Главные новости
Главная / Жахон / Карантинда бепул ва сифатли таълим: энг яхши онлайн платформа ва кутубхоналар
Место рекламы

Карантинда бепул ва сифатли таълим: энг яхши онлайн платформа ва кутубхоналар

Жахон микёсида карантин туфайли таълим масканлари талабасиз, укитувчисиз. Аммо XXI асрда пандемия таълим олишга тусик була олмайди. Режадан ташкари таътил ― онлайн таълим билан шугулланиш учун кулай фурсат.

Куйида жахоннинг нуфузли таълим муассасаларига тегишли маъруза ва дарсликлар, укув дастурлари фойдаланиш учун бепул ва очик шаклда жамланган манбаларни келтириб утамиз.

Интернет, тил билиш куникмаси ва озгина кунт – карабсизки, таътилдан максимал фойда олиш мумкин.

Харвард университети курслари

Нафакат АКШ, балки бутун дунёнинг энг нуфузли олийгохларидан бири хисобланган Харвард университети 100дан ортик бепул онлайн курсларни такдим этади.

Махсус порталдан веб-дастурлаш, молия, диншунослик, компьютер технологиялари, маданият, тарих, сиёсатшунослик хамда бошка сохаларга оид маърузаларни топишингиз мумкин.

Бунинг учун руйхатдан утиш кифоя. Алохида мавзулар буйича категориялаштирилган платформа хизматингизга тайёр.

Манзил: www.online-learning.harvard.edu

Хан академияси

Харвард бизнес мактаби битирувчиси Салмон Хон томонидан нотижорат ташкилот сифатида ташкил этилган Хан академияси (Khan academy) хар кимга хар ерда юкори сифатли таълим имкониятини такдим этишни максад килади.

Академия математика, тарих, тиббиёт, молия, физика, кимё, биология, астрономия, коинотшунослик, маданият буйича 4200дан зиёд микромаърузаларни жамлайди.

Мавзулар содда тилда тушунтирилган. Бундан ташкари, урганилган мавзу буйича билимларни текшириш учун вазифалар жамланмаси хам такдим этилади.

Ушбу платформа масофавий таълимнинг энг яхши шаклларидан бири дея эътироф этилади. Маърузалар базаси дунёнинг куплаб тилларига таржима килинган.

Хан академияси базаси бир гурух кунгиллилар томонидан узбек тилига хам таржима килинмокда.

Манзил: www.khanacademy.org   ―  www.xanakademiyasi.uz   

edX ― дунёнинг энг кучли университетларини бирлаштирувчи платформа

edX платформаси дунёнинг энг нуфузли олийгохлари − Харвард университети, Стенфорд университети, Бостон универитети, Массачусетс технологиялар институти, Сорбонна университети кабиларнинг онлайн маълумотлар базасини ягона манзилда жамлайди.

Бу ерда аник, гуманитар, табиий фанлар, компьютер технологиялари буйича видеодарсларни топиш мумкин.

Шунингдек, платформада дунёнинг энг куп сузлашувчига эга тиллари буйича хам дарслар бор. Бундан ташкари, фойдаланувчилар дарслар юзасидан узаро фикр алмашиш, мунозарага киришишлари учун онлайн форум хам ишлайди.

Дарслар бепул, курс якунлангандан кейин тулов асосида сертификат олиш хам мумкин.

Манзил: www.edx.org

Барча онлайн курcларни жамловчи гигант платформа

Class Central деб номланувчи платформада турли йуналишдаги онлайн курсларни топиш мумкин. Платформа интернетга жойлаштириб бориладиган курсларни оммабоплиги, фойдаланишдаги кулайлиги ва сифатига кура саралаб, рейтингга киритиб боради.

Платформа энг нуфузли таълим масканларининг сифатли онлайн курсларини жамлайди. Шунингдек, бу ерда расмий масофавий таълим олиш мумкин булган дастурлар хусусида хам маълумотлар мавжуд.

Манзил: www.classcentral.com

Хам тил, хам фан урганиш имконияти

Coursera платформаси 36 млн.дан зиёд фойдаланувчига эга, 3000дан зиёд курсларни жамлайди. Унда гуманитар, аник ва табиий фанлар буйича билим олиш мумкин.

Хар бир мавзу 15 дакикали видеомаъруза, узлаштирилган билимларни мустахкамлаш учун тест ва топшириклардан таркиб топган. Хар бир курс якунида имтихон бор, ундан муваффакиятли утган фойдаланувчига электрон шаклда сертификат хам такдим этилади.

Мазкур платформанинг афзаллиги шундаки, видеомаърузаларни узингизга керакли тилдаги субтитр билан танлаш мумкин. Бу фанни урганиш билан бир каторда, керакли тил буйича куникмаларни хам мустахкамлаш имконини беради.

Манзил: www.coursera.org

Кембриж дастури билан тахсил олинг

Буюк Британиянинг нуфузли ва энг кадимги олийгохларидан хисобланган Кембриж университети айнан пандемия туфайли онлайн таълимни ривожлантиришга эътибор каратди: 18000та китоб ва илмий макола жамланган архивини барча учун очик фойдаланиш шаклига утказди.

Мухими, бепул!

Манзил: www.cambridge.org

Лекториум

Лекториум рус тилидаги энг катта видеокурслар базаси хисобланади. Ушбу платформада турли йуналишдаги 4000дан зиёд видеомаърузани очик шаклда топиш мумкин.

Манзил: www.lektorium.tv

Россиянинг етакчи олийгохлари маърузалари ягона базада

Универсариум платформаси дастлаб Россиядаги ОТМларнинг узаро маълумот алмашиш майдончаси сифатида ташкил этилган. Кейинчалик унинг оммабоплиги ортиб, барча учун очик таълим платформасига айланган.

Универсариумда муайян бир ихтисосликдаги фанни чукур урганиш хам, маърифий характердаги кушимча курсларни хам топиш мумкин.

Хар бир курс мураккаблигидан келиб чиккан холда 7 хафтагача давом этади. Видеомаърузалар билан бир каторда, мустакил ишлаш учун материаллар хам такдим этилади, курсни муваффакиятли якунлаганлар электрон сертификатга эга булиши мумкин.

Манзил: www.universarium.org

Физикани содда тилда тушунтирувчи платформа

Украинанинг Ришельевский лицейи укитувчиси Павел Виктор физика буйича чукурлаштирилган онлайн курсни яратди. Курс кизикувчиларга физика хакида содда, тушунарли тилда хикоя килишни максад килади.

470дан зиёд мавзунинг хар бири алохида видео шаклида тайёрланган.

Манзил: «РЛ Физика» YouTube канали

Фойдаланиш мутлако бепул электрон кутубхоналар

www.litmir.me – 75000дан зиёд муаллифнинг 210000га якин китоблари жамланган база. Китобларни бепул юклаб олиш ёки онлайн режимда укиш имконияти мавжуд. Шунингдек, узингиз хам бошкалар билан улашишни истаган китобларингизни юклашингиз мумкин.

www.gutenberg.org – инглиз ва бошка хорижий тиллардаги 46000та китобни жамлаган сайт. Китобни узингизга кулай форматда юклаб олишингиз мумкин. Мумтоз романлардан тортиб, илмий-оммабоп асарларгача топа оласиз.

www.pda.litres.ru – барча укиши керак булган, жахон тан олган асарларни излаётган булсангиз, бу портал сиз учун. Бу манзил асли электрон китоб сотуви учун мулжалланган. Руйхатдан утиш оркали 26000га якин китобдан бепул асосда фойдаланиш имкониятини кулга киритиш мумкин.

www.b-ok.cc – илмий-оммабоп, фаннинг турли сохаларидан кизикарли тилда хикоя килувчи адабиётлар иштиёкмандлари кундан-кунга ортиб бормокда, сиз хам шулар каторида булсангиз, ушбу манзилда илмнинг турли тармокларига багишланган китобларни топа оласиз.

Шунингдек, узбек тилида хам электрон китоб базалари мавжуд.

www.kitob.uz ва www.ziyouz.com манзилларида жахон ва узбек адабиётига оид китобларни узбек тилида мутолаа килишингиз мумкин.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

vkxxL0w4nRaiCGKB_MD-CEDnn8LS_TtE

АКШда коронавирусдан даволаниш неча пулга тушиши маълум килинди

Сунгги маълумотларга кура, АКШда коронавирусга чалинганлар сони 278 мингдан ошиб кетган булиб, уларнинг сони Нью-Йорк …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари