Главная / Жамият / Кандим газни кайта ишлаш мажмуаси давлат томонидан кабул килиб олинди
Место рекламы

Кандим газни кайта ишлаш мажмуаси давлат томонидан кабул килиб олинди

17 октябрда Бухоро вилоятидаги Кандим газни кайта ишлаш мажмуасида давлат кабул комиссияси баённомаси имзоланиши булиб утди. Бу тадбир заводнинг ва мажмуанинг бутун инфратузилмаси курилиши тулик якунланганини англатади.

“ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖ давлат комиссиясига фойдаланишга кабул килиш учун хар бири йилига 4,05 млрд кубметр табиий газни кайта ишловчи иккита технологик чизикка эга газни кайта ишловчи завод, маъмурий корпус, таъмирлаш зоналари ва бошка объектлар, 1150 кишилик автоном тураржой мажмуаси, 220 кмлик жамлаш тизими объектлари, 71 та кудук, 285 км автомобил йули, 70 кмлик экспорт килиш газ кувури, 55 кмлик ташки сув таъминоти тизими, 268 кмлик электр узатиш линиясини уз ичига олувчи тулик битказилган объектни такдим килди.

7mvh2b1afnxeuks4bg-rnmpvmrechxkh

Давлат кабул комиссияси таркибига Узбекистон Энергетика, Бандлик ва мехнат муносабатлари, Фавкулодда вазиятлар, Курилиш вазирликлари, “Узбекнефтгаз” АЖ, Узэнергияназорат, Саноат хавфсизлиги давлат кумитаси, Уздавнефтгазназорат, Ёнгин хавфсизлиги бош бошкармаси, Экология ва атроф-мухитни мухофаза килиш давлат кумитаси, касаба уюшмалари ташкилотлари, Бухоро вилояти хокимлиги вакиллари, жами 30 га якин киши кирган.

Кандим газни кайта ишлаш мажмуаси 2018 йил апрелда тантанали равишда очилган эди. Замонавий мухандислик ва транспорт инфратузилмасига эга 3,5 млрд долларлик мажмуа лойихавий муддатидан 8 ой олдин фойдаланишга киритилган. Завод йилига 8 млрд кубметр газни кайта ишлашга мулжалланган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

z4dbQeWUFSBhLQeEsvJPUeEe6tuSZbEZ

Олимлар инсон учун зарарли ичимликларни маълум килишди

Олимлар бир нечта тажрибалар утказиб, инсон организми учун зарарли 5 та ичимлик руйхатини тузишди. Аникланишича, …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари