Главные новости
Главная / Маданият / Куёшнинг магрибдан чикиши ва Доббатул арз хакида
Место рекламы

Куёшнинг магрибдан чикиши ва Доббатул арз хакида

kuyoshКуёшнинг узининг одатда ботадиган томонидан чикиши хам киёматдан олдин буладиган катта аломатлардан биридир. Бу хакда Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламдан куплаб хадиси шарифлар ворид булган. Баъзиларини кискача урганиб чикамиз.

Абу Зарр розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам бир куни: «Бу куёш каёкка кетишини биласизларми?» – дедилар. «Аллох ва Унинг Расули – аълам»,  дейишди. «Албатта, бу то узининг Арш остидаги кароргохига етгунча юриб бораверади. Сунгра сажда килган холида йикилади. То унга «Кутарил, келган ерингга кайт!» дейилгунча ушандок тураверади. Кейин чикар жойидан чикади. Кейин то узининг Арш остидаги кароргохига етгунча юриб бораверади. Сунгра, сажда килган холида йикилади. То унга «Кутарил, келган ерингга кайт!» дейилгунча ушандок тураверади. Кейин чикар жойидан чикади. Сунгра яна юради. Одамлар ундан хеч нарсани инкор килмайдилар. У уша Арш остидаги уз кароргохига боради. Бас, унга кутарил, магрибингдан чикувчи бул, дейилади. У магрибидан чикувчи булади.

«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Уша качон булади, биласизларми? Бу хеч бир жонга, олдин иймон келтирмаган ёки иймонида яхшилик касб килмаган булса, иймони наф бермайдиган пайтда булади», – дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят килган.

Уша пайт айнан киёмат жуда хам якин колган пайт булади. Шундок килиб, куёшнинг магрибидан чикиши киёматнинг улкан аломатларидан бири булади.

Абдуллох ибн Амр розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Расулуллох соллаллоху алайхи васалламдан бир хадис ёд олиб, хеч ёдимдан чикармадим. У Зотнинг шундай деганларини эшитганман: «Аломатларнинг биринчи чикадигани куёшнинг магрибдан чикиши ва одамларга добба – жониворнинг чошгох пайтида чикишидир. Кайси бири олдин чикса, кейингиси дарров шеригининг оркасидан чикади».

Муслим ва Абу Довуд ривоят килган.

Абу Довуд: «Нозил килинган китобларни укиб юрадиган Абдуллох: «Менимча иккисидан олдин чикадигани куёшнинг магрибидан чикишидир», деди» ни зиёда килган.

Демак, киёматнинг икки катта аломатидан бири, куёшнинг магрибидан чикиши олдин булади ва иккинчиси, доббанинг чикиши ундан кейин булади. Бу хакикатга жазм ила эътикод килмок керак.

Киёматнинг энг катта аломатларидан бири булган «Добба» – жонивор хакида «Намл» сурасида бир оят бор.

Аллох таоло: «Качонки, уларнинг бошига суз(ланган азоб) тушганида, Биз улар учун ердан бир добба – жонивор чикарамиз. У уларга, албатта, одамлар Бизнинг оятларимизга ишонмайдиган булганларини айтиб беради», деган (82-оят).

Бу ходиса киёматнинг аломатларидан биридир. Аллох таоло ушбу ояти каримада кофирлар бошига ваъда килинган суз – киёмат азоби тушиш чогида ердан бир хайвон чикариши хакида хабар бермокда. Демак, бу ишнинг булиши мукаррарлигига хеч кандай шубха йук.

Сахих хадиси шарифларда бу хайвон киёматнинг аломатларидан бири эканлиги, тавба килса, фойда бермайдиган вакт булиб колганда чикиши хакида хабарлар келган.

Хофиз ибн Касир: «Бу жонивор охири замонда, одамлар фасодга берилганда, Аллохнинг амрини тарк килганларида ва хак динни узгартирганларида чикади», деганлар.

Имом Ахмад ибн Ханбал Хузайфа ибн Усайд ал-Гифорий розияллоху анхудан ривоят килган хадиси шарифда хам Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам: «Унта белгини курмагунингизча киёмат коим булмайди», деб туриб, ердан жонивор чикишини хам айтганлар.

Имом Муслим ривоят килган хадисда Абдуллох ибн Амр розияллоху анху куйидагиларни айтадилар:

«Расулуллох соллаллоху алайхи васалламдан бир хадис ёд олиб, хеч ёдимдан чикармадим. Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Киёматнинг биринчи аломатларидан куёшнинг магрибдан чикиши ва одамларга добба-жониворнинг чикишидир, буниси чошгох пайтида булади. Кайси бири олдин чикса, кейингиси дарров шеригининг оркасидан чикади».

Шу билан бирга, мухаккик тафсирчи уламоларимиз ушбу жонивор хакида кераксиз ва асоссиз гаплар купайиб кетганини, улар тафсир китобларимизга хам кириб колганини, ишончли манбаларга суянмаган гаплар булгани учун уларга эътибор бермаслик лозимлигини таъкидлайдилар.

Куръони Каримда ва сахих хадисларда келган хабарлар билан кифояланиш – энг яхши иш. Колгани эса факат Аллох биладиган гайб илмдир.

«Качонки, уларнинг бошига суз(ланган азоб) тушганида, Биз улар учун ердан бир добба – жонивор чикарамиз». Бу «жонивор» оятда «добба» деб айтилган. «Добба» ер юзида аста юрувчи, деганидир. Корни билан судралиб юрадими, икки, турт ёки сонсиз-саноксиз оёклари билан юрадими, фарки йук. Диний адабиётимизда хам бу жонивор «доббатул арз» номи билан машхур булган.

Демак, киёмат якинлашганда уша жонивор чикади ва: «У уларга, албатта, одамлар Бизнинг оятларимизга ишонмайдиган булганларини айтиб берадир». «Доббатул арз»ни одамларга гапиртиришдан максад, уларнинг илохий оятларга иймон келтирмайдиган булганликларини билдириш экан.

Кандай килиб айтишини Аллох таолонинг Узи билади. Имо-ишора билан тушунтирадими, хамма инсонлар тушунадиган тилда гапирадими ёки инсонлар унинг тилини тушунадиган булиб коладиларми, биров бу хакда бир нарса билмайди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

4S6J7wvgRLJySdzYpelxtEFZLzuBzNnr

Карантин сабабли якинларингизга пул жунатиш масаласида муаммога келдингизми?

Карантин сабабли вилоятлар, туманлар уртасида транспорт оркали харакатланиш вактинча чекланганлиги сабаб уз якинларига пул жуната …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари