Главная / Маданият / Кимларга закот бериш фарз булади?

Кимларга закот бериш фарз булади?

zakotФукахоларимиз, «Закот мусулмон, балогатга етган, окил, хур, махсус нисобга ва шартларга эга мол сохибига фарз булади», деганлар. Мусулмон, балогатга етган, окил булиш бошка барча Исломий ибодатларнинг хам шартидир. Закот молиявий ибодат булгани туфайли унинг фарз булиши учун молга хос шарт кушилиши табиий.
Мусулмон эмас одамдан закот олинмаслиги закот исломий ибодат булганидандир. Худди намоз укиш ва руза тутишни мусулмонмас одамдан талаб килиб булмаганидек, ундан закот беришни хам талаб килиб булмайди.

Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам Муоз ибн Жабал розияллоху анхуни Яманга омил килиб жунатаётиб айтган курсатмаларида жумладан: «Уларни энг аввал даъват киладиган нарсанг «Лаа илаха иллаллох ва анна Мухаммадан Расулуллох» шаходатидир. Агар улар сенга бунда итоат килсалар, Аллох уларга бир кеча-кундузда беш вакт намоз фарз килинганини билдиргин. Агар улар сенга бунда итоат килсалар, хабар берки, Аллох уларга бойларидан олиниб, камбагалларига бериладиган садака (закот)ни фарз килгандир», деганлар.
Яъни закот беришни таклиф килиш иймонга келганларидан кейин булишини таъкидлаганлар.
Баъзи бир кишилар «Ислом давлати соясида яшаётган мусулмон эмас одам турли имтиёзлардан, хизматлардан, кулайликлардан, ижтимоий манфаатлардан фойдаланади, хатто карилик ёки ишга яроксизлик нафакасини хам олади, нима учун у закотдан тушган маблаглар хам сарфланган нарсалардан фойдаланади-ю, узи закот бермай юриши керак?» дейишлари мумкин.
Бу саволга уламоларимиз шундай жавоб берадилар:
«Ислом давлати соясида яшаётган мусулмонмас одам «зиммий» деб аталиб, у «жизя» деб номланган тулов тулайди. Исломдаги бу тулов ибодат маъносида эмас, хукумат одамлари билан мусулмонмас кишилар орасидаги келишув оркали олиб бориладиган муомала сифатида каралади».
Агар «жизя»га амал килинмаётган булса, давлат ундок кишиларга алохида солик солиши мумкин. Хазрати Умар розияллоху анхунинг даврларида Бани Таглаб номли араб кабиласига шундок килинган.
Балогатга етган ва окил булишлик шарти хакида, тугрироги, «ёш бола ва мажнун шахснинг молидан закот чикариш керакми-йукми?» деган масалада уламоларимиз икки хил йул тутганлар. Чунки гап бу ерда баданий эмас, молиявий ибодат хакида кетмокда. Баданий ибодат ёш болага хам, мажнун шахсга хам фарз булмаслиги маълум. Чунки, улар бу нарсани идрок кила олмайдилар, мохиятини, адо килиш шартларини урнига келтира олмайдилар.
Закот эса молиявий ибодат, мол усиб турибди, уни валий бошкариб турибди. Киска килиб айтилганда молдан кузланган максад хосил булмокда. Энди закот нима булади?
Бу саволга Ханафий мазхаби уламолари «ёш бола ва мажнуннинг зироати ва меваларидан закот берилади, бошка молларидан берилмайди», деганлар.
Моликий, Шофеъий ва Ханбалий мазхаблари эса уларнинг хамма молларидан закот берилади, деганлар.
Хамаср уламолардан баъзилари, жумхурнинг мазхаби рожих, дейдилар.
Юкорида закот бериладиган молда ва закот берувчи шахсда мавжуд булиши лозим шартларни урганиб чикдик. Энди закот бериш амалини бажаришда эътиборга олиниши лозим булган шартлар хакида тухталамиз. Бу шартларни уламоларимиз «Закотнинг тугри булиши шартлари», деб номлайдилар.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари