Главная / Маданият / Кор, ёмгир ёкканда укиладиган дуо

Кор, ёмгир ёкканда укиладиган дуо

duolarОиша розияллоху анходан ривоят килинади: «Набий соллаллоху алайхи васаллам осмон уфкида булутни курсалар, ишни тарк килар эдилар. Агар намоз укиётган булсалар хам. Сунгра «Аллохим! Мен сендан унинг шарридан панох сурайман», дер эдилар. Агар ёмгир ёгса: «Аллохим! Фойдали ва нафли килгин», дер эдилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят килишган.
Хар бир мумин-мусулмон ёгингарчилик  пайтида Аллохдан уни манфаатини ва фойдасини сураб, ёмонлигидан эса панох сураб дуо килиши лозим.
Ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят килинади: «Устимиздан ёмгир ёгди. Набий соллаллоху алайхи васаллам билан бирга эдик. У Зот чикиб, кийимларини шимардилар. У Зотга ёмгир тегди. Биз сураган эдик, У Зот: “У Роббиси хузуридан хозиргина тушди», дедилар».
Абу Довуд ва Муслим  ривоят килишган.
Демак, ёмгирнинг хар бир томчиси ва корнинг хар бир парчаси Аллох хузуридан экан. Уламоларнинг айтишларича, кор, ёмгир ёгаётганда осмон эшиклари очиларкан. Ва шу вактдаги дуолар ижобат буларкан. Шундай экан, вактни ганимат билиб, дуога кул очайлик.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари