Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Кишлок хужалиги вазирлиги пиёз етиштирган дехконлар муаммосини хал этиш устида ишлаётганини маълум килди
Место рекламы

Кишлок хужалиги вазирлиги пиёз етиштирган дехконлар муаммосини хал этиш устида ишлаётганини маълум килди

2020 йил Узбекистонда утган йилгига караганда 1,5 баробар куп пиёз етиштирилди.

Фото: Livejournal

Кишлок хужалиги вазирлиги Сурхондарё вилоятининг Денов туманида пиёз етиштирган дехконлар тугрисида Kun.uz эълон килган маколага муносабат билдирди.

Маълум килинишича, вазирлик дехкон Иброхим Ёкубов билан мулокот ташкил килиб, унинг муаммоларини урганиб чиккан.

Дехкон 25 сотих томоркасида етиштирган 30 тонна пиёзи бозорга чикариш учун тайёр холга келгани, аммо харидорлар – экспортёрлар ва улгуржи сотувчилар махсулотнинг килосини 500 сумдан бахолаганини айтган.

Иброхим Ёкубов куп микдорда пиёз етиштириш учун 21 млн сум харажат килгани, таклиф этилаётган суммада хосилни сотган такдирда 6 млн сум зарар куриши, бу нарх сарф-харажат ва мехнатини копламаслигини таъкидлаган.

Вазирлик изохига кура, утган йили Европадаги кургокчилик сабабли Узбекистондаги тадбиркорлар Польша, Украина, Германия каби давлатларга юкори кийматда пиёз сотишга муваффак булган эди.

«Юзага келган холатлар Кишлок хужалиги вазирлиги томонидан урганиб чикилди ва Ташки ишлар вазирлиги, Инвестиция ва ташки савдо вазирлиги, Транспорт вазирлигига масаланинг тезкор ечими юзасидан мурожаат юборилди», – дейилади хабарда.

Кайд этилишича, 2020 йилнинг 14 май холатига кура, республикада 150 минг тоннадан ортик экспортбоп пиёз етиштирилган булиб, у утган йилга нисбатан 1,5 баробар купни ташкил этмокда.

«Сурхондарё вилоятида 132 минг тоннадан ортик пиёз махсулоти сотувга тайёр ва уларнинг 20 минг тоннага якини ички бозор талабидан ошикрок булган. Бундан ташкари 15 минг тоннага якин пиёз якин кунларда пишиб етилиши кутилмокда.

Бундай холатда махсулотнинг таннархи килограмига 1000 сум булишига карамасдан, ялпи териб олиш нархи килограмига 1500дан 500 сумгача пасайиши мумкин. Уни саклаш харажатлари таннархидан юкори булган махсулотларнинг ортикча хажмини зудлик билан экспорт килиш ва бунинг учун зарурий чоралар курилишини талаб этади», – дейилади расмий ахборотда.

Кишлок хужалиги вазирлиги ушбу кечиктириб булмайдиган холатларни инобатга олиб, куйидаги ишлар килинаётганини таъкидлаган:

– Инвестиция ва ташки савдо вазирлиги хузуридаги Экспортни рагбатлантириш агентлиги билан тайёр махсулотларнинг тижорат таклифларини тайёрлаш;

– Ташки ишлар вазирлиги ва элчихоналар билан хорижий хамкорларни излаш;

– Транспорт вазирлиги билан темир йул оркали ташиш учун вагонларни тайёрлаш.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Мутахассис коронавирусга чалинганда антибиотик кабул килиш масаласида изох берди

Гриппда хам, коронавирусда хам касаллик чакирувчиси вирусдир. Бу икки касалликда хасталикнинг бошланишидан антибиотикларни кабул килиш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари