Главная / Иктисодиёт / Кишлок хужалиги кластерлари навбатдаги монополиями? Сенатор муносабат билдирди

Кишлок хужалиги кластерлари навбатдаги монополиями? Сенатор муносабат билдирди

2 март куни ОАВ ходимлари учун Куйи Чирчик туманидаги «TCT cluster» корхонасига пресс-тур ташкил килинди. Бу хакда Kun.uz мухбири хабар бермокда.

Кластер рахбари – Узбекистондаги биринчи пахта-тукимачилик кластери таъсисчиси, сенатор Муртазо Рахматов туманда пахта тукимачилик кластерига утишдаги илк натижалар буйича такдимот килиб, журналистлар саволларига жавоб кайтарди.

Пресс-тур давомида кластер рахбарига журналистлар томонидан айрим туманларда кишлок хужалигининг барча тармоклари кластерлар хисобига утиб кетаётгани ва бу монополиянинг куриниши эмасми, мазмунида савол берилди.

Саволга «TCT cluster» корхонаси рахбари Муртазо Рахматов жавоб берди.

«Бу менинг шахсий фикрим: ишлаб чикаришнинг кандай усули булишидан катъи назар, у халкка, ватанга ва шу ерда ишлайдиганларга фойда келтириши керак.

Агар сиз бизнинг кластерни монополия деб уйлаётган булсангиз, бу нотугри. Чунки бизнинг кластер 6-7та корхонадан иборат. Бу корхоналарнинг барчаси мустакил. Бу умуман монополия эмас.

Иккинчидан, агар шундай монополия булса, булсин шундай монополия. Халкка яхшилик келтирса, шунинг булгани маъкул.

Биз бу ердан фойдани олиб кетаётганимиз йук. Нега одамлар монополияни гапиришади? Чунки монопол факат узи фойда олади. У факат уз махсулотини сотади, бошкалар сотолмайди. Кани бизда фойда? Биз 5-10 йилда хам фойда олиш ниятимиз йук. Олган фойдамизни яна шу ерга сарфлаймиз», – деди у.

Сенаторнинг фикрларини унинг ходимларидан бири тулдирди. Унга кура, кластерлар ёпик ташкилот эмас ва «Кооперациялар тугрисида»ги конун асосан, фермер хужаликлари кластерлар билан шартномада ишлаши мумкин.

«Хукукий нуктайи назардан хам кластер монополия эмас. Сабаби, кластерлар борасида конуний эшиклар турибди», – дея «TCT cluster» корхонаси ходими сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.

Check Also

200sum

200 минг сумлик банкноталар муомалага чикарилади

Янги банкноталар 15 июлдан муомалада булади. Марказий банк 2022 йил 15 июлидан бошлаб янги куринишдаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари