Главные новости
Главная / Жамият / Кадастр агентлиги директори бошка ишга утмокда
Место рекламы

Кадастр агентлиги директори бошка ишга утмокда

Давлат солик кумитаси раисининг биринчи уринбосари — Кадастр агентлиги директори Халилилло Турахужаев бошка ишга утиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Халилилло Турахужаев фаолиятини суд тизимида давом эттиради. Kun.uz мухбири хабар беришича, унинг номзоди Олий суд раиси уринбосари – Фукаролик ишлари буйича судлов хайъати раислигига куриб чикилмокда.

  • Маълумот учун, Узбекистон Республикасининг «Судлар тугрисида»ги Конунига кура, Олий суд раиси уринбосарлари Президент такдимномасига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан сайланади.

Халилилло Собиржонович Турахужаев 1972 йил 21 январда Наманган вилояти Янгикургон туманида тугилган. Маълумоти олий, хукукшунос, 1-даражали адлия маслахатчиси.

У 1997 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Мехнат фаолиятини 1991 йилда Тошкент шахар Хамза тумани судининг курьери лавозимида ишлашдан бошлаган.

1992-2008 йиллар Узбекистон Республикаси суд тизимида турли лавозимларда мехнат килган.

2008-2014 йилларда Узбекистон Республикаси президенти девони хукукни мухофаза килувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиклаштириш буйича давлат маслахатчиси хизматининг адлия ва суд идоралари фаолияти масалалари буйича етакчи инспектори, Суд тизими фаолияти масалалари буйича етакчи инспектори, 2014-2017 йилларда Фукаролик ишлари буйича Тошкент шахар судининг раиси, 2017 йил 12 апрелдан 12 декабрь кунига кадар Узбекистон Республикаси президентининг Фукаролар хукукларини химоя килиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат килиш ва мувофиклаштириш хизмати давлат маслахатчисининг уринбосари, биринчи уринбосари лавозимларида фаолият курсатган.

Халилилло Турахужаев 2017 йилдан 2020 йилгача Адлия вазирлиги хузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимида ишлаган.

У 2020 йил июнда Узбекистон президентининг фармони билан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кумитасининг раиси лавозимига тайинланганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

prePSHo9m9coHrwKQY9hPk5H-NIsOGlH

«Биздагилар совга беришни яхши куришади» – Русланбек Давлетов воз кечилиши керак булган миллий анъаналар хакида

Адлия вазири Русланбек Давлетов давлат ташкилотларидаги коррупцион холатлар ва бунинг миллий менталитетга алокадорлиги борасида фикр …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари