Главная / Жамият / Карантин пайтида мардикор ва вактинча ишсизларга моддий ёрдам бериладими?

Карантин пайтида мардикор ва вактинча ишсизларга моддий ёрдам бериладими?

Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги бошкарма бошлиги Темур Махмудов карантин даврида мардикорларга моддий ёрдам кай тартибда берилишига изох берди.

«Кунлик ишчиларнинг фаолиятини тартибга солувчи марказлар карантин ва чеклов тадбирлари давомида ёпилган. Кунлик ишлар билан шугулланувчилар узлари доимий яшайдиган худуддаги Ахоли бандлигига кумаклашиш марказларига мурожаат килишлари тавсия этилади.

Инкирозга карши курашиш жамгармасидан Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги хузуридаги Жамоат ишлари жамгармаси хисобига кушимча 200 млрд сум микдорда маблаг ажратилган.

Ишсиз фукаролар, чегаралар ёпилгани муносабати билан мехнат миграциясига чикиб кета олмаган шахслар ва карантин сабабли вактинча ишсиз колган ходимлар шунингдек, кунлик ишларда ишлаётган шахслар учун жамоат ишларига жалб килиш имкониятлари кенгайтирилди.

Карантин чоралари амал килиш даврида жамоат ишларига жалб килинаётган фукароларнинг иш хаки, иш берувчининг идоравий буйсунуви, ташкилий-хукукий ва мулкчилик шаклидан катъи назар, тулик (100 фоиз) Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги хузуридаги Жамоат ишлари жамгармаси маблаглари хисобидан тулаб берилади», дея Махмудовнинг сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари