Главные новости
Главная / Жамият / Коронавирусга карши курашаётганларга 482 млрд сум тулаб берилди – Молия вазирлиги
Место рекламы

Коронавирусга карши курашаётганларга 482 млрд сум тулаб берилди – Молия вазирлиги

Фото: Согликни саклаш вазирлиги ахборот хизмати

Молия вазирлиги 30 июль холатига кура коронавирус таркалишининг олдини олишга каратилган тадбирларга жалб этилган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошка хизмат ходимларига туланган кушимча рагбатлантириш туловларини очиклади. Кайд этилишича, 124104 нафар ходимга 482 млрд сум тулаб берилган.

Вазирлик томонидан эълон килинган хисоботга кура Инкирозга карши курашиш жамгармасидан Санитария-эпидемиология осойишталик хизмати ва унинг худудий марказларига коронавирус таркалишининг олдини олишга каратилган тадбирлар учун 1 трлн 296 млрд. сум ажратилган.

Кайл этилишича, 124104 нафар тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошка тиббий хизмат ходимига 482 млрд сум кушимча рагбатлантириш туловлари туланди. Шу жумладан, ойлик лавозим маошига 6 фоиз микдорида хар кунлик кушимча туловлари туланган. Хусусан, 94945 нафар ходим 148,6 млрд сум олишган. Шундан 25307 нафар шифокорга – 58,2 млрд сум, 43479 нафар урта тиббиёт ходимга – 60,5 млрд сум, 12357 нафар кичик тиббиёт ходимга – 13,5 млрд сум ва 13802 нафар бошка хизмат ходимларига – 16,4 млрд сум тулаб берилган.

Шу билан бирга, 14 кунлик фаолият даври учун махсус кушимча рагбатлантириш тулови сифатида 14427 нафар ходимга 307,5 млрд сум, шундан, 4086 нафар врачга – 143,3 млрд.сум, 5579 нафар урта тиббиёт ходимига – 112,9 млрд сум, 2884 нафар кичик тиббиёт ходимига – 38,6 млрд сум ва 1878 нафар бошка ходимларга – 12,7 млрд сум берилган.

Бундан ташкари, Санитария-эпидемиология хизмати ва унинг худудий марказлари ходимларининг лавозим маошига мехнатнинг соглик учун хавфлилиги ва огир шароитлари учун белгиланадиган кушимча туловлар микдорини тегишинча 15 фоиздан 50 фоизга хамда 40 фоиздан 75 фоизга ошириш хамда мехнатига хак тулаш разрядлари буйича тариф коэффициентини 5 фоизга ошириш хисобига 14701 нафар ходимга 21,9 млрд сум тулаб берилган.

Молия вазирлигининг эслатишича, юкоридаги туловлар даромад солиги ва ягона солик харажатлари билан кушиб хисобланган. Жумладан, коронавирусга чалинган беморларни 14 кун давомида даволаган шифокорларга 25 млн.сум тулаб берилиши кузда тутилган.

Даволаган шифокорларга 25 млн сум тулаб бериш учун унга кушимча 12 фоиз микдоридаги даромад солиги, 1 фоиз касаба уюшмасига ва 25 фоиз микдоридаги ягона солик харажатлари билан кушиб хисобланади яъни бир шифокорга 25 млн.сум тулаш учун 35,9 млн.сум маблаг сарфланади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Мехнат мигрантлари сонини кискартириш ва келгусида унга бархам бериш буйича таклифлар. Учинчи макола

2019 йилда Россияга сафар уюштирган Kun.uz мухбирлари факатгина Россиядаги мехнат мигрантлари сони 4 миллион кишини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари