Главные новости
Главная / Сиёсат / «Кластер мулкини Карши туманида колдириш масаласи мухокама килинди». Хоким бошчилигидаги депутатлар тадбиркор мулкини тортиб олишни хам максад килганмиди?
Место рекламы

«Кластер мулкини Карши туманида колдириш масаласи мухокама килинди». Хоким бошчилигидаги депутатлар тадбиркор мулкини тортиб олишни хам максад килганмиди?

Sulton Тех Group иши буйича чикарилган суд карорини мухокама килган Халк депутатлари Карши туман кенгаши тадбиркор Нурбек Эргашев рахбарлигидаги кластернинг тумандаги мулкларини худудда олиб колишни максад килган. Бу хакда «Дарё» мухбири билан сухбатлашган депутат Феруза Ахмедова маълум килди.

Фото: Кашкадарё вилоят хокимлиги

Депутатнинг айтишича, Халк депутатлари туман кенгашининг олтинчи чакирик, унинчи сессиясида кластер мулкларини Карши туманида колдириш масаласи хам мухокама килинган.

Sulton Тех Group корхонаси рахбари Нурбек Эргашевнинг Карши туманида кандай мулклари борлигини билмаймиз, аммо билганимиз давлат Конституциясида мулк хукуки кафолатланган.

Эслатиб утамиз, Sulton Тех Group ишини куриб чиккан Карши туман Маъмурий суди хоким ва хокимлик мансабдорларига кластер фаолиятига аралашмаслик мажбуриятини юклаб, Silver fiber agro кооперацияси гувохномасини бекор килганди.

Абдурахим Эркаев

Фото: Кашкадарё вилоят хокимлиги

Сессияда иштирок этган депутатлар — Феруза Ахмедова хамда Дилором Тилаковаларнинг маълумот беришича, кластер мулкини тортиб олишдек эски замон саркити мухокама килинган сессия ишида сенатор Абдурахим Эркаев хамда туман прокурори хам иштирок этган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

nintchdbpict000600806813

Лионель Месси «Наполи»га карши уйиндан сунг Жюнейт Чакирга кул узатишни истамади (видео)

«Барселона» хужумчиси Лионель Месси Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб бахси доирасида «Наполи»га карши кечган …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари