Главные новости
Главная / Жахон / «Камолон» махалласида турмуш уртогини улдирган келин ва унинг кариндошига суд хукми эълон килинди
Место рекламы

«Камолон» махалласида турмуш уртогини улдирган келин ва унинг кариндошига суд хукми эълон килинди

Жиноят ишлари буйича Тошкент шахар судида булиб утган мажлисда утган йилнинг октябрь ойида “Камолон” махалласида содир этилган касддан одам улдириш жинояти юзасидан суд хукми эълон килинди.

Фото: Видеодан кадр

Эслатиб утамиз, 2019 йил 5 октябрь куни соат тахминан 04:30ларда Шайхонтохур тумани, Киркий кучасида жойлашган уйнинг ётокхонасидан, шу хонадонда истикомат килиб келган А.А.нинг (1993 й.т., ХАТБ “Универсал банк” Тошкент филиали булим бошлиги лавозимида ишлаган) мурдаси буйин сохасидан дазмол шнури билан бугилган холатда топилган.

Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кура, А.А.нинг улими буйин аъзоларининг сиртмок билан бугилишидан келиб чиккан механик асфиксия натижасида юз берганлиги аникланган.

Тезкор-тергов харакатларида аникланишича, К.А. турмуш уртоги А.А. билан урталарида келиб чиккан узаро низо сабабли уни касддан улдириш хакида кариндоши О.Х. билан жиноий тил бириктирган.

О.Х. 2019 йил 4 октябрь куни соат 19:00ларда А.А.нинг яшаш уйига келиб, хонадон мехмонхонасидаги стол остига беркиниб, К.А. билан унинг турмуш уртоги А.А.ни улдириш учун кулай фурсат кутиб, 2019 йил 5 октябрга утар кечаси соат 00:30ларда ётокхонага кириб, А.А. уйгок булганлиги сабабли унинг устига чикиб, юз кисмига чап кули мушти билан бир неча зарбалар бериб, сунгра олдиндан тайёрлаб куйилган дазмол электр сими билан буйин сохасидан буга бошлаган.

Натижада, А.А. узига нисбатан булаётган тажовуздан химояланиб, якин кариндошларини ёрдамга чакира бошлаган вактида К.А. уз турмуш уртогининг юз кисмига ёстик билан босиб, унинг нафас йулларини беркитиб, А.А.ни касддан улдиришган.

Судда О.Х.га 20 йил муддатга озодликдан махрум килиш жазоси тайинланди, мархум А.А.нинг турмуш уртоги К.А.га 13 йил 4 ой муддатга озодликдан махрум килиш жазоси тайинланди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

O2Y6lleWShC0u9yAtgYQ1Qteesdf2JBy

Байден АКШ президенти лавозими учун ертуладан кураш олиб бормокда

АКШнинг собик вице-президенти, Демократлар партиясидан АКШ президенти лавозимига номзод булиш хукуки учун курашаётган Жо Байден …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари