Главные новости
Главная / Спорт / Киз узи ясаган “пойабзал” билан 3 олтин медални кулга киритди
Место рекламы

Киз узи ясаган “пойабзал” билан 3 олтин медални кулга киритди

Филиппинлик ёш спортчи халкаро мусобакаларда югуриш буйича 3 та олдин медални кулга киритди. Бирок у матбуот эътиборини ютуклари билан эмас, балки мусобакаларда спорт пойабзали булмагани сабабли ялангоёк иштирок этишга тугри келгани, аммо бу холатдан чикиб кетгани билан жалб килди. Бу хакда Medialeaks нашри хабар берди.

Рея Буллос исмли киз усмирлар орасида енгил атлетика буйича халкаро мусобакаларда иштирок этиб, югуриш йулакчасидаги галабалари билан хамммани лол колдирди. Киз юзлаб ракибларини догда колдириб, уйига 400, 800 метрга ва 1,5 кмга югуришда кулга киритган 3 та олтин медал билан кайтди.

Бирок укувчи киз интернет ва ОАВ эътиборини галабалари билан эмас, балки мусобакаларда иштирок этган “пойабзали” билан тортган.

Куринишича, кизнинг ота-онасида унга кроссовка сотиб олишга ортикча пул булмаган. Бирок бу ёш спортчига тускинлик кила олмаган. У зукколик курсатиб, вазиятдан чикишнинг йулини топган, яъни оёги тагини оддий тиббий пластир билан ураб олиб, шу алфозда мусобакаларда иштирок этган.

Рея хаттоки пластир устига Nike компаниясининг рамзи ва номини ёзиб куйган. 9 декабрда мусобакаларнинг бошка иштирокчиси Реянинг вокеаси билан Facebook’да булишгач, хабар тезда оммалашиб, минглаб лайклар туплаган. Фойдаланувчилар кизнинг тиришкоклигига хайрат билдириб, унга уз ёрдамларини таклиф килишган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

IdygY3rVdLYajgz_7IPiy-Tsg8RmJa6

«Хумо» плей-офф уйинларини Тошкентда утказа олмайди

Фото: hchumo.uz Коронавирус хавфи туфайли 2020 йил 5 март куни Узбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари