари