Главные новости
Главная / Жамият / Коронавирус тугрисидаги уйдирмалар: ахборот гигиенасининг 7 коидаси
Место рекламы

Коронавирус тугрисидаги уйдирмалар: ахборот гигиенасининг 7 коидаси

Интернет ва ижтимоий тармоклар Covid-19 коронавируси тугрисидаги маълумот ва хабарларга тулиб кетди. Экспертлар фойдаланувчиларни ахборот гигиенасига риоя килишга чакирмокда. Ёлгон ахборотлар таркалишини тухтатиш учун сиз нималар килишингиз мумкин?

1. Тухтанг ва фикр юритинг

Сиз албатта, якинларингиз эпидемия тугрисидаги сунгги янгиликлардан хабардор булиб туришини истайсиз. Шу боис электрон почта, Whatsapp, “Фейсбук” ёки “Твиттер”да янги ахборотни олишингиз биланок уни бошкаларга таркатишга шошиласиз.

Аммо экспертларнинг фикрича, дезинформацияга карши курашда сиз киладиган биринчи иш – тухташ ва фикр юритиш.

Коронавирус тугрисида ижтимоий тармок ва мессенжерларда таркалган хабарлар купинча вахима келтириб чикаради.

Масалан, март урталарида Чеченистон ва Догистондаги WhatsApp-гурухларда эркак киши ахолини озик-овкатлар сотиб олишга чакирган аудиоёзув таркалди. Бу овозни Чеченистон ички ишлар вазирининг овозига ухшатган одамлар бозорларга ёпирилишди.

WhatsApp оркали ахборот хужумлари уюштириш барча давлатларда содир булмокда. Австрияда бир аёл хаяжон билан касалхонада эканлиги, коронавируснинг огир симптомлари аникланган барча беморлар ибупрофен ичганлиги хакида гапирган аудиоёзув таркалди. Аёл узини Полди исмли кизнинг онаси деб таништирган.

Бу ёлгон: шифокорлар ибупрофенни коронавирусни фаоллаштирувчи сабаб сифатида курсатмаган, аммо фойдаланувчилар уз якинларини чалгитган холда бу ёзувни астойдил таркатган.

Хабарни кимгадир юборишдан аввал яхшилаб уйланг, унинг ёлгон эканлиги эхтимолга канчалик якин ва агарда сизда шубха тугилса, бу хабарни юборманг.

2. Манбани текширинг

Хабарни юборишдан олдин узингизга бир оддий саволни беринг – бу маълумот каердан келди?

Юкорида айтилган хар икки холатда хам манбалар ноаник эди. Интернет сегментида асосланмаган хабарлар купинча “дугонамнинг дусти” ёки “кушнимнинг хамкасби”дан келади.

Бу эса деярли хар доим ушбу маълумот уйдирма эканлигини билдиради.

Март бошида “Фейсбук”да “магистр амакимнинг маслахатлари” жойлаштирилган пост оммалашди. Snopes сайти у биринчи булиб 84 ёшли англияликнинг сахифасига жойлаштирилган деган тахминни билдирмокда.

Ганалик телебошловчи бу пост билан узининг “Инстаграм” сахифасида булишди, бу ердан Хиндистондаги католик гурухларида, кейин эса WhatsApp ва “Твиттер”да таркалди.

Бунинг устига, пост таркалиш жараёнида узгариб хам борди. Айрим постларда окилона маслахатлар, масалан, кулларни ювиш тугрисидаги гаплар колган. Аммо вирусни кандай аниклаш тугрисида асосланмаган тавсиялар кушилган.

АКШда хам утган хафтада шундай вокеа руй берди: америкаликлар “дустимнинг ФКБда ишлайдиган дусти” ва хатто “БМТдаги манба”га асосланган вахимали хабарлар олишди.

“ЖССТ, Британия согликни саклаш миллий хизмати ва АКШ касалликлар таркалиши устидан назорат маркази ахборотнинг энг ишончли манбалари булиб турибди”, – дейди Британиянинг Full Fact фактларни текшириш ташкилоти ходими Клэр Милн.

Шуни хам кушиб куйиш лозим, бу ташкилотларнинг факат расмий баёнотларигагина эътибор каратиш керак.

Экспертлар адашиши мумкин, аммо улар “таниш шифокор” ёки дипломли амакидан кура ишончлирок.

3. Балки бу сохтадир?

Ташки куриниш алдамчи булади ва куплаб уйдирмалар расмий манбаларнинг хужжатларига ухшатиб тайёрланади.

Бу уйдирмалар муаллифлари йирик ахборот ташкилотлари ва хукумат муассасалари номидан хабар таркатади.

Масалан, якинда Москвада комендантлик соати жорий этилиши тугрисидаги сохта буйрук таркалди. Хукумат буни инкор этди.

Ахборот ташкилотлари ва давлат идораларининг расмий хужжатларини хамда уларнинг ижтимоий тармоклардаги аккаунтларини сохталаштириш кийин эмас. Уйдирма муаллифлари куллайдиган яна бир усул – хабар скриншоти устига матн кушиш.

Шунинг учун ижтимоий тармокларда ахборот, хукумат ва жамоат ташкилотларининг факат текширилган аккаунтларигагина кириш керак.

Хар доим ижтимоий тармоклардаги хабарларни ишончли манбалардаги хабарлар билан солиштириб курган яхши. Агарда сизга шубхали туюлган пост ёки видео келса, уни албатта текширишни унутманг.

4. Шубхаландингми – булишма

Агарда хабарнинг ишончлилигига гумонингиз булса, дустларингиз ва якинларингизга юборманг. Бу муаммолар келтириб чикариши мумкин, шунинг учун хабарни “хар эхтимолга карши” юбора курманг.

Купчилик узларида шубха тугдирган постларни тасдиклаш ёки инкор килиш учун уларни экспертлар гурухига жойлайди.

Бундай килиш фойдали, аммо гурухда пост куйишдан олдин бу постнинг тугри эканлигига шубха килаётганингиз ва маслахат олмокчи эканлигингизни билдирганингизга ишонч хосил килинг.

Яна бир нарсани ёдда тутинг, агарда сиз жойлаган пост фаол таркала бошласа, у узгариб кетиши хеч гапмас.

5. Фактларни алохида-алохида текширинг

WhatsApp’да коронавирус билан боглик кенг оммалашган уйдирма айланиб юрибди. Уни турли мамлакатлардаги бир неча ун киши Би-би-сига жунатган. Ушбу аудиофайлда бир эркак “шифокор дусти бор хамкасби”нинг тавсияларини укиб беради.

Унда фойдали ва асоссиз маслахатлар санаб утилган.

Факт ва тукималарни биргаликда келтириш таргиботнинг асосий усулларидан бири хисобланади. Масалан, сизга тавсиялар руйхати келди, руйхатда сиз тугри эканлигини аник биладиган битта тавсия булса, колганларини хам тугри деб кабул килишингиз хеч гап эмас. Аммо руйхатнинг ярми ёки учдан бири тукималардан иборат булади.

6. Хиссиётга берилишдан сакланинг

Одамларда хиссиёт – куркув, нотинчлик, кайгу ёки кувонч уйготадиган хабар жуда тез таркалади.

“Куркув – дезинформацияни харакатлантирадиган асосий кучлардан бири, у куркув туфайли “гуллаб-яшнайди”, – дейди журналистларга дезинформацияга карши курашда кумаклашувчи First Draft ташкилоти эксперти Клер Уордл.

“Одамлар хамиша якинларига ёрдам беришни исташади, шунинг учун “Вирусга чалинмаслик учун маслахатлар” ёки “Бу дорини кабул килинг!” деган ёзувларга кузи тушиши билан, дархол харакатга тушади”, – дейди Уордл.

7. Хакикат ва тасаввурни ажратинг

Сиз хабарни унинг ишончли эканлигини билганингиз учун бошкаларга хам юборасизми ёки у сизнинг дунё тугрисидаги тасаввурингизга мос келганлиги учунми?

Demos институтининг ижтимоий медиани тахлил килиш маркази ходими Карл Миллернинг сузларига кура, биз купинча дунё хакидаги тасаввурларимизни тасдиклайдиган постларни бошкалар билан булишамиз.

“Биз ёлгон маълумот тасаввуримизга мос келган пайтда унга ишона бошлаймиз. Худди ана шу вактда мия тахлил килишдан тухтайди”, – дейди у.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

3qGLXmaOvhz9en8B6SK4jwhbYXdeU5c-

«Тун буйи улим билан олишдим» – коронавирусдан тузалган самаркандлик шифокор касалхонадаги кунлари хакида гапириб берди

Самаркандлик шифокор Эркин Хакимов коронавирусдан согайгач, бошидан утказганларини хикоя килиб берди. У ВВС узбек хизмати …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари