Главные новости
Главная / Жамият / Кандай килиб ноширлик фаолияти учун лицензия олиш мумкин?
Место рекламы

Кандай килиб ноширлик фаолияти учун лицензия олиш мумкин?

Ноширлик фаолиятини лицензиялаш буйича давлат хизмати курсатишнинг маъмурий регламенти тасдикланди.

Norma’нинг ёзишича, ноширлик фаолиятини лицензиялаш буйича давлат хизмати юридик ва жисмоний шахсларга факат давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) оркали курсатилади.

Маъмурий регламентга мувофик давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП оркали Президент Администрацияси хузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (лицензияловчи орган) томонидан амалга оширилади

Лицензия олиш:

давлат хокимияти ва бошкарув органлари, судлар, прокуратура органлари томонидан расмий материаллар, норматив хужжатлар тупламлари ва бошка хужжатларни нашр этишда;

корхоналар, ташкилотлар, укув юртлари ва илмий муассасалар томонидан уз фаолияти учун зарур булган ва кулёзма хукуклари билан оммавий равишда таркатиш ёки купайтириш учун мулжалланмаган материалларни нашр этишда;

мазкур оммавий ахборот воситалари тахририятлари томонидан босма оммавий ахборот воситаларини нашр этишда талаб килинмайди.

Ноширлик фаолиятини амалга ошириш хукукига лицензиялар чекланмаган муддатга берилади.

Куйидагилар лицензия талаблари ва шартлари хисобланади:

ноширлик фаолияти сохасидаги конун хужжатларига ва техник жихатдан тартибга солувчи хужжатлар талабларига мажбурий риоя этиш;

урушни таргиб килиш, давлат тузумини конституцияга хилоф равишда узгартириш, мамлакатда хавфсизликни ва ижтимоий-сиёсий баркарорликни, миллатлараро ва динлараро тотувликни бузиш, Узбекистон тугрисида нотугри ахборотларни таркатиш хамда унинг тарихий, маданий ва маънавий кадриятларини бузиб курсатиш учун фойдаланиш максадида матбаа махсулотларини нашр этиш ва таркатишга йул куймаслик;

ноширлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур булган тегишли моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва техника воситаларининг мавжудлиги;

лицензияда курсатилган ихтисос буйича ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

ноширлик-матбаа сифатининг конунчиликда белгиланган талаблар ва стандартларга мувофиклигини таъминлаш;

муаллифлик хукукига риоя килиш;

лицензия даъвогари томонидан тайёрланган матбаа махсулотларининг (шу жумладан, мазкур махсулот таркибига кирган асарларнинг) нусхалари, тайёрланган нусхалар сони, шунингдек лицензия даъвогари ёхуд буюртмачининг нашр этишга хукукини (лицензия даъвогари томонидан муаллифлик хукукларига риоя килиниши) тасдикловчи хужжатлар хисобининг юритилиши;

лицензия даъвогари томонидан ноширлик фаолиятининг ёнгин хавфсизлиги коидалари, санитария-гигиена нормалари, мехнатни (ишлаб чикаришни) мухофаза килиш талабларига жавоб берадиган бино ва хоналарда амалга оширилиши;

юридик шахс штатида тегишли олий ёки урта махсус маълумотга ва ноширлик ишида камида 3 йиллик иш тажрибасига эга булган камида бир нафар ходимнинг мавжудлиги.

Давлат хизматини курсатиш учун 2 баравар базавий хисоблаш микдорида йигим ундирилади. ЯИДХП оркали мурожаат этилганда йигим суммасининг 90%и ундирилади.

Тушган йигимларнинг суммалари куйидаги тартибда таксимланади:

Лицензияни кайта расмийлаштиришда лицензия даъвогарининг лицензия бериш тугрисидаги суровномаси куриб чикилганлиги учун назарда тутилган сумманинг 50 фоизи микдорида йигим ундирилади.

Лицензия даъвогари хабарномани олган кундан бошлаб 3 ой ичида 10 баравар базавий хисоблаш микдорида давлат божи туловини ахборот-коммуникация тизимлари оркали амалга оширади. ЯИДХП оркали мурожаат этилганда давлат божи суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Болалар адабиётлари, шунингдек, ногиронлиги булган шахслар учун мулжалланган махсулотлар чоп этишга ихтисослашган нашриётлар лицензия берганлик учун давлат божи тулашдан озод килинади.

Давлат божи куйидаги тарзда таксимланади:

Давлат божи тулови белгиланган муддатларда амалга оширилмаслиги лицензияловчи орган томонидан лицензиянинг бекор килиниши учун асос булади. Бунда лицензия даъвогари лицензияни олиш учун умумий тартибда кайта мурожаат килиш хукукига эга булади.

Лицензия беришни “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тугрисида”ги Конуннинг 17-моддасида курсатилган сабаблар асосида рад этишлари мумкин. Лицензия беришни бошка асосларга кура рад этиш такикланади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Vc-RZqFxUXh1Sk17eIdGDlzWlpDodjMS

Россия нефти 21 йилдаги энг паст кийматгача арзонлашиб кетди

Россиянинг Urals нефти нархи бир баррели учун 16,2 долларгача тушиб кетди. Таъкидланишича, ушбу турдаги нефть …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари