Главная / Жамият / Кириш имтихонлари учун 2та фан колдирилиши режалаштирилмокда – ДТМ

Кириш имтихонлари учун 2та фан колдирилиши режалаштирилмокда – ДТМ

2020-2021 укув йили учун истисно тарикасида кабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2та мутахассислик фанларидан утказилиши режалаштирилмокда.

Давлат тест маркази расмий сайтида 2020-2021 укув йили кириш имтихонлари учун кутилаётган янги тартиб хакида маълумот берилди.

ДТМ абитуриентларнинг карантин чекловлари шароитида кириш имтихонларига кунгилдагидек тайёргарлик кура олмаганини инобатга олиб, уларни тест имтихони учун ёпик залларда куп ушлаб колмаслик максадида тестлар кискартирилиши буйича таклифлар тегишли вазирлик ва идоралар билан хамкорликда ишлаб чикилганини маълум килмокда.

«2020-2021-укув йили учун истисно тарикасида кабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2та мутахассислик фанларидан утказилиши режалаштирилмокда. 2та мутахассислик фанлари 2019 йил декабрь ойида белгиланган тартибда тасдикланиб, жамоатчиликка эълон килинган эди», дейилади хабарда.

ДТМ матбуот хизмати рахбари Орзикул Бобоевнинг кушимча килишича, 2020-2021 укув йили учун кириш имтихонларида факат 2та мажбурий фандан имтихон олинишига оид таклифлар айни пайтда Кабул комиссиясига киритилган ва тасдикланиши биланок абитуриентлар хабардор килинади. Бу истисно факат 2020-2021 укув йили учун тегишли. Кейинги йиллар учун 5та фандан имтихон олиш тартибида узгаришлар булмайди.

Бундан ташкари, Давлат тест маркази инфекция бутунлай бартараф этилмаган шароитда абитуриентларнинг 1000 уринлик биноларда 3-4 соат колиб кетишига йул куйиб булмаслигини алохида таъкидламокда.

«Мазкур укув йилида тест синовлари утказиладиган биноларда купи билан 700тагача урин тайёрланади. Хар бир абитуриент учун камида 3 квадрат метрдан жой ажратилади, санитария-гигиена талабларига биноан, улар имтихонда никоб, кулкоп билан иштирок этиши таъминланади.

Абитуриентнинг тана харорати улчангач, бинога киритилади. Бинолар камида 4 марта дезинфекция килинади. Булар тест топширувчилар, гурух назоратчилари ва жараёнга жалб этилган бошка шахсларнинг саломатлигини химоялаш максадида амалга оширилади», дейилади ДТМ хабарида.

Эслатиб утамиз, президент Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни жорий укув йилини сифатли якунлаш, битирув ва кириш имтихонларини ташкил этиш масалалари мухокамасига багишланган йигилишда бу йил кириш имтихонларини соддарок шаклда утказиш буйича курсатма берганди.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари