Главные новости
Главная / Сиёсат / Камокхоналардаги тиббиёт булимлари нима учун ССВ тасарруфига берилмаслиги маълум килинди
Место рекламы

Камокхоналардаги тиббиёт булимлари нима учун ССВ тасарруфига берилмаслиги маълум килинди

Бош прокуратурада булиб утган брифингда камокхоналар ва манзил колонияларидаги тиббиёт булимлари жазони ижро этиш муассасаларига буйсуниши, бу эса махкумлар кийнокка солинганда ёки уларга нисбатан гайриинсоний тазйиклар кулланганда, маълумотларни яшириш имкони мавжудлиги журналистлар томонидан сурок остига олинди.

ИИВ бошкарма бошлиги Жамшид Султонов ушбу муассасалардаги тиббиёт булимлари нима учун ССВ тасарруфига берилмаслиги маълум килди.

“Махкумларга тиббий ёрдам факат тазйик утказилганда курсатилмайди. Жазони ижро этиш муассасаларидаги тиббиёт булимлари нега худудий тиббиёт бошкармаларига берилмайди деган саволингиздан келиб чикмокчи эдим. Биринчидан, жазони ижро этиш муассасасининг узи алохида курикланадиган объект хисобланади. Иккинчиси, жазони ижро этиш муассасаларида махкумлар туну кун уша ерда булади. Кечаси ёки зарур холатда тизимнинг мутахассиси чакирилгунича вакт йукотилиши мумкин. Шунинг учун махкумларга эртаю кеч ёрдам курсатилади.


Жамшид Султонов

Тазйик утказилган холатлар буйича тухталадиган булсак, махкумларга тан жарохати етказилганлиги холатлари буйича зудлик билан прокуратура органларига хабар берилади. Прокуратура органлари томонидан тезкор текширув гурухлари жалб килинади. Жазони ижро тизими ходимларига алокаси булмаган ходимлар томонидан махкум экспертизадан утказилади. Соглигининг холати буйича экспертидан утказилади. Тан жарохатлари булса, улар экспертизадан утказилади. Хулосалар тайёрланиб, прокуратура органларига топширилади.

Келгусида тергов ва бошка тергов-процессуал харакатлар прокуратура органлари томонидан амалга оширилади. Махкумлар томонидан мисол учун айтадиган булсак, бир йил давомида 100 минг холатда тиббиёт ёрдами курсатилса, битта-иккита холатда тазйик билан боглик булса, унда прокуратура органларига берилган хабар буйича тезкор гурухлар жалб килинади”, дея Жамшид Султоновнинг сузларини келтирмокда Kun.uz мухбири.

ИИВ Пробация хизмати бошкарма бошлиги уринбосари Икром Фозиловнинг кушимча килишича, янги тахрирдаги жиноят ижроия кодекс лойихасида жазони ижро этиш муассасалар фаолияти устидан 8та назорат тури белгиланаётгани, уларнинг орасида тиббий назорат хам борлигини таъкидлади.


Икром Фозилов

“Халкаро амалиётдан келиб чикиб, биз кодекс лойихасига тиббий назорат ва санитария-эпидемиологик назорат турларини киритилмокда. Тиббий назорат дейилганида ички ишлар органлари билан боглик булмаган согликни саклаш органлари бевосита кириб, махкумларнинг тиббий-санитария, согликни саклаш хукуклари кандай таъминланаётгани, кандай муаммолар юзага келаётганини назорат килиш имконияти бериляпти. Бу масалада янгича ёндашиб, инсон, махкум хукукларини максимал даражада химоя киладиган механизмларни кодексда акс эттирганмиз. Бу якинда жамоатчилик мухокамасига куйилади”, дейди Икром Фозилов.

2019–2020-йилларда ДХХ тергов изоляторлари ва бошка муассасаларида мониторинг утказилмаган – Олий Мажлиснинг инсон хукуклари буйича вакили

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

O1972Qf8_xtGLnfJd4Ym1pMSXaUfX8st

Самарканд шахрида карантин вактида хам тунги клублар ишлаётгани маълум булди

Коронавирус таркалишининг олдини олиш максадида жорий килинган карантинга карамай, Самарканд шахридаги тунги клублар уз фаолиятини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари