Главные новости
Главная / Жамият / Кучли бренднинг йуклиги ва валюта хавфи: Fitch халкаро рейтинг агентлиги UzAuto Motors’нинг заиф жойларини айтди
Место рекламы

Кучли бренднинг йуклиги ва валюта хавфи: Fitch халкаро рейтинг агентлиги UzAuto Motors’нинг заиф жойларини айтди

Fitch Ratings халкаро рейтинг агентлиги биринчи бор UzAuto Motors’нинг узок муддатли хорижий ва миллий валютадаги кредит рейтинглари даражасида «B+» прогнозли «Баркарор» макомини тасдиклади. Бу хакда агентлик пресс-релизига таяниб, Spot хабар берди.

lqzjn6d1m7phktbtg-gz9z0z4_ke5y_o_medium-680x385-680x385Таъкидланишича, компаниянинг бизнес-профили куп жихатдан ассортименти торлиги ва битта мамлакатга мулжалланган савдолари сабаб бошка автомобиль ишлаб чикарувчиларга нисбатан кучсиз хисобланади. Шунингдек, кучли бренд йуклиги хам унга салбий таъсир курсатмокда, бу эса бошка компаниялар билан потенциал ракобатни чеклайди.

«UzAuto Motors’нинг операцион фаолияти тулик технологиялар ва Америка концерни ноу-хауларидан фойдаланишни таъминлайдиган GM билан хозирда мавжуд узок муддатли лицензион келишувга боглик», — деб хисоблайди Fitch.

Агентликнинг таъкидлашича, биринчи навбатда Узбекистонга булган мулжал компаниянинг географик диверсификациясини кескин чеклайди, чунки мамлакатда савдолар бекарор.

Бу кисман экспорт билан компенсация килинади, бирок унинг умумий хажмдаги улуши сунгги икки йилда, тахминан, 5 фоизга камайган. Fitch UzAuto Motors’нинг 2023 йилда экспорт хажмини 16 фоизга ошириш борасидаги режасини ижобий бахолайди, чунки бу «барча тухумларни битта саватда сакламаслик» имконини беради.

Шунингдек, тахлилчиларнинг хисоблашича, бозорнинг режалаштирилган либерализацияси савдолар ва компания даромадига таъсир килиши мумкин, UzAuto Motors’нинг узи эса долларда сотиб олиб, сумда сотгани учун валюта хатарига дуч келади. Fitch маълумотларга кура, операцион харажатларнинг 60 фоизга якини хориж валютаси хисобига тугри келади. Агентликнинг хисоблашича, нархларни кутарилишига валюта курси йукотишлари таъсир курсатади.

Fitch’нинг таъкидлашича, компаниянинг бизнес-профили жахондаги бошка автомобиль ишлаб чикарувчиларга караганда анча кучсиз, жумладан, GM, Ford Motor Company (BB+/салбий), Renault (BB/салбий) ва Jaguar Land Rover Autoмотиве (B/салбий).

Компанияни Fitch рейтингидаги мукобил ракобатчилари билан тулик таккослаб булмайди, чунки ишлаб чикарилаётган моделлар бренди ва уларга боглик технологик тажриба унга тегишли эмас. Бундан ташкари, ички бозорда монопол эканлигига карамай, UzAuto Motors бошка мукобилларидан анча кичик куламга эга.

Шу билан бирга, тахлилчиларнинг тасдиклашича, бошка ишлаб чикарувчилардан фаркли уларок компания пандемиядан деярли зарар курмаган, 2020 йилда сумнинг кадрсизланиши фонида доллар куринишидаги даромад камайган булса-да, савдолар хажми 5 фоизга ошган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

vJi7Iv-Fm2l6GwFX30yuyxoBRPJ2kWcH

Хонанда Жасур Умиров камокка олинди

Самарканд вилояти Каттакургон туманида лицей укувчисининг номусига теккани гумон килинаётган эстрада хонандаси Ж.У. (Kun.uz’даги маълумотга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари