2019 йилнинг 11—17 январь кунлари Карши шахрида Узбекистон Республикаси билан Туркманистон уртасидаги давлат чегарасини делимитация ва демаркация килиш буйича Узбекистон-Туркманистон хукуматлараро кушма комиссияси ишчи гурухларининг навбатдаги учрашуви булиб утди. Бу хакда УзА хабар бермокда.

Узбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида келтирилишича, музокаралар чогида Узбекистон –Туркманистон давлат чегараси демаркацион лойиха чизигининг утиши буйича томонларнинг таклифлари мухокама килинган. Шунингдек, Узбекистон – Туркманистон давлат чегарасида бажариладиган демаркацион ишлар таксимоти жадвали куриб чикилган ва келишиб олинган.
Музокаралар анъанавий дустлик ва хамфикрлик рухида утиб, учрашув якуни буйича тегишли байённома имзоланган.
Маълумот урнида, мамлакатнинг Туркманистон билан чегараси узунлиги 1 минг 600 километрдан ортикни ташкил этади.