Главные новости
Главная / Жамият / Карантин даврида фарзанднинг отасига мехри сабаб оила ярашди
Место рекламы

Карантин даврида фарзанднинг отасига мехри сабаб оила ярашди

Аслида конун буйича суд карори ижроси боланинг эрк-иродасига зид булаётганлиги ёки судга оид психатрия экспертизаси тайинлаш жараёнига караб кетиши хам мумкин эди

Фото: Pixabay

“Фукаролик ишлари буйича Кукон туманлараро суди томонидан 05.12.2019 йилда 2015 йилда тугилган вояга етмаган М.Муродовани Учкуприк тумани, Тошкентлигузар махалласида яшовчи жавобгар отаси М.Муминов тарбиясидан даъвогар онаси М.Муминова тарбиясига олиб бериш хакида карор кабул килган.

Мазкур суд карори ижрога каратиш учун Мажбурий ижро бюроси Учкуприк туман булими томонидан иш юритувига олинган.

2020 йил январь-февраль ойлари давомида суд карорини ижросини таъминлаш максадида жавобгар М.Муминовнинг яшаш хонадонига ташриф буюрилиб, кизи М.Муродовани онасига олиб беришга харакатлар булди, бирок бу холат вояга етмаган фарзанднинг рухиятига каттик таъсир курсатиб, онасига кайтишни, эмас балки отаси билан бирга колишни истаган.

Суд карори ижросини таъминлашда маънавий тускинликларга дуч келинган.

Шу сабабли, Мажбурий ижро бюросининг туман булими бошлиги Ш.Мамаризаев бошчилигида Тошкентлигузар махалласида фаоллар иштирокида махсус комиссия тузилди ва унга имомлар хам таклиф этилди. Жавобгар М.Муминов ва даъвогар М.Муминовалар хамда уларнинг якин кариндошлари иштирокида ижро хужжатининг кейинги такдири куриб чикилди.

Олиб борилган тушунтириш ишлари якуни хайрли тамомланди. Дарз кетган оила кайта тикланди ва вояга етмаган М.Муродова келгусида уз ота-онаси багрида улгаядиган булди.

Аслида, конун буйича Бюро ходимлари томонидан суд карори ижроси вояга етмаган М.Муродованинг эрк-иродасига зид булаётганлиги ёки судга оид психатрия экспертизаси тайинлаш жараёнига караб кетиши хам мумкин эди. Бирок, оила – бу мукаддас даргох, инсон баркамол булиб вояга етиши эса хар бир инсоннинг бурчидир” – дейилади МИБ ахборот хизмати маълумотида.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Тошкентда иссик сув учирилмаган холда иссиклик тармоклари текширувдан утказилади

2020 йилда манбалардан иссиклик тармокларини синовдан утказиш графиги тасдикланди.  2020-2021 йилларда иситиш мавсумига тайёргарлик куриш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари