Главная / Жамият / Конунчилик палатаси мамлакатдаги ишсизлик даражасини маълум килди

Конунчилик палатаси мамлакатдаги ишсизлик даражасини маълум килди

2019 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Конунчилик палатаси Мехнат ва ижтимоий масалалар кумитасининг кенгайтирилган йигилишида Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлигининг жорий йил утган даврида амалга оширган ишлари хакидаги хисоботи хамда вазирлик хузуридаги Ташки мехнат миграцияси агентлигининг фукароларимизни хорижда уюшган холда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш борасида олиб бораётган ишлари холати тугрисидаги ахбороти эшитилди.

Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатаси матбуот хизмати хабарига кура, жорий йилнинг 8 ойи давомида республика буйича 173,6 минг иш урни яратилиши белгиланган булиб, амалда 213 мингдан ортик янги иш уринлари яратилган, бу прогнозга нисбатан – 122,8 фоизни ташкил этади.

Айни пайтда мамлакатда ишсизлик даражаси 9,1 фоизни ташкил этган холда, бу курсаткич Коракалпогистон Республикаси (9,3 фоиз), Андижон (9,3 фоиз), Кашкадарё (9,4 фоиз), Жиззах (9,3 фоиз), Самарканд (9,3 фоиз), Фаргона (9,4 фоиз) вилоятларида республика курсаткичидан юкори булиб, ушбу худудларда ахоли бандлигини таъминлаш, иш уринлари яратиш борасидаги ишлар депутатлар томонидан кизгин мухокама этилди.

ed-ahwpwwqi9910bbuftwwbivkzbhn0k

Парламент аъзолари ахоли бандлигига кумаклашиш буйича курсатилаётган хизматларга хам эътибор каратдилар. Жорий йилда мехнат органлари томонидан 526 мингдан ортик шахсга хизмат курсатилган, бу 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 баробарга ортган, лекин депутатлар бандлик органларига мурожаат килувчиларнинг неча фоизининг хохиш ва истаклари кондирилгани, канча ахоли мурожаатлари ижро этилмагани билан кизикдилар.

Шунингдек, жорий йилда илк бор мехнат бозорига хам субсидия ва грант бериш тартиби жорий этилган. Хозирги кунда жами 6,3 млрд. сум микдорида иш берувчиларга, ишсиз фукароларга, ахолининг ижтимоий мухофазага мухтож катламига ва томорка ер эгаларига субсидиялар берилган. Натижада 6 минг 346 нафар ишсиз ахоли бандлиги таъминланган хамда 250 млн. сум ажратилган грант маблаглари эвазига 246 нафар ишсиз фукаро касбга укитилган.

Йигилишда депутатлар вазирлик томонидан уз-узини банд килган фукароларга вактинчалик мехнат гувохномасини бериш ва мехнат стажи юритилишини таъминлаш, Давлат солик органлари билан хамкорликда яширин иш уринларини легаллаштириб, расмий секторга утказиш борасида олиб борилаётган ишлар хамда келгусидаги вазифаларга алохида эътибор каратдилар.

Шунингдек, йигилишда Ташки мехнат миграцияси агентлиги директорининг фукароларимизни хорижда уюшган холда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар хакидаги ахбороти хам эшитилди.

Маълумотларга кура, 2,6 млн. нафар киши хорижий мамлакатларга ишлаш учун чикиб кетган. Депутатлар томонидан мазкур йуналишда юкори курсаткич кайд этилган худудларда, хусусан, Андижон, Самарканд, Наманган каби айрим вилоятларда олиб борилаётган ижобий ишлар билан бирга, мавжуд имкониятлардан тулаконли фойдаланилмаётганлиги кизгин мухокамаларга сабаб булди.

Вазирлик томонидан “Хусусий бандлик агентликлари тугрисида”ги Узбекистон Республикаси конуни кабул килинганидан сунг Япония, Корея ва Бирлашган Араб Амирликлари билан ташки миграция сохасида битимлар тузилган. 85 та хусусий бандлик агентлиги томонидан 34,3 минг фукарога миграцияси сохасида хизматлар курсатилган, 2,8 минг фукаро Россия, Корея, Туркия, Болгария, Польша, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошка давлатларга ишга юборилган.

Шу билан бирга, утган вакт давомида Мехнат вазирлиги ва агентликка хусусий бандлик агентликлари фаолияти устидан фукароларнинг салбий мурожаатлари хам келиб тушган. Жумладан, хусусий бандлик агентликлари томонидан фукароларга ишга жойлаштириш хизмати курсатилмаган булса-да, фукаро томонидан туланган маблагларни кайтариб бермаслиги ёки ушбу маблагларни кайтаришда муайян бир кисмини ушлаб колиш холатлари кузатилган. Натижада махсус рухсатнома асосида 8 та хусусий бандлик агентлигида текшириш утказилиб, улар фаолияти атрофлича урганилган ва мурожаатлар каноатлантирилган.

Йигилишда депутатлар сохада юзага келаётган тизимли муаммо ва камчиликларни тахлил килиб, уларни тезкорлик билан бартараф этиш хамда белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш юзасидан хукумат вакилларига таклифлар киритдилар. Ягона миллий мехнат тизими ахборот дастурини ишга тушириш, мехнат мигрантларининг хукук ва манфаатларини химоя килиш, кайтган мехнат мигрантларни ишга жойлаштириш, бепул касбга укитиш, оилаларни ижтимоий мухофазалаш масалаларига оид таклифлар шулар жумласидан.

Депутатлар вазирлик, Ташки мехнат миграцияси агентлиги томонидан олиб борилаётган ишларни танкидий куриб чикиб, бу борада камров ва самарадорликни ошириш борасида тегишли тавсиялар бердилар.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари