Главные новости
Главная / Сиёсат / Кайси сохаларда миллионерга айланиш осон эканлиги маълум булди
Место рекламы

Кайси сохаларда миллионерга айланиш осон эканлиги маълум булди

Маълумот берилишича, бойлиги 5 млн доллардан ортик булган тадбиркорларнинг аксарияти (30 фоизга якини) уз маблагларини банк ёки молия сохасида кулга киритган.

Фото: iStock

Wealth-X тадкикот компанияси дунё буйича бойлиги 5 млн доллардан ортик булган минглаб инсонлар тугрисидаги маълумотларни тахлил килиб чикди ва бадавлат инсонлар бойликка энг куп эришган 10та сохани аниклади.  Бу хакда Business Insider нашри хабар бермокда.

10. Егулик ва ичимликлар 

Кайд этилишича, тадбиркорларнинг 3,8 фоизи ушбу сохада 5 млн доллардан купрок пул ишлаган.

9. Курилиш ва техника ишлаб чикариш

Бу сохада бойликка эришганлар 3,9 фоизни ташкил килади.

Улар орасида копчиксиз чангюткич ихтиро килган ва маиший электроника ишлаб чикарувчи Dyson компаниясига асос солган Жеймс Дайсон хам бор. Унинг соф капитали 6,1 млрд доллар деб бахоланмокда..

8. Мехмонхона ва кунгилочар бизнес 

Бу йуналишдаги бадавлат инсонлар улуши 4,1 фоизга тенг.

Собик куча артисти Ги Лалиберте унинг Монреалдаги цирк труппаси Cirque du Soleil номи билан машхур салтанатга айлангач, 1,2 млрд долларга эга булган.

7. Ишлаб чикариш

Тадкикотда айтилишича, энг бой инсонларнинг 4,1 фоизи уз бойлигига ушбу соха оркали эришган.

ABC Supply (том ёпиш материаллари ва ойналар ишлаб чикариш) компанияси эгаси Диана Хендрикс 8,9 млрд доллар бойлиги билан мана шу руйхатдан жой олди.

6. Технологиялар

Билл Гейтс ва Марк Цукерберг ушбу сохада бойликка эришган 4,7 фоиз тадбиркор орасидаги энг таникли миллиардерлар хисобланади.

5. Согликни саклаш

Бойлиги 5 млн доллардан ортик булган инсонларнинг 5 фоизга якини мана шу соха оркали пул топган.

4. Кучмас мулк

Бадавлат инсонларнинг 5,4 фоизи бойликларини кучмас мулк оркали топган. Масалан, Американинг энг бой девелопери 7,6 млрд доллар соф капиталга эга Стивен Росс хисобланади.

3. Нотижорат ва жамоат ташкилотлари

Миллионерларнинг 7 фоиздан ортиги нотижорат ташкилотларида банд. Шу билан бирга, уларнинг купчилиги, масалан, Билл ва Мелинда Гейтс уз бойликларини дастлаб бошка сохада кулга киритган.

2. Истеъмол хизматлари 

Бойларнинг 16 фоизи истеъмол хизматлари оркали бойиган.

1. Банк ва молия

Маълумот берилишича, бойлиги 5 млн доллардан ортик булган тадбиркорларнинг аксарияти (30 фоизга якини) уз маблагларини банк ёки молия сохасида кулга киритган. Улар орасида JPMorgan Chase бош директори Жеймс Даймон бор.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

O1972Qf8_xtGLnfJd4Ym1pMSXaUfX8st

Самарканд шахрида карантин вактида хам тунги клублар ишлаётгани маълум булди

Коронавирус таркалишининг олдини олиш максадида жорий килинган карантинга карамай, Самарканд шахридаги тунги клублар уз фаолиятини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари