Главные новости
Главная / Жахон / Кремль качон барпо килинган? Kun.uz билан курикхона-музейга фотосаёхат
Место рекламы

Кремль качон барпо килинган? Kun.uz билан курикхона-музейга фотосаёхат

Московский Кремль — Россия пойтахти Москва Кремли шахар марказидаги калъа булиб, шахарнинг энг кадимги кисмида кад ростлаб туради. У шахарнинг асосий ижтимоий-сиёсий, тарихий-маданий мажмуасидир. Бугунги кунда Кремл Россия Федерацияси президентининг расмий кароргохи хисобланади.

Кремл Москва дарёсининг юкори сул сохилида, Боровицк тепалигида жойлашган. Унинг режа тархи нотугри учбурчак булиб, 27,5 гектар майдонни эгаллайди.

Умуман, Москва шахри хакидаги илк эслатмалар тарихий манбаларда 1147 йилга оиддир. Бугунги кунда курикхона-музей хам хисобланадиган Кремл худудида илк калъа 1156 йилда барпо этилган. Ушанда девор узунлиги 850 метрни, майдони 3 гектарни ташкил этган. Бундан ташкари, истехком атрофи энига 16-18 метр, чукурлиги камида 5 метр булган зовур билан уралган.

1264 йилдан эътиборан Кремл Москва князлари кароргохи хисобланган. 1272 йилда княз Даниил Александрович Спасопреображенский черковини барпо килган. XIV асрда Кремлда 5та ибодатхона курилган.

1366—1368 йилларда княз Дмитрий Донской Кремлнинг ёгоч деворларини махаллий октошдан кайта барпо килади. Шу вактдан бошлаб, тарихий манбаларда «Москва белокаменная» сузлари учрайди.

XV асрнинг иккинчи ярмида хукмронлик килган Иван III даврида Москва Кремли кайта курилган. Романовлар оиласи хукмронлиги билан Кремл худудида черковлар ва бошка бино ва иншоотлар курилиши фаол равишда олиб борилган. Аммо, Петр I даврига келиб, Москва Кремли уз ахамиятини йукота бошлади. Петр I Санкт-Петербург шахрини пойтахтга айлантиргач, калъа доимий подшох саройи макомини йукотди. XVIII асрга келиб, Кремл курилиши узгача тус олди. 1701 йилда Кремл кулини кукка совурган ёнгиндан сунг, Пётр истехком ичкарисида ёгочдан бинолар куришни такиклади.

Таъкидлаш уринлики, Кремлнинг тарихий-маданий меросига советлар даври жуда катта талофат етказган.

Константин Михайлов «Йук килинган Кремль» китобида ёзишича, «XX аср бошида Москва Кремли ансамбли деярли ярмига йук килинган». Утган аср бошида истехкомда 54та турли хил бино-иншоот булган булса, бугунги кунда унинг ярмидан купи, 28таси мавжуд эмас. 1918 йилда бевосита Ленин рахбарлигида катор тарихий ахамиятга молик бинолар бузиб ташланган.

1922 йили черков бойликларини олиш максадида Кремл соборларидан 300 пуд кумуш (1 пуд – 16,38 кг), 2 пуд олтин, минглаб кимматбахо тошлар мусодара килинган.

1990 йили Кремль ЮНЕСКО бутунжахон маданий мероси руйхатига киритилди. 1991 йилдан Россия президентининг расмий кароргохи деб эълон килинди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

2_otO2Zmob4VkkIPMmpkZhrgFUvpwspS

Анкара С-400 масаласида Вашингтон билан мулокотга тайёрлигини маълум килди

Фото: Aaron Henson/ZUMAPRESS.com/Global Look Press Туркия ташки ишлар вазири Мавлут Човушуглу Анкара Россиядан сотиб олинган …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари