Главные новости
Главная / Маданият / Кабр саволи
Место рекламы

Кабр саволи

kabr-savoliВафот этган одамнинг кабрда фаришталар томонидан сурокка тутилишига жазм ила эътикод килиш хар бир мусулмон учун вожибдир. Бунга далиллар жуда хам куп.

Усмон розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам качон маййитнинг дафнидан фориг булсалар, унинг (кабри) устида туриб: «Биродарингиз учун истигфор айтинг. Унга сабот суранг. Чунки хозир у суралади», дер эдилар».

Абу Довуд ва ал-Баззор ривоят килган. Ал-Хоким, сахих, деган.

Демак, улганнинг кабрда саволга тутилиши хак экан ва тирик мусулмонлар улганлари хакига дуо килишлари керак экан. Янги кумилган одамга сурок-савол вактида сабот сураб, дуо килмок лозим экан.

Баро розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам: «Качон мумин кабрида утказилса, унга келинади. Сунгра ашхаду аллаа илаха иллаллоху ва анна Мухаммадан Расулуллохи, деб шаходат келтиради. Ана уша, Аллохнинг: «Аллох иймон келтирганларни хаёти дунёда ва охиратда субутли суз ила собит килади», деганидир», – дедилар».

Бу хадисдаги «Качон мумин кабрида утказилса», дейилгани унинг дафни ва устига тупрок тортилганидан кейин булади. Уни кабрида утказиб, сурок-савол килиш бошланади.

«Унга келинади», яъни унинг олдига сурок-савол килгани келинади. Бу ишни бажаргани иккита корамтир кук рангдаги фаришта келади. Уларнинг исмлари Мункар ва Накийр булади. Уларнинг яратилиши фариштага хам, одамга хам ухшамайди.

Мумин-мусулмон кишининг иймони ва амали солихи туфайли уни икки фаришта сурокка тутганда Аллох таоло унга ёрдам бериб, субутли суз билан собит килади. У калимаи шаходатни айтишга муяссар булади. Бу хакда Аллох таоло Куръони Каримда хам хабар берган экан. Аллох таоло хаммамизни ана шундок саботли калима эгаси булган бандаларидан килсин.

Анас розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам: «Албатта, банда качон кабрига куйилса-ю, ундан сохиблари кайтиб кетса, у уларнинг ковушлари такиллаганини эшитиб турганида олдига икки фаришта келиб, уни утказишади ва: «Бу одам – Мухаммад соллаллоху алайхи васаллам хакида – нима дер эдинг?» – дейишади.

Мумин булса: «Шаходат бераманки, У Аллохнинг бандаси ва Расулидир», – дейди.

«Дузахдаги урнингга назар сол, батахкик, Аллох сенга уни жаннатдаги уринга алмаштириб берди», – дейилади унга. У икковини хам куради. Аммо кофир ёки мунофикка эса: «Бу одам хакида нима дер эдинг?»–дейилади.

«Билмадим, одамлар айтадиган нарсани айтар эдим», – дейди.

Бас Унга: «Билмадинг хам, (билганларга) эргашмадинг хам» – дейилади ва темирдан булган гурзи билан бир уриладики, унда шундок хам кичкирадики, инсу жиндан бошка хамма эшитади», – дедилар».

Бешовлари ривоят килган.

Ушбу хадисда Ахли сунна вал жамоа акидаси буйича Куръон ва Суннат билан собит булган акидавий масала, кабр саволи ва азоби хак экани ва унинг кай йусинда булиши хакида суз бормокда.

Бу хадисни диккат билан урганишимиз ва ундаги хар бир масалани акида маъносида сингдириб олишимиз ва хар лахзада ундаги холатни эслаб туришимиз керак.

Худди ушбу биз урганаётган хадиси шарифда айнан кабрда нималар кечиши хакида суз бормокда.

Келинг, бир-бир урганиб чикайлик:

  1. Кабрдаги янги кумилган киши узини кумиб кетаётган кишиларнинг оёк товушларини эшитиши. Бу хакикат хозирги замон илми оркали хам тасдикланади.
  2. Кабрнинг саволи кумиб кайтаётган кишилар кабрдан узоклашмай турибок бошланиши.
  3. Кабр саволи икки фаришта томонидан олиб борилиши.
  4. Кабрдаги кишини утказиб олиб, сурок килиниши.
  5. Бериладиган саволлардан бири Пайгамбар Мухаммад Мустафо соллаллоху алайхи васаллам хакида булиши.
  6. Бу дунёда мумин-мусулмон булиб, иймони ва амали жойида булган киши кабр саволи вактида хушёр булиб, Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам хакларидаги саволга дадил ва аник жавоб бериши.
  7. Мумин-мусулмон кишининг дадил ва аник жавобидан кейин халиги икки фаришта унга агар мумин-мусулмон булмаганида дузахдаги жойи кайси булишини курсатиши. Сунгра мумин-мусулмонлиги туфайли унга жаннатдан бериладиган жойни курсатишлари. Аллох барчамизни ана ушандок бахтли кишилардан килсин.
  8. Кофир ва мунофиклардан хам Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам хакларида сурок килиниши. У дунёда бу одам хакида нима дер эдинг?– деб суралиши.
  9. Кофир, билмасам, деб жавоб бериши. Тилида, мусулмонман, деб юрган одам эса одамлар нима деса, ушани айтар эдим, дейиши. Демак, Мухаммад соллаллоху алайхи васаллам хакида одамлар нима деса, ушани айтиб юриш кифоя килмас экан. Кишининг калбида у Зот соллаллоху алайхи васаллам хакларида мустахкам эътикод булиши, Зоти шарифларини аник билиши керак экан.
  10. Кофир ва мунофикка саволга жавоб бера олмаганидан кейин, каттик суз айтилиб, бошига темир гурзи билан уриб азоб бериш бошланиши. Азоби кабр, дегани шу булади. Кабр азобининг баёнотлари келгуси хадисларда хам келади.
  11. Кабрида темир гурзидан калтак еган кофир ва мунофикнинг дод-войини одамлар ва жинлардан бошка хамма мавжудот эшитиши.

Ушбу нарсаларга тулик иймон келтириш ва хаётда хали имкон борида кабрга кирганда яхши холда булишга лойик ишларни килишга утиш керак.

Асмаа розияллоху анходан ривоят килинади:

«Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам Аллохга хамду сано айтганларидан сунг: «Албатта, мен узимга курсатилмаган хар бир нарсани ушбу маконимда курдим. Хатто, жаннат ва дузахни хам. Менга сизлар, албатта, кабрларингизда Масийхи Дажжолнинг фитнасичалик ёки шунга якин фитнага учрашларинг вахий килинди.

«Бу одам хакида кандок илминг бор?» – дейилади.

Мумин ёки аник ишонган одам: «У Аллохнинг Расули Мухаммаддир. Бизга очик-ойдин баёнотлар ва хидоят ила келди. Биз унинг (чакиригига) жавоб бердик ва унга эргашдик. У Мухаммаддир», – деб уч марта айтади.

Шунда унга:«Солих холингда ухлайвер. Биз сенинг унга каттик ишонишингни билар эдик», – дейилади.

Аммо мунофик ёки шубхали киши эса: «Билмайман. Одамлар бир нарса деганини эшитувдим. Ушани айтганман», дейди», – дедилар.

Икки шайх ва Насаий ривоят килган.

Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам ушбу хадисда келган гапларини Кусуф намозидан кейин килган хутбаларида айтганлар.

Кусуф намозига оид хадиси шарифларни урганганимизда Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламга уша намозни бир укишларида куп нарсалар кашф килинганлиги ва улардан баъзи намуналар хам айтиб утилган эди.

Бу хадиси шарифда эса уша кашф килинган нарсалардан кабр саволига тегишли булаги келтирилмокда.

Ушбу хадисдан олинадиган фойдалар:

  1. Кабрнинг фитнаси Дажжолнинг фитнаси ёки унга якин бир фитна эканлиги. Бундан унга зинхор эътиборсизлик билан караб булмаслиги келиб чикади.
  2. Мумин, аник ишонган одамнинг: «У Аллохнинг Расули Мухаммаддир. Бизга очик-ойдин баёнотлар ва хидоят ила келди. Биз унинг чакиригига жавоб бердик ва унга эргашдик», деб жавоб бериши хам эътиборга лойик холатдир.

Демак, огизда, Мухаммад Аллохнинг Расули, деган билан кифояланиб булмас экан. У киши Аллох томонидан нималар келтирганини яхши билиш хам керак экан. У киши чакирган нарсага, лаббай деб жавоб бериш ва у Зот соллаллоху алайхи васалламга эргашиш хам керак экан. Бу эса Ислом динига тулик эътикод ва амал килиш билан булади.

  1. Фаришталарнинг мумин одамга унинг дадил ва ишончли жавобидан кейин солих холингда ухлайвер. Биз сенинг унга каттик ишонишингни билар эдик, дейишларидан иккита хулоса чикади:

Биринчиси: Кабр саволидан кейин маййит киёмат коим булгунча ухлаб туради.

Иккинчиси: Кабрдаги сурок бир нарсани билиш учун эмас, билиб булинган нарсани банданинг узига икрор килдириш учун булади.

  1. Мунофик, динга ишончи собит ва мустахкам булмаган одамнинг кабр сурогига: «Билмайман. Одамлар бир нарса деганини эшитувдим. Ушани айтганман», деб жавоб беришида, хаётда Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам ва Ислом хакидаги одамлардан эшитган гапини тилидагина айтиб узини мусулмон санаб юрганларнинг хаммаси мунофик ва шубха эгаси эканликлари англашилади. Аллох шуларга ухшашдан Узи сакласин.

Ибн Умар розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам: «Качон бирингиз улса, эртаю кеч унга урни курсатиб турилади. Агар ахли жаннатдан булса, ахли жаннатдан. Агар ахли дузахдан булса, ахли дузахдан. Ва унга: «Аллох, сени киёмат куни кайта тирилтиргунча манави сенинг урнинг булади, дейилади», – дедилар.

Бухорий, Муслим ва бошкалар ривоят килган.

Кабрда ётиб, эртаю кеч бу гапларни эшитиш мумин-мусулмон банда учун кони рохат булиб, мунофик ва осий банда учун эса кабр азобининг бир кисми булади.

Ибн Аббос розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам икки кабр ёнидан утдилар ва: «Албатта, икковлари азобланмокдалар. Катта нарса учун азобланаётганлари йук. Ха! Улардан бири чакимчилик килиб юрар эди. Бошкаси булса, сийдигидан покланмас эди», – дедилар».

Бошка бир ривоятда:

«Сийдигидан тусинмас эди», – дедилар. Сунгра бир хул шохни олиб, иккига булиб хар бирини биттадан кабрга санчиб куйдилар-да: «Шоядки, иккови куригунча, у иккисидан (азоб) енгиллатиб турилса», – дедилар».

Бухорий, Муслим ва бошкалар ривоят килган.

Кабр азоби собит нарса экан. Энди уша икки шахснинг нима сабабдан кабр азобига дучор булганларини бир мулохаза килиб курайлик. Мазкур икки кичик нарсага шунчалик кабр азоби булса, катта гунохларга канчалик кабр азоби булар экан?!

Икки шайх ва Насаий ривоят килган хадисда:

«Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам дуода «Эй, бор Худоё! Сенинг ила кабр азобидан, дузах азобидан, тириклик ва уликлик фитнасидан ва Масийхи Дажжолнинг фитнасидан панох сурайман», дер эдилар», дейилган.

Демак, ушбу хадиси шарифда зикри келган нарсалар, жумладан, кабр азоби хам бор ва собит нарса. Биз хам Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламга иктидо килиб ушбу нарсалардан, жумладан, кабр азобидан панох сураб туришимиз керак.

Усмон розияллоху анхунинг мавлоси Хониъдан ривоят килинди:

«Усмон качон кабр устига келса, йиглар, хатто соколлари хул булиб кетарди.

Бас, унга: «Жаннат ва дузахни зикр киляпсанми? Йиглама. Шунга йиглайсанми?» – дейилди.

Шунда у: «Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам, албатта, кабр охиратнинг манзилларидан аввалгисидир. Ундан нажот топса, ундан кейингилари ундан осондир. Агар ундан нажот топмаса, ундан кейингиси, ундан кура шиддатлидир», деганлар.

Яна Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Канча дахшатли манзара курган булсам, кабр хаммасидан кура дахшатлирокдир», деганлар»,  деди.

Термизий ривоят килган.

Ха, кабр энг куркинчли, энг дахшатли жой экан. Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам куп шиддатли жойларни, жумладан, дузахни хам курганлар. Аммо у Зот соллаллоху алайхи васалламнинг хабар беришларича, хеч бир жой кабрчалик куркинчли ва дахшатли эмас экан.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

4S6J7wvgRLJySdzYpelxtEFZLzuBzNnr

Карантин сабабли якинларингизга пул жунатиш масаласида муаммога келдингизми?

Карантин сабабли вилоятлар, туманлар уртасида транспорт оркали харакатланиш вактинча чекланганлиги сабаб уз якинларига пул жуната …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари