Главная / Жамият / Коракалпогистондаги мактаб ва богчалар киш мавсумига тайёрми?

Коракалпогистондаги мактаб ва богчалар киш мавсумига тайёрми?

Адлия вазирлиги Коракалпогистон Республикасидаги богча ва мактабларнинг киш мавсумига тайёргарлиги юзасидан текширув утказди. Бу хакда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

«Коракалпогистон Республикаси адлия вазирлиги ва туманлар адлия булимлари томонидан худудлардаги турли ижтимоий объектларининг куз-киш мавсумига тайёргарлик ахволи урганилди. Мактаб, лицей, коллеж, мактабгача таълим ва согликни саклаш муассасалари хамда ахоли хонадонларидаги урганишлар жараёнида, афсуски, бир катор конун бузилиш холатларига хам дуч келинди», — дейди Коракалпогистон Республикаси адлия вазири уринбосари Улугбек Машарипов.

Жумладан, Турткул тумани халк таълими булимига карашли 19-сон мактабда ханузгача куз-киш мавсумига тайёргарлик курилмаган. Мактабда мавжуд 7 та козонхонанинг хеч бири ишламаётганини кандай изохлаш мумкин? Мазкур таълим муассасасидаги 12 та синф хонасига ахоли томонидан хашар йули билан печ урнатилган. Колган 12 та синф хонасини муътадил харорат билан таъминлаш чоралари курилмаган.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Туман адлия булими томонидан аникланган ушбу муаммоларни бартараф этиш буйича чора-тадбирлар белгилаш хакида туман хокимлигига таклиф киритилди.

Беруний туманидаги 49-сон мактабгача таълим муассасасининг иситиш тизими хам замон талабига жавоб бермайди. Гарчи муассасада контромарк иситиш печи урнатилган булса-да, хавфсизлик талабларига риоя этилмаган. Яъни иситиш печининг ёкиш кисми болалар ухлайдиган хонада жойлашган. Ушбу тумандаги 3-сон мактабгача таълим муассасасида хам шунга ухшаш холат кузатилди. Бу ерда хам иситиш печининг ёкиш кисми болалар ухлайдиган хонада жойлашган.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Туман адлия булими томонидан тумандаги мактабгача таълим булим бошлиги в.б. А.Давлетмуратовага мазкур холатларни бартараф этиш, куз-киш мавсумида фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш максадида зудлик билан тегишли чора-тадбирлар белгилаш хамда келгусида шу каби конун бузилиш холатлари руй берган такдирда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши хакида ёзма равишда огохлантириш берилди.

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Чимбой тумани 10-сон мактабгача таълим муассасасининг иситиш тизимига сув куйиладиган жойи (бачок) болалар ухлайдиган хонада, янада аникроги, болалар ухлайдиган кроват ёнида жойлашган экан. Туман адлия булимининг аралашуви билан аникланган муаммо жойида бартараф этилди.

 

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари