Главные новости
Главная / Жамият / Кескин маъмурий ислохотлар зарурати. Адвокат, прокурор ва судьялик килувчи хокимлардан воз кечайлик
Место рекламы

Кескин маъмурий ислохотлар зарурати. Адвокат, прокурор ва судьялик килувчи хокимлардан воз кечайлик

Куни-кеча аудиоси таркалган президент видеоселекторида давлатимиз рахбари томонидан айтилган куйидаги сузлар алохида эътиборга молик.

«Бировни ишдан олиш булса, «адвокат» буласан, бировни жиноий жавобгарликка тортиш булса, хамманг «адвокат» буласан», — деди президент Хоразм вилоят хокимига карата.

Бу ерда адвокат сузи куштирнокка олиниши тугри, чунки Фарход Эрманов кишлок хужалиги ва иктисодиёт мутахассиси, унинг уриндошлик асосида адвокатлик килиш хукуки йук.

Бу холат купрок, икки ой олдин Андижон вилоят хокими Шухратбек Абдурахмоновнинг Согликни саклаш вазири хакида айтган гапларини эслатади:

«Анови м***з вазирчанг, и***с, кеча менга кеволиб, кетимга пахта куйиб, узи Андижондан чиккан, бош прокурорга хат киргизибди… отасига рахмат, бош прокурор (собик прокурор Отабек Муродов назарда тутиляпти — муал.) менга «манави вазир билан гаплашиб олинг, бунака хат киляпти», деб айтди».

Бу икки холат, бир нарсани, юкорида жуда куп масалалалар «куча тили»да хал булаётганини англатмаяптими? Ишдан олиниши мумкин булган, балким жиноят аломатлари билан кулга тушган одамларга огзаки «адвокатлик» килинса, Бош прокурор арзномани куриб чикиш урнига, «келишиб олиш»ни маслахат берса, нималар буляпти?

«Узр» етарлими?

Кечаги селекторда президентнинг айтган гаплари янги бир даврнинг бошланиши булиши керак, зинхор, бугунги «узрлар челленжи» билан якун топмаслиги шарт. Ахир ростдан хам, Шавкат Миромонович айтганидек, хокимларнинг жуда куп ишлари узбошимчалик, халкни норози килиш ва сиёсатга хиёнатдан иборат булса, бу турт-беш кишининг олдида, камера каршисида узр сураб куйиш билан нукта куйиладиган вазият эмас.

Бирор иш учун узр сураттириш бу ахлокий жазодир, лекин хукукий асосга эга булган давлатларда бундай хатолар энг камида истеъфо билан, купгина холатларда маъмурий ва жиноий жавобгарликлар билан давом эттирилиши лозим буларди. Акс холда, бундай бошбошдокликлар яна давом этиши, хатто «сенларми хали, мени интернетда шарманда килиб, узр сураттирган», деб, ахвол баттарлашмаслигига хам кафолат йук.

Фикримизча, президентнинг узр сураш хакидаги курсатмаси купрок жамоатчилик учун, яъни бу «снослар» мамлакат сиёсати даражасида эмас, махаллий карорлар билан амалга оширилганини бутун дунёга маълум килиш учунгина берилган. Асосий жавобгарлик шу билан колиб кетмаслиги шубхасиз, зеро, мажлис давомида Шавкат Мирзиёев бош вазирга кайси хокимни бушатиш хакида таклиф тайёрлаш буйича хам топширик берганди.

Нима килиш керак?

Бу мажлис ва балким оркасидан келадиган истеъфолар ва янги тайинловлар факат кадрлар алмашинуви билангина чекланиб колмаслиги лозим. Чунки жуда куп сохаларда амалдорларнинг урни алмашгани билан тизимли муаммолар хал килинмаётганини курмокдамиз.

Биринчидан, бу вазиятга ечимни узокдан кидириш керак эмас. Аслида президентнинг узи, эсингизда булса, жуда ахамиятли гояни илгари сурганди.

«Келгусида биз махаллий хокимларни халк томонидан сайлаш масаласини хам хар томонлама уйлаб, мухокама килиб куришимиз керак. Хар бир худуд уз рахбарини узи сайласа, рахбарларнинг халк олдидаги масъулиятини кескин оширишга эришишимиз мумкин», — деган эди Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 8 декабридаги нуткида.

Ушбу ва бошка масалалар юзасидан ислохотларни амалга ошириш 2017–2021 йилларга белгиланганди.

Бу масала мухокама хам булган, жумладан, Олий Мажлис Сенати раиси уринбосари Светлана Ортикова куйидагиларни айтганди:

«Велосипед аллакачон яратилган, уни кайтадан ихтиро килишга хожат йук. Халкаро тажриба мавжуд, халк бу жараёнларда кандай иштирок этиши борасида карашларимиз етарли. Шубхасиз, бу хокимликка сайловлар булиб утадиган худуддаги хаёт сифатига, халкнинг турмуш даражасига таъсир курсатади. Бу эса, жамият ва давлат турмуш даражасини белгилаб беради».

Бу жараён хозир кайси боскичда эканини билмаймиз. Хархолда хокимларни пахта ёки галла планига, катта курбонликлар эвазига амалга оширган ободонлаштириш ишларига ёки солик тушуми режаси бажарилаётганига караб бахолаш даври аллакачон утиб кетган булиши керак.

Турмуш фаровонлиги, ижтимоий мухит, халкнинг розилиги — мана булар хокимнинг ишини бахолайдиган бош мезонлар булиши керак.

Аммо эски тизимда колиш хокимларнинг халк олдидаги масъулиятини унутиб куйишларига, уларни сайлаши керак булган халк эмас, уларни тайинлаётган инсонга ёкишга уринишлари кандай зарарлар келтираётганини куриб турибмиз. Кишлок хужалиги режасини бажариш ёки ободонлаштириш учун мажбурий мехнатга таянишмокда, катталарга ёкиш учун турли кузбуямачиликлардан тап тортишмаяпти.

Уларни хам тушунса булади: халкка ёкиш шарт эмас, президентга ёкишса, унинг топширикларини бажаришса, бемалол амалда колишлари мумкин. Аммо президентнинг узи хам айтиб турибдику, «мен сизларга бундай буйрук берганим йук, бу ишларинг билан узларингни эмас, мени шарманда киляпсизлар», деб.

Ростдан хам, масалан Американинг бирор штатида губернатор хатога йул куйиб, ахолининг норозилигига сабаб булса, хеч ким президент сиёсатини айбламайди, тугрими? Чунки уша губернатор халк томонидан сайланган — халк истеъфо талаб килади, губернатор истеъфога чикади, халк эса, узига янги хоким танлаб олаверади. Жорий тизим бизда на халкни, на президентни кониктираётган экан, аксинча, хаммага панд бераётган экан, биз хам хокимларни тайинлаш принципларини яна куриб чикишимиз керак.

Иккинчидан, Тилга олинган вилоят ва туманларда ахолига нисбатан нохаклик килингани расман тан олинди. Балким айбдорлар узр билан, истеъфо билан ва хатто жиноий жавобгарлик билан жавоб беришар, лекин бу ерда энг мухим жихат йул куйилган нохакликларда адолат тикланишидир.

Яъни, хар бир хонадон, хар бир тадбиркорга нисбатан амалга оширилган мулкий ва маънавий тажовуз моддий копланиши керак булади. Бу «узинг амалга оширдингми, энди узинг хал кил», шаклида яна «куча тушунчалари» билан топширилса, нима булишини тахмин кила оламиз — яна куйларни бурига топшириш билан баробар. Яхшиси, республика микёсидаги комиссия тузилиши ва вазиятлар хар томонлама чукур урганилиб, тизимли шаклда хал килиниши керак.

Учинчидан, кечаги мажлисда мажбурий мехнат холатларига камрок эътибор берилган булиши мумкин. Зеро, эски хатони тузатиш учун янги хато — Фаргонада ёки Бухорода ташкилот ишчи-ходимларини мажбурий мехнатга жалб килиш холатларига хам жиддий каралиши лозим.

Туртинчидан, булиб утган мажлиснинг асосий тезислари интернетдаги, ижтимоий тармоклардаги шархлардан олингани куриниб турибди, буни Президентнинг узи хам таъкидлаб утди. Яъни, бугунги кунда жамоатчилик назоратининг урни, ахамияти, энг мухими, самараси ортиб бораётганини бош рахбарнинг узи хам айтиб утди.

Шу билан биргаликда, бу жараённи тизимли йулга куйиш мамлакатдаги асосий муаммоларга тез ва аник эътибор каратиш имконини беради, уларни ечишни осонлаштиради. Зеро, биламизки, интернет тармогида хар хил фикрлар борки, улар ёрдамида вазиятни турли томонга буриш ёки бошкача курсатиш имконияти хам булади. Шунинг учун мамлакатда ички сиёсатни тахлил киладиган мавжуд институтлар негизида «Ижтимоий фикр»га мукобил равишда мустакил социологик тадкикотлар институтларни ташкил килиш кераклиги хакида хам таклифлар булмокда.

Бешинчидан, ким ишлашидан катъи назар, хоким ким, унинг вазифалари нимадан иборат, кандай ишлаши керак, деган оддий тушунчаларни англаб олишимиз керак. Уларга бериладиган топширик хам, улардан кутиладиган самара хам, уларни бахолаш мезонлари хам шу тушунчалар устига курилиши лозим.

Хокимларнинг асосий вазифаси факат хосил териш ва ободонлаштиришми? Факат кабристонни, йулни яхшилаб курсатсам, зур ишлаган буламан, деб уйлашадими? Бунинг учун, халк норози булиши, мулк хукуки бузилиб, инвестицион мухит панд ейиши, бу эса, уз навбатида махаллий бюджет тушумларига таъсир килишини тушунишмайдими? Хоким дегани, кулда камчи билан, уни буз, буни кама, уни хашарга олиб чик, деб юрадиган Сталин давридаги «колхоз раислари»ни эслатиши керакми?

Хуллас, махаллий бошкарувда кескин маъмурий ислохотлар килинмас экан, бир сиймода адвокат, прокурор ва судьялик куникмаларини жамлаган хокимларнинг бошбошдокликлари ва узбошимчаликларини на блогерлар, на журналистлар ва на президент тухтата олади.

Ахрорбек АБДУАЗИЗОВ

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

dzwspPMJXkT0AqfVQ8tL86qVr2FnUfee

Аграр университетининг Фаргона филиали ташкил этилиши мумкин

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Тошкент давлат Аграр университетининг Фаргона филиалини ташкил этиш хакида петиция эълон …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари