Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Кишлокда корхона очма, электр ва газсиз «синасан!», дейишганди. Рост экан
Место рекламы

Кишлокда корхона очма, электр ва газсиз «синасан!», дейишганди. Рост экан

Мамлакатимиз ахолисининг асосий кисми кишлок жойларда яшайди. Турли сохаларда муаммолар энг куп учрайдиган худуд хам кишлоклардир.

Мавзуга кайтиб

Кишлок ахолиси яхши шароитларда яшаши учун энг макбул йул, жойларда ишлаб чикариш корхоналарини купайтиришдир.

Шунинг учун бу борада хукуматнинг жуда куп карорлари кабул килинаётгани хам бежиз эмас. Кишлокка саноатни олиб кириш жамиятимиздаги энг огир камчиликлардан булган – ишсизликка бархам беради. Шу билан биргаликда, ахоли фаровонлиги ошади, бозорларимизга чет элдан кириб келаётган товарлар урнини узимизнинг махсулотлар эгаллайди. Иктисодиёт ривожланади.

Аммо, бирок, лекин… Кишлокда ишбилармонлик килишдан огиррок иш йук. Сабаби эса купчиликка аён. Электр ва газсиз корхона юритиб буладими?

2018 йил 1 декабрь куни Kun.uz сайтида «Фаргоналик тадбиркорнинг мехнатлари электр танкислиги окибатида пучга чикмокда(ми?)» сарлавхали макола эълон килинган эди.

Маколада Фаргона тумани, Хонкиз кишлоги, Сойбуйи махалласи гузарида тадбиркор Тимурбек Абдумажидов буш турган бинода кишлок ахли учун энг зарур булган – нон махсулотлари ишлаб чикариш, тикувчилик цехи, кишлок хужалик махсулотларини саклаш учун совуткичли камера ва турли маиший хизмат шохобчаларини юритишга бел боглаб, махаллада истикомат килувчи 17 кишини доимий иш билан таъминлагани хакида ёзилганди. Шунингдек, тадбиркорнинг энг катта муамммоси электр таъминотидаги узилишлар экани танкид остига олинганди. Ахир, электрсиз корхона юрадими?

Маколадан сунг Тимурбек Абдумажидов тахририят билан богланиб, вилоят ва туман худудий электр тармоклари мутасаддилари келиб, тадбиркор билан электр таъминотини жадвал асосида баркарор таъминлаш буйича далолатнома тузилганини айтганди.

Лекин тадбиркор ва кишлок ахлининг кувончи узокка чузилмаган.

«Мухбир ака, умидлар пучга чикди. Корхонани ёпяпмиз»

Эътиборингизни бор маблагини кишлокда ишлаб чикаришни юргизиб, махалладошларини иш билан таъминлашга бел боглаган тадбиркордан келган мактубга каратамиз.

«Ассалому алайкум, Kun.uz ижодкорлари. Бир ой олдин сайтингизда корхонамиздаги ахвол буйича макола чикканди. Шундан сунг, туман хамда вилоят электр тармоклари вакиллари билан узаро келишилган графикка асосан учириш буйича далолатнома тузилди. Уч хафта электр таъминотидан муаммосиз яшадик. Табиий газ неъматидан махрум кишлок ахолисини узлуксиз электр таъминоти жудаям бахтиёр килганди. Бирок, айни кунларда электр таъминоти яна эски холига кайтди. Кундузи 3-4 соат электр бериляпти. Кишлокда тадбиркорлик килиш учун бор бисотимни инвестиция килаётганимда, тажрибали кишилар кишлокка пул тикмасликни, тадбиркорлик билан шахарда шугулланиш лозимлигини маслахат беришганди. Мен эса кишлогим фаровонлигига уз хиссамни кушиш, уз хамкишлокларимни иш билан таъминлашни ният килгандим.

Афсуски, хамма нарса мен орзу килгандек булмас экан.

Мухтарам президентимиз, кишлок хаётини яхшилаш, кишлок жойларда ишлаб чикариш ва хизматлар сохасини ривожлантириш, кишлок ахолисининг иш билан бандлигини таъминлашга алохида эътибор каратиб турган бир вактда мутасадди рахбарлар кишлок жойларда коммунал сохани ривожлантириш, тадбиркорларга кулай шароитлар яратиш хакида бош котиришни истамаётгандек, гуё.

Кишлокда бир неча тадбиркор бор. Хамманинг хаёлида битта савол: «Муаммолар качон ечим топади?». На газ бор, на электр энергияси. Ахоли ва тадбиркорлар учун хам акалли биттасини етказиб бериш керакку?!

«Узтрансгаз» хамда «Узбекэнерго» мутасаддилари мурожаатлар изидан жойларга чикиб, хакикий холат билан якиндан танишишларини, коронгу ва совук уйда яшаётган одамларнинг холатини уз кузлари билан куришларини, ахоли дардини узларида хис килишларини истардик.

Ахир биз электр ва газни текинга беришни сурамаяпмизку? «Бизга хам электр энергияси ва газ сотинглар», деб ёлворяпмиз холос. Хис-хаяжон билан «Узтрансгаз» хамда «Узбекэнерго» фаолиятдан шикоят килар эканмиз, бу ресурсларни кимга канчага сотиш кераклигини белгилаб берадиган бошка вазирликлар можарони четдан томоша килишади.

Айрим вазирликлар «Узтрансгаз»нинг бюджетга тулаётган солигига махлиё булмасдан лимит белгилашда ички истеъмолчилар талабини хам хисобга олишини сурардик. Модомики, ички электр энергияси билан уз эхтиёжларимизни кондиролмаётган эканмиз, импорт килиш чораларини куриш керак эмасми?

Ахир, бу каби салбий холатлар миллионлаб кишиларнинг кийинчиликда кун куришига, минглаб тадбиркорларнинг фаолиятига ва бу оркали неча юз минглаб ахоли бандлигини таъминлашга тусик буляптику?

Президентимиз уз вазифасига киришган кундан бошлаб канча-канча ислохотларга кул урди ва бу харакатларнинг барчаси халкни рози килишга каратилганини бот-бот такрорлади.

Хурматли мутасаддилар, сизлардан оддий Узбекистон фукароси сифатида уз вазифангизга сидкидилдан ёндашиб, халк манфаатларини уйлаб харакат килишингизни сурайман. Узбекистон халкининг такдирига бевосита дахлдорлигингизни, уларнинг бахтиёр яшаши хам ёки бунинг акси булиши хам сизнинг кулингиздалигини хис килиб туришингизни хохлаймиз.

Мана бугун шароит йуклиги учун фаолиятимни тухтатишга мажбур буляпман. Ахир, узим ховлимдан газ казиб ололмайман ёки электр ишлаб чикаролмайман.

Балки, качондир бу ишга масъул ташкилотларнинг хам бизнинг кишлокка кадами етиб, муаммоларимиз уз ечимини топса, яна кайта уриниб кураман. Унгача, эса барчадан 17 фукарони ишсиз колдираётганим учун узр сурайман».

«Кулни ювиб, култикка артдим. Ишчиларга жавоб бериб юбордик»

6 январь куни тадбиркор билан яна гаплашдик.

«Ака, мактубимни чикармасангиз хам майли. Тадбиркорликдан кунглим совиб кетди. Янги йил байрами кунлари ток уч-турт кун ёнди. 2 январдан яна уша эски холат. Кундуз кунлари уч-турт соат электр бериляпти. Корхона ишини тухтатдик. Ишчиларга жавоб бериб, хайрлашдим. Бор-будимни сарфлаб, югуриб йулга куйган ишлаб чикаришим зиёнлар билан якунига етди. Мижозларим хам купайиб колганди», дейди Тимурбек.

Шу тарика, Фаргона вилоят ва туман электр тармоклари ва газ идоралари мутасаддилари уз ишига масъулиятсизлик билан карагани окибатида бир тадбиркорнинг иши «синди». 17 киши ишсиз колди. 17 оила кора козонини кайнатаётган корхона фаолияти тухтади.

Тадбиркорнинг мактуби оркали бугунги кунда президентимиз томонидан куйилаётган талабларга махаллий хокимият вакиллари кай даражада масъулият билан ёндашаётганидан бохабар булдик.

Ахвол шундай давом этаверса – «Фаргона кишлокларида качон тонг отади?».

Элмурод Эрматов,

Kun.uz мухбири

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

B1h8cNeAWDt1HBPqQtZSvY1LC3DauZJm

ИИВ: Кишлок хужалик ва озик-овкат махсулотларини ташувчи транспорт воситалари харакати чекланмаган

Узбекистонда коронавируснинг таркалишига карши кураш доирасида жорий этилган автомобиллар харакатларига такиклар кишлок хужалик ва озик-овкат …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари