Главная / Иктисодиёт / Камашида нега тадбиркор аёлнинг мулкига дахл килинмокда?
Место рекламы

Камашида нега тадбиркор аёлнинг мулкига дахл килинмокда?

Узбекистонда бугун тадбиркорларга катта эътибор каратилмокда. Уларнинг хак-хукукларини химоя килиш хакида куплаб фармон ва карорлар эълон килинди. Аммо бугун жойларда баъзи мутасаддилар президент ва хукумат томонидан тадбиркорларга такдим этилаётган шарт-шароит ва эътиборга карамасдан уларнинг хак-хукукларини топташда хамда мулкларига зарар етказишда давом этишмокда.

Кашкадарё вилояти Камаши туманида фаолият юритаётган «Али-Мухаммад-Бек Инвест» МЧЖ рахбари Бибихалима Назарова нохакликка дуч келмокда.

У томонидан Kun.uz сайтига килинган мурожаатда «Камашитумангаз» идораси ва бошка бир гурух тадбиркорлар туманнинг «Кизилтепа» МФЙ худудида жойлашган «Али-Мухаммад-Бек Инвест» МЧЖга карашли 3 гектар ер майдонининг уртасидан тадбиркорнинг рухсатисиз, ноконуний тарзда унга якин газ кувурларини утказишгани хакида ёзилган.

Сайт мухбирлари ушбу муаммони урганиш учун Камаши туманида булди.

Тадбиркор Б.Назаровага тегишли 3 гектар майдон 100х300 метр улчамда булиб, унинг бир кисмида молхона ва товукхона сифатида фойдаланиш учун бино курилган ва у ерда тадбиркор паррандачилик ва чорвачилик билан шугулланиб келмокда.

2019 йил бахор ойларида тадбиркор эгалик килаётган жамиятга тегишли ер билан туташ булган худудда «Камашитумангаз» филиали томонидан газ таксимлаш станцияси курилади.

Шундан сунг, «Камашитумангаз» филиали газ таксимлаш станциясидан ахолига газ бериш учун тадбиркорнинг еридан ноконуний тарзда газ кувури утказади.

Курилиш ишлари олиб борилаётган вактда, бироз утиб ундан кувур тортилаётганда ишчилар тадбиркорнинг ерига экилган бугдой ва арпани хам пайхон килиб ташлашади.

Тадбиркор мазкур холат юзасидан Камаши туман халк кабулхонасига огзаки мурожаат килади. Мурожаатга жавобан Халк кабулхонасига «Камашитумангаз» филиали рахбари Э.Хайитов чакирилади.

У ахолига тортилган газ кувури вактинчалик тургани ва уни тез орада кучиришларини айтиб, муаммони хал килишга ваъда беради. Лекин у ёз давомида ваъдасини бажармайди.

«Бу орада мен уз ишларим билан банд булиб юрганимда ноябрь ойида турли корхоналар томонидан газ таркатиш станциясига яна бир нечта кувур тортилибди», дейди тадбиркор.

Кувурлар сони купайганидан сунг, 2019 йил 20 ноябрь куни тадбиркор ёрдам сураб Камаши туман прокуратурасига шикоят аризаси билан мурожаат килади.

Камаши туман прокуратураси холат юзасидан суриштирув утказганда «Камашитумангаз» филиали рахбари Э.Хайитов, тадбиркорга унинг еридан утказилган газ кувурлардан факат биттаси «Камашитумангаз» филиалига тегишли экани, колган кувурлар турли тадбиркорларга тегишли эканини маълум килади.

Сунг, киш мавсумида газ кувури кучирилса ахоли хонадонлари газсиз кийналиб колиши мумкинлигини айтиб, тадбиркордан бахоргача мухлат беришини сурайди.

Тадбиркор рози булади ва бу хакда розилик хати ёзиб беради.

Тадбиркор бир неча бор Камаши тумани хокими кабулига кириб, унга узи дуч келаётган муаммо юзасидан огзаки тарзда мурожаат килади ва еридан тортилган ноконуний газ кувурларини олдиришда ёрдам сурайди. Камаши туман хокими тадбиркорга бошка жойдан ер беришини айтади. Тадбиркор рози булмайди.

Шундан сунг тадбиркор Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини куриб чикиш Камаши туман кабулхонасига ёзма мурожаат килади. Тадбиркорнинг айтишича, бу кабулхона хануз унинг мурожаатига жавоб бермаган.

2019 йил 9–10 декабрь кунларида Кашкадарё вилоятида турли вазирликлар, идоралар ва кумиталарнинг рахбар ходимлари иштирокида сайёр кабул булиб утади.

Ушанда тадбиркор уз муаммоси юзасидан Бош прокурор уринбосари Э.Йулдошев, Президентнинг давлат маслахатчиси А.Усмонов ва республика «Худудгазтаъминот» АЖ рахбари уринбосари Т.Турдиев кабулига киради.

Президент маслахатчиси А.Усмонов Камаши тумани хокимига, Бош прокурор уринбосари Э.Йулдошев Кашкадарё вилоят ва Камаши туман прокурорларига тадбиркорнинг муаммосини зудлик билан хал килиб, ноконуний тортилган газ кувурларини унинг еридан олдириш чораларини куриш хакида топширик беради.

«Худудгазтаъминот» АЖ рахбар уринбосари Т.Турдиев эса тадбиркорга судга мурожаат килишни маслахат беради.

Тадбиркор унга муаммо буйича судга мурожаат килмаслигини, газ кувурларини ноконуний тортганлар уни кучириши лозимлигини айтади.

Тадбиркорнинг маълум килишича, бугунги кунда унинг муаммоси билан боглик иш Кашкадарё вилояти прокуратураси ходими С.Азимов назоратида турибди. Унинг айтишича, сайёр кабул булиб утганидан кейин хам унинг еридан янгидан янги газ кувурларини тортиш ишлари давом этган.

С.Азимов ушбу муаммони урганиш давомида «Худудгаз Кашкадарё» МЧЖ ва газ назорати инспекцияси ходимларни ишга жалб этган ва икки марта Камашига келиб, тадбиркор ва унинг еридан газ кувури тортган корхона ва ташкилотларнинг рахбарларини, туман хокимияти вакилларини туплаб, муаммонинг ечими буйича йигилиш утказган.

Ана шу йигилишларнинг иккисида хам тадбиркор туман хокимлиги томонидан узига бошка жойдан ер бериш ва компенсация туланиши хакидаги таклифни рад этган ва еридан ноконуний тарзда утказилган газ кувурларини олдиришни талаб килган.

Б.Назаровадан нега бошка жойдан ер бериш хакидаги таклифга рози булмаганини сабабини сурадик.

«Хозирги еримда товукхона ва куйхона бор. Бинони бузиб олиб кетиб, бошка жойда кайта куришнинг узи булмайди. Бино бошка жойда, ер бошка жойда булиб колса, бунинг хам узига яраша нокулайликлари бор. Бунинг устига бузиладиган бинолар учун арзимаган микдорда пул беришмокчи. Колаверса, нега менинг еримдан розилигимсиз ноконуний тарзда газ кувури утказишади?», дея жавоб берди у.

«Али-Мухаммад-Бек Инвест» МЧЖ еридан рухсатсиз кувур утказган тадбиркорлар, бугун уша газ кувурларни кучириш катта харажат талаб килишини билдиришмокда.

Муаммони урганиш учун борганимизда тадбиркорга тегишли ердан утган газ кувурларининг жами сони саккизтага етганига гувох булдик.

«Муаммо буйича каерга мурожаат килсам хам мутасаддилар муаммони хал килишни эмас, балки менинг шахсим, иш фаолиятим билан кизикишяпти», дейди тадбиркор.

Биз тадбиркор курган бинони куздан кечирганимизда у ерда парранда хам, чорва моллари хам йук эди.

Тадбиркордан буни паррандачилик ва чорвачилик билан йилнинг асосан об-хаво иссик пайтида шугулланиши, киш мавсумида шугулланишнинг имкони йуклиги билан изохлади.

«Келажакда бу ерда кушимча бинолар куриш ва биноларга иссиклик тизимини урнатиш ишлари режамда бор. Эгалик килаётган еримдан унга якин газ кувурларини тортишгани бу ишларни бошлашимга тусик буляпти», дейди у.

Вокеа жойини куздан кечирганимизда, уз вактида газ таркатиш станциясидан тортилган газ кувурларни тадбиркорнинг ерини четлаб утиб ёки рухсат олиб унинг ерининг бир четидан тортиб кетиш имконияти хам булганини курдик. Негадир лойихачилар бундай килишмаган. Четдан караганда бу ишлар журттага тадбиркорнинг ерини тортиб олиш учун килингандай таассурот колдиради.

Акс холда, тадбиркор еридан ноконуний тарзда газ кувурларини утказишаётгани хакида шикоят килганидан кейин хам уша ердан яна бир нечта газ кувури тортилганини нима деб изохлаш мумкин?

Ушбу муаммо юзасидан изох олиш учун Камаши туман хокимлигига бордик. У ерда бизга «Камашитумангаз» филиали рахбарини рубару килишди.

Тадбиркор айтганидай, газ идораси рахбари уз гапини муаммо хакида эмас, балки тадбиркорнинг иш фаолиятидан камчилик топиш билан бошлади.

Ундан газ кувурлари тадбиркорнинг еридан эмас, нега сал нарирокдан утказилмагани сабабини сураганимизда у жануброкдаги ер дехкон хужаликларига берилган ер эканини айтди.

Камаши туман Ер захиралари ва давлат кадастр булими бошлиги Абдурасул Бозоров берган маълумотга кура, тадбиркорнинг ерига туташ уша худудлар, ахолига 2019 йил бошида дехкон хужалиги сифатида фойдаланиш учун берилган. Лекин бугунги кунда ушбу худуд каровсиз холда ташлаб куйилган.

Энди каранг: тадбиркорнинг бино тикланган еридан рухсатсиз, ноконуний газ кувур ёткизса булаверар экан-у, бироз нарида ахолига дехкон хужалиги сифатида фойдаланишга 2019 йил январь-февраль ойларида берилган булса-да, йилнинг охиригача каровсиз ётган ердан тортиб булмас экан.

Ундан хам кизиги — «Камашитумангаз» филиали рахбари худди харажатни уз чунтагидан тулайдигандай «кувурларни кучириш катта маблагни талаб килади», деган гапни ушлаб олган.

Шу уринда бир мулохаза: Хаммамизга маълум, бугун мамлакатимизда тадбиркорларнинг хак-хукукларини химоя килиш энг устувор масалага айланган.

Шунинг учун хам 2019 йил 14 май куни Узбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини куллаб-кувватлаш ва химоя килиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги фармони кабул килинди. Фармонга мувофик, Узбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини куриб чикиш кабулхоналарини ташкил этиш белгиланди.

Ана шундай холатда жойлардаги айрим мутасадди шахслар томонидан тадбиркорлар ишига халакит бериш, уларнинг мулкига зарар етказиш ишлари давом этаётгани жуда ачинарли холатдир.

Kun.uz тадбиркор Б.Назарова дуч келаётган муаммо ижобий хал килиниши масаласида тегишли идора ва ташкилотлардан изох сураб колади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

LWihwJYuSLplkqWHA7fFWA18QZHZe37L

9та туман давлат солик инспекцияси рахбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

Сайхунобод, Дехконобод, Нарпай, Хужаобод, Баликчи, Кумкургон, Гузор, Фориш ва Ромитан туманлари ДСИ рахбарлари эгаллаб турган …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари