Главная / Иктисодиёт / Козогистон гуручининг Узбекистонга экспорти 34 баробарга ошди

Козогистон гуручининг Узбекистонга экспорти 34 баробарга ошди

2019 йил январь-августида Козогистон умумий хисобда 53,9 минг тонна гуруч экспорт килди.

ucw4q8fkdmj2io2ahpgihdja-4poaqxt

Бу хакда LS нашри хабар берди. 

Ушбу махсулотнинг экспортидан 15,5 млн доллар олинган. Экспорт хажми натурал куринишда 5,1 фоизга, пул куринишида эса 6 фоизга камайган.

Таъкидлаш жоиз, Козогистон гуручи энг куп хажмда Узбекистонга жунатилган. Узбекистонга 6,9 млн долларлик 22,9 минг тонна гуруч сотилган. 2018 йилнинг илк 8 ойига нисбатан ушбу курсаткич 33,7 марта усган.

Тожикистон Козогистондан 4,7 млн долларга 17,8 минг тонна, Россия 1,8 млн долларга 7,7 минг тонна, Украина 716,2 минг долларга 2,8 минг тонна, Туркманистон 941,1 минг долларга 1,4 минг тонна гуруч харид килган.

Бундан ташкари, Киргизистонга 163,4 минг долларлик 680 тонна, Афгонистонга 76,8 минг долларлик 272 тонна, Мугулистонга 81,6 минг долларлик 143,1 тонна ва Озарбойжонга 26,8 минг долларлик 67 тонна гуруч жунатилган.

Check Also

200sum

200 минг сумлик банкноталар муомалага чикарилади

Янги банкноталар 15 июлдан муомалада булади. Марказий банк 2022 йил 15 июлидан бошлаб янги куринишдаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари