Главные новости
Главная / Сиёсат / Коракалпогистон тажрибаси: оилавий чорва фермалари ташкил килинади
Место рекламы

Коракалпогистон тажрибаси: оилавий чорва фермалари ташкил килинади

 Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 ноябрь куни чорвачилик, паррандачилик, баликчилик ва ипакчилик тармокларини янада ривожлантириш масалаларига багишланган видеоселектор йигилиши утказди.

Давлат рахбарининг жорий йил 23 октябрдаги фармони билан Узбекистон Республикаси кишлок хужалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мулжалланган стратегияси кабул килинган эди. Ушбу хужжат доирасида замонавий ёндашув асосида соха модернизацияси бошланди. Шунингдек, 7 ноябрь куни Президентнинг «Коракалпогистон Республикасида чорвачилик тармокларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида»ги карори кабул килинди.

«Худудларимиз салохиятидан тугри фойдаланиб, каерга нима экиш, кайси чорва турини етиштириш, кушилган киймат занжирини яратиш оркали бозорларимизда гушт, сут ва тухум махсулотларини купайтириш, нархлар баркарорлигини таъминлаш ва даромадни ошириш буйича, афсуски, самарали тизим мавжуд, деб айта олмаймиз», – деди йигилиш аввалида Шавкат Мирзиёев.

Мамлакатда чорва озукасига булган талаб 120 миллион тоннани ташкил этади, аммо утган йилда атиги 47 миллион тонна озука ишлаб чикарилиб, эхтиёж 40 фоизга кондирилган.

«Бутун дунёда чорвани озиклантиришда асосан силос ва омухта ем ишлатилади. Янгийул туманида такрорий экин сифатида маккажухорининг интенсив навидан гектарига 50-60 тонна силос олинганда унинг 1 килограмми таннархи бор-йуги 150 сумни ташкил этган. Вахоланки, 1 кг шелуханинг бозордаги нархи 2 минг сумдан ошади. Яъни, шрот-шелухага нисбатан 10 баравар арзон озукани бемалол чорвадорларнинг узи етиштирса булади», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Чорва учун озука навли бугдойдан гектарига 100 центнергача хосил олиш мумкин. Бирок, жойларда озука-емга булган дефицитни коплаш чораларини куриш урнига озукабоп экин ерларидан самарасиз ва максадсиз фойдаланиш холлари танкид килинди.

«Сирдарёда 16 минг гектар, Тошкент вилоятида 8,5 минг гектар экин майдони галладан кейин буш турганини кандай изохлаш мумкин?», – дея савол билан мурожаат килди Президент.

Шу йилнинг утган 10 ойида хориждан карийб 100 миллион долларлик зотли ва гушт учун корамол импорт килинди. Шунинг учун, кушимча озука базасини яратиш максадида чорвадорларга ер бериш, тугри экин турларини экиш борасида топшириклар берилди.

Давлат рахбари паррандачиликда хам шунга ухшаш муаммолар мавжудлиги, мисол учун, озуканинг 70-75 фоизи импорт хисобига таъминланиб, жорий йилнинг 10 ойида 80 миллион долларга 160 минг тонна соя ва кунгабокар шроти, 14 миллион долларга 80 минг тонна маккажухори импорт килингани, тармок корхоналарига бу йил озука учун 137 минг гектар урнига амалда 5 минг гектар ер берилганини таъкидлади.

Чорвачилик сохасида мамлакатимизда сакланиб келаётган долзарб муаммолардан бири – наслчилик.

Кайд этиш жоизки, махаллий чорва моллари 20 минг сумлик озука-ем билан кунига 900 грамм тирик вазн олса (500 грамм гушт), зотли моллар 1 килограмм 600 грамм (900 грамм гушт) вазн олади.

Корамолларнинг 94 фоизи, куй ва эчкиларнинг 84 фоизи, парранданинг 58 фоизи ахоли хонадонларида бокилади. Айни пайтда, мавжуд корамолларнинг бор-йуги 34 фоизи зотлидир. Айникса, бу курсаткич Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида 26 фоиз, Хоразмда 28 фоиз, Кашкадарёда 31, Самаркандда 33 фоизни ташкил этади.

Куйчиликда эса факат коракул куйларнинг насли 30 фоизга яхшиланишига эришилди, холос.

Бундан ташкари, махаллий бир бош сигирдан согиб олинадиган сут йилига 2,5 тоннадан ошмаяпти. Хар бири 2-3 минг доллардан импорт килинган наслли сигирлар 35-40 литр сут бериши лозим булса-да, чорвадорларга бундай жонзотларни парвариш килиш сир-асрорлари ургатилмагани боис махсулдорлик уртача 25 литрдан ошмаяпти.

Чорванинг тугри рационини ишлаб чикиш, замонавий ветеринария хизмати курсатиш буйича мутахассислар етарли эмас. Окибатда фермерлар чет элдан ветеринар ва зооинженерлар жалб килиб, уларга 3-4 минг доллардан ойлик тулашга мажбур булмокда.

Йигилишда технология асосида чорвани суйиш тизимли йулга куйилмагани терининг сифати бузилишига олиб келаётгани, бундан эса чарм-пойабзал саноати хам зарар кураётганини кайд этиб утди. Мисол учун, Узбекистон буйича замонавий кушхоналар сони 49тага етади, жумладан, Андижон вилоятида битта, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё, Фаргонада иккитадан, Хоразмда учта ташкил этилган. Мавжудлари хам 30-40 фоиз кувватларда ишлаяпти, чунки ахоли кушхонага боришдан манфаатдор эмас.

Чорвачиликнинг киска муддатда юкори самара берадиган йуналишлари, хусусан, паррандачалик, баликчилик, куёнчиликни ривожлантиришда муаммолар талайгина.

Жумладан, бугунги кунда 38 минг гектар сунъий сув хавзаларининг атиги 460 гектарида (1 фоиз) интенсив баликчилик ташкил этилган. Бунинг асосий сабаби – интенсив усулда етиштирилган баликнинг таннархи оддий усулда етиштирилгандан 2 баравар киммат. Шунинг учун тадбиркорлар оддий усул билан кифояланмокда. Холбуки, бу усулда балик етиштириш 1 гектарига 2-3 тоннадан ошмаса, интенсив шаклда 100 тоннагача махсулот олса булади.

Давлат рахбари лосось, осётр, форель каби тансик баликларни интенсив усулда етиштириш буйича топшириклар берди. Улар, айникса тоголди худудларда замонавий технологиялар куллаган холда парваришланса, хатто экспорт хам килиш мумкинлиги курсатиб утилди.

Видеоселектор йигилишида куёнчилик билан боглик масалалар хам куриб чикилди. Маълумки, ушбу жонзотнинг териси хам, гушти хам юкори бахога эга.

Хисоб-китобларга кура, наслли куённи табиий усулда бир йилда 4 марта (6-8 та бола), саноат усулида эса 7 мартагача (8-10 та) купайтириш мумкин. Айни пайтда, Узбекистонда бугунга келиб 1 минг 250 та куёнчилик фермаси мавжуд булиб, саноат усулида 500 минг бош куён бокилади, холос.

Юкоридаги муаммоларни комплекс ва тизимли хал этиш, чорвачилик тармокларини изчил ривожлантириш учун Президент Шавкат Мирзиёев катор вазифалар куйди.

Жумладан, Андижон вилоятида амалга оширилаётган тажриба асосида юртимизнинг ахоли зич худудларида мутлако янги тизим жорий килинади. «Хар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида ажратиладиган кредитлар асосида сут-гушт кайта ишловчи корхона ахолига кооперация асосида 5 бошгача наслли корамол етказиб беради, уни кандай парвариш килишга ургатади. Корхона наслли корамолнинг мунтазам ветеринария назоратини, белгиланган рацион асосида озукаланишини хамда ундан олинаётган сутни бозор нархида сотиб олинишини таъминлайди.

Бу тизимнинг афзаллиги шундаки, ахоли корамолга эга булади, сутни бозор нархида сотади, бу билан корамол кредитини тулайди хамда тугилган бузоклар хисобига хужалик купайиб бораверади. Куёнчиликда хам ушбу тажрибани жорий этиш мумкин.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат кумитаси, Халк банки хамда Микрокредитбанкка вилоят хокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Андижон, Наманган, Самарканд, Фаргона, Хоразмда мазкур тизимни йулга куйиш вазифаси юкланди.

Ундан ташкари, Коракалпогистон тажрибаси асосида чорва кооперацияларини ташкил этиш зарурлиги таъкидланди. Яъни, имкониятдан келиб чикиб, 30дан 100 бошгача корамолдан иборат оилавий чорва фермалари ташкил килинади. Кооперация ушбу тузилмаларни озука-ем, ветеринария хизматлари ва агротехника билан таъминлайди.

«Мазкур тажрибанинг афзаллиги шундаки, оилавий фермалар каердан ем ва техника олиш, махсулотни кимга утказиш хакида бош котирмайди. Бу ишлар билан кооперация шугулланади», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Юкорида зикр этилган ташкилотлар ва хокимликларга Кашкадарё, Сурхондарё, Жиззах, Сирдарё, Навоий, Бухоро вилоятларида камида иккитадан шундай чорва кооперацияларини ташкил этиш топшириги берилди.

Шунингдек, Тошкент вилояти тажрибаси асосида галлачилик кластерлари ташкил этиш оркали 2-5 минг бош корамолдан иборат йирик фермалар фаолиятини йулга куйиш лозимлиги кайд этилди.

Бунда, кенгайиш истагини билдирган ва камида 500 бош корамоли мавжуд фермерларга хар 1 минг бош учун 300-400 гектардан ер бериш оркали галлачилик кластерлари ташкил этилади.

Ушбу тизим шуниси билан жозибадорки, йирик кластерлар бугдойни кайта ишлаш оркали омухта ем ишлаб чикариш хамда галладан бушаган ерларда такрорий экин сифатида озукабоп экинларни етиштириб, узи силос ишлаб чикариш имконига эга булади.

Катор идора ва ташкилотларга бир ой ичида хар бир талабгорнинг таклифларини куриб чикиб, амалга ошириш чораларини белгилаш вазифаси куйилди.

Бундан ташкари, чорвачиликни озука-ем билан таъминлашда пахта кластерлари салохиятидан самарали фойдаланиш зарур. Чунки бу тузилмаларда ер, кучли озука, ишчи кучи, техника ва молиявий имкониятлар етарли. Шунинг учун барча пахта кластерларига 5 минг бошдан кам булмаган йирик шохли корамол комплекслари ташкил этиш топшириги берилди.

Озука-ем ишлаб чикариш хажмини ошириш учун эса Навоий тажрибасини барча худудларда кенг жорий этиш лозимлиги билдирилди.

Хусусан, Хатирчи туманида тажриба тарикасида 530 гектар яйловни сув тежовчи технологиялар жорий килиш оркали ерларни узлаштириш лойихаси амалга оширилмокда. Лойиха доирасида яйловда интенсив сугориш оркали 1 гектар ердан яшил массада 80 тонна маккажухори етиштирилган.

Коракалпогистонда, Навоий, Бухоро, Кашкадарё вилоятларида минглаб гектар бундай яйловлар мавжуд. Шунинг учун мутасаддиларга мазкур худудларда камида 10 минг гектар яйловларда озукабоп экинларни етиштириш буйича «манзилли дастур» амалга ошириш кераклиги таъкидланди.

Чорвачиликда насл юкори махсулдорликнинг биринчи омилидир. Шу боис хар бир худудда сунъий уруглантириш пунктларини ташкил этиш, кейинги йил якунигача ахоли ихтиёридаги 70 фоиз сигирларни сунъий уруглантириб, 2025 йилга кадар 60 фоиз чорва молларининг наслини яхшилаш чора-тадбирлари белгиланди.

Шунингдек, фермерлар ва ахолига чорвани яхши бокишни ургатиш, Самарканд ветеринария институти ва унинг Тошкент филиали негизида  Чорвадорлар амалий укув марказини ташкил этиб, амалий ва масофавий семинарлар утишни йулга куйиш мухимлиги таъкидланди.

Йигилишда махсулот таннархини камайтириш ва соха ракобатбардошлигини таъминлаш масалалари хам мухокама килинди.

Келгуси йилдан чорвачилик, баликчилик ва паррандачилик тармокларини субсидия бериш оркали куллаб-кувватлаш кузда тутилмокда. Дунё тажрибасидан келиб чикиб, субсидия етиштирилган тайёр махсулотлар хажмига мувофик равишда берилади.

Ветеринария, карантин, стандартлаштириш, санитария-эпидемиология хизматларининг изчил хамкорлигини таъминлаш, халкаро тажриба асосида чорвачилик махсулотлари ишлаб чикаришнинг тулик занжирини яратиш хамда уни назорат килиш тартиб-таомилларини жорий этиш буйича топшириклар берилди.

Ишлаб чикарувчиларга ички бозорда муносиб шароит яратиб бериш, чорва махсулотлари нархининг баркарорлигини таъминлаш масалаларига хам алохида эътибор каратилди.

Андижон, Жиззах, Наманган, Самарканд, Сирдарё, Фаргона ва Хоразм вилоятларидаги 90та дехкон бозорида паррандачилик корхоналарининг бирорта савдо шохобчаси йуклиги курсатиб утилди. Баликчилик корхоналарининг Сирдарё бозорларида 2та, Сурхондарёда 3та, Навоийда 4та, Фаргонада 9та савдо нукталари бор, холос.

Йигилишда белгиланган вазифалар ижросини сифатли таъминлаш учун хафтанинг хар жумаси «Чорвачилик куни» деб эълон килинди. Топшириклар ижросини мувофиклаштириб бориш ва чорвадорларга кумаклашишга масъул Республика кенгаши тузилди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

ec05e009

Кераксиз матохни кадрли буюмга айлантириш санъати – Kun.uz’да «Оптимист» лойихасининг илк сони

Kun.uz уз йуналишида ютукларга эришаётган, хаётга позитив нигох билан карайдиган, кийинчиликларни некбин рухда енгиб утишга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари