Главные новости
Главная / Жамият / Камбагаллик кандай улчанади? Мигрантларнинг пул жунатиши канчалик таъсирга эга? – мутахассис билан сухбат
Место рекламы

Камбагаллик кандай улчанади? Мигрантларнинг пул жунатиши канчалик таъсирга эга? – мутахассис билан сухбат

Аникланишича, мехнат мухожирлари Узбекистонга пул юбормай колган такдирда, мамлакатда камбагаллик даражаси ошиб, 17 фоизга якинлашиши мумкин.

2020 йилдан бошлаб, Узбекистонда камбагаллик хакида очик гапирила бошланди. Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатида мамлакатдаги камбагаллик даражаси 12-15 фоиз атрофида эканини маълум килди.

Kun.uz мухбири шу мавзуда сиёсатшунос-иктисодчи, PhD даражасига эга ижтимоий ва давлат секторидаги инновациялар сохаси мутахассиси Бахром Ражабов билан сухбатда булди.

– Жахон банки экспертлари томонидан 1990 йилда камбагалликни улчаш буйича методика таклиф этилган. Методика буйича камбагаллик курсаткичини аниклашдаги мезонлар нималардан иборат?

– 2017-2018 йилларга карайдиган булсак, Жахон банки Узбекистон буйича камбагаллик курсаткичини келтирган. Шу ракамларга асосланиб, айтиш мумкинки, 2017 йилда Узбекистонда камбагаллик  11,9 фоиз булган. 2018 йилда бу курсаткич 11,4 фоизга тушган.

Шуни айтиб утиш керакки, айнан Жахон банки одатда хукумат такдим килган статистик маълумотларга асосланиб бу ракамларни беради. Демак, бу ракамлар буйича биз 2018 йилда ана шу вазиятда эдик.

Яна шуни айтиб утиш керакки, камбагал ва урта даражадаги мамлакатларда камбагаллик 9,6 фоиз эди. Узбекистонда бу курсаткич нисбатан юкори.

Мезонларга келадиган булсак, шуни тушуниш керакки, ута камбагаллик курсаткичи (extreme poverty) бор. Кунига 3 доллар 20 центга яшайдиган ахоли кашшок эмас, камбагал дейилади. Кунига 2 доллардан камрок пул топадиган ахоли сони кашшок ёки ута камбагаллар каторига киради.

Камбагаллик турлари хар хил. Камбагаллик дейилганида ана шу турларни хисобга олиш керак.

– 1990 йилдан бошлаб хар икки йилда Жахон банки томонидан «Камбагаллик ва ялпи фаровонлик» хисоботи эълон килиб борилади. 2018 йилда такдим этилган сунгги хисоботда Узбекистон буйича кандай фикрлар билдирилган?

– 2018 йилда такдим этилган сунгги «Камбагаллик ва ялпи фаровонлик» маърузасига кура, камбагаллик курсаткичи 2018 йилда Узбекистонда 0,5 фоизга тушган.

Камбагалликни енгиш ва иктисодий усишни таъминлаш масаласига келсак, Узбекистонда иктисодий усиш Жахон банки курсаткичлари ва прогнозларига кура хозирда 5,7 фоиз, келаси йили ва 2023 йилда 6 фоиз булади. Бу – юкори курсаткичлардан бири. Бу табиий хол.

Табиий хол дейишимга сабаб – ривожланаётган мамлакатлардаги иктисодий усиш суръатлари шундай булиши керак. Акс холда, уша мамлакат ниманидир нотугри килаётган булади.

Саволингизга кайтадиган булсак, айнан иктисодий усиш камбагалликка таъсир килмай колиши хам мумкин. Дунёдаги ривожланаётган мамлакатлар тажрибасида ана шундай холатлар хам бор.

Мамлакатларнинг вазифаси шундан иборатки, улар иктисодий усиш эвазига камбагаллик даражаси камайишига эришишлари керак. Бунинг учун махсус дастурлар керак.

Умуман олганда, Жахон банкининг хам, бошка халкаро ташкилотларнинг Узбекистондаги иктисодий усиш ва камбагаллар сонини камайтириш буйича прогнозлари ижобий.

– Жахон банки, БМТнинг Тараккиёт дастури ва бошка халкаро ташкилотлар билан хамкорликда Камбагалликни камайтириш дастурини ишлаб чикиш мулжалланган. Мана шу дастурда кайси йуналишларга купрок эътибор каратилиши керак?

– Бу дастурни ишлаб чикишда хукумат ва халкаро ташкилотлар иш олиб боришади. Шунинг учун уларга олдиндан кандайдир маслахатлар бериш нотугри булади. Лекин фурсатдан фойдаланиб, уз фикрларимни айтиб утмокчиман.

Камбагалликни енгишнинг универсал рецептлари бор, бунинг учун муайян кадамларни куйиш керак.

Биринчиси – мехнат бозорида иш жойларини яратиш. Бу энг аввалида амалга оширилиши керак булган, мураккаб иш. Биринчи навбатда килинадиган иш шу булиши керак. Яратилган иш жойлари ишлаётган одамга етарли даражада даромад олиб келиши керак. Чунки номига яратилган, маош кам бериладиган иш жойлари камбагалликни енгишда ёрдам бермайди.

Иккинчиси, ижтимоий дастурлар. Согликни саклаш, касбга йуналтириш буйича ижтимоий дастурлар булиши керак. Кам таъминланган ва камбагал ахоли бу дастурларда биринчилардан булиб иштирок этиш имкониятига эга булиши керак.

Одамларни камбагалликдан олиб чикиш учун ахолининг молиявий саводхонлигини ошириш хакида 2020 йилги давлат дастурида хам айтиб утилган. Бу хам бир инструмент булиши мумкин.

Учинчиси – кичик ва урта бизнесни ривожлантириш. Мамлакатда бизнес мухитини яратиш, уни яхшилаш. Жахон банки рейтингларига кайтамиз. Бизнес очиш буйича Узбекистон 8-уринда. Лекин бизнесни очиш билан иш битмайди. Бизнес хох кичик, хох урта, хох йирик компания булсин, уни юритиш керак. Бизнесда хато килиш, кайта молиялаштириш манбаларига эга булиш, иш юритиш енгил булиши лозим. Хатонинг нархи булади. Хохлардимки, бизнес мухитида хатонинг нархи пастрок булса.

Бизнес мухитини яхшилаш борасида хали Узбекистон олдида талай вазифалар бор. Айнан шу жихат хам яхшиланса, иш жойлари яратилади, одамларда капитал булади. Натижада биз камбагалликни камайтириш имкониятига эга буламиз.

– Камбагаллик муаммосини бартараф килган кайси хорижий мамлакатлар тажрибасини мисол сифатида келтира оласиз? Узбекистон хам ана шу тажрибадан фойдалана оладими?

– Назарияда хам, амалиётда хам турли фикрлар мавжуд: иктисодий ривожланиш биринчи булиши керакми ёки ижтимоий дастурлар?

Жахон банки каби ташкилотлар сармояни инсон капитали ва ижтимоий дастурлар – таълим ва тиббиётга киритишни тавсия этади.

Яна бир инструментлардан бири – минимал маош даражасини ошириш. Истеъмол саватчасини бойитиш, минимал даромадни кутариш. Буни турли йуллар билан амалга ошириш мумкин. Масалан, тиббиёт ёки таълимга тугридан-тугри сармоя киритиш.

Бу жуда хам мураккаб саволлар, бу хакида икир-чикиригача эътибор берган холда фикр юритиш керак. Айни вактда бизга тугри келадиган моделни топа олиш – вазифамиз.

Масалан, саволингизга келсак, Европа мамлакатларидан булган Словакияда одамларни камбагалликдан олиб чикиш буйича самарали дастур булди. Кандай иктисодий сиёсат эвазига бунга эришишди? Айнан ижтимоий дастурларни купайтириб, ишсизлар билан ишлаш, уларни узгараётган мехнат бозорига мослаштириш буйича давлат дастурлари.

Мактабларда ёки олий укув юртларида бепул таълимни таъминлаб бериш хам шу жумладан. Аслида хеч нарса текин эмас, давлат пули дегани – солик туловчиларнинг пули.

– Жахон банкининг «Узбекистон фукароларини тинглаб» маърузасида камбагаллик ва уни кискартириш буйича кандай маълумотлар келтирилган?

 Бу тадкикот Жахон банкининг камбагаллик иктисодиёти мутахассиси Уильям Зейтц бошчилигида ишлаб чикилган. У хориждан пул юбориб турган мехнат мухожирларининг 4 мингдан купрок уй хужаликларида булган. Хулосаси шундайки, Узбекистонга мехнат мухожирлари томонидан пуллар юборилмай колса, Узбекистонда камбагаллик даражаси ошади – камбагаллик даражаси 16,8 фоиз булиши эхтимоли бор.

Демак, айнан ташки миграция – мехнат бозоридаги мухим омил. Чунки Узбекистоннинг мехнат бозори хозирда иш жойларини етарли даражада таъминлаб бера олмаяпти.

Тадкикотда мехнат бозори заифрок экани айтилган. Шу жихатдан ташки миграция Узбекистон учун хам иктисодий, хам ижтимоий жихатдан ижобий омил булиб турибди.

Мавсумий миграция деган тушунча бор. Тадкикотда мехнат мухожирлари мавсум тугагач уйига кайтиб келгач, уша уй хужаликларида даромадлар пасайиши ва камбагаллик даражасига тушиб колиши хам айтилган. Бу бир-бирига таъсир килувчи омиллар. Буни эътиборга олиш керак.

Гулзода Иброхимова сухбатл

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

baOl0PDkB9uyelj8V68Vb1hfp4fjavdP

«Huvaydo»дан ажойиб ва кимматбахо совгалар!

Энди шинам ва замонавий хонадон харид килиб кимматбахо совгаларга эга буласиз! Биз бундай имкониятни сизга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари