Главная / Жамият / Карантинда пенсиялар таркатиш тартиби кандай булади?
Место рекламы

Карантинда пенсиялар таркатиш тартиби кандай булади?

Узбекистонда коронавирусга карши кураш чора-тадбирлар сирасида омма йигилиши эхтимоли юкори булган тадбирлар бекор килинган. Шу туфайли, пенсия ва бошка нафакаларни ахолига етказиб бериш тартиби хам бироз узгарди, деб хабар бермокда Kun.uz мухбири.

Акциядорлик тижорат «Халк банки» пенсия туловлари билан ишлаш бошкармаси бошлиги Мирзаахмад Гойибназаровнинг айтишича, жорий йил 18 мартдан бошлаб, пенсия ва бошка нафака пуллари банк ходимлари томонидан ахоли яшаш манзилига етказиб берилмокда.

Мирзаахмад Гойибназаров

«Айни пайтда пенсия ва нафака туловларининг 98 фоизи тулик амалга оширилди. ЖСТ тавсиялардан келиб чикиб, ахолига накд пул камрок муомала килиши тавсия этиляпти. Шу сабабли, банкимиз пенсионерларга хам пенсия овердрафт кулай банк карталаридан фойдаланишни тавсия этади», – дея маълумот берди Гойибназаров.

Кайд этилишича, банк пластик карталарига нафака ва пенсия пуллари хар ойнинг илк саналарида утказилади. Шунингдек, банк терминалларидан фойдаланганда картадан накд пул ечиб олишда хак олинмайди.

Банк вакили юзага келган пандемия даврида масофадан туриб, пенсия ва нафака пулларни карта оркали олиш, туловларни накдсиз бажаришни тавсия этишини билдирди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

ItGyZYW07ZFDwybCSFEopLR6VwByArHQ

Автомобиль бошкарувида никобсиз булиш хам жаримага сабаб булади — ИИВ

Карантин даврида автомобиль бошкарувидаги хайдовчи никобсиз харакатланаётгани аникланса, ушбу холат маъмурий жавобгарликка сабаб булади, деб …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари