Главные новости
Главная / Сиёсат / КХДР Жанубий Корея билан мулокот олиб борилувчи алока богламасини портлатиб юборди
Место рекламы

КХДР Жанубий Корея билан мулокот олиб борилувчи алока богламасини портлатиб юборди

Утган хафтада Корея мехнат партияси марказий кумитаси булими мудирининг уринбосари, КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон Пхеньян якин вакт ичида Жанубий Кореяга нисбатан “навбатдаги кадам”ни кабул килишини айтганди.

Фото: Yonhap via AP

Шимолий Корея харбийлари Жанубий Корея билан музокаралар утказишда фойдаланиб келинган алока богламасини портлатиб юборишди. Yonhap агентлигининг хабар беришича, бу хакда КХДР давлат радиоси маълум килган.

Аввалрок алока богламаси биноси йук килингани хакида Bloomberg агентлиги хабар берганди. Жанубий Корея бирлашиш вазири Ким Ён Чулнинг сузларига кура, Кэсон шахридаги ушбу иншоотнинг портлатилиши кутилган вокеа булган.

Алока богламаси 2018 йилда курилган, аммо кейинги хафталарда деярли ишламаётганди.


Фото: Korea Pool/Yonhap via AP

Утган хафтада Корея мехнат партияси марказий кумитаси булими мудирининг уринбосари, КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон Пхеньян якин вакт ичида Жанубий Кореяга нисбатан “навбатдаги кадам”ни кабул килишини айтганди.

Кейинрок Rodong Sinmun газетаси КХДР хукумати Жанубий Кореяни ташвикот варакалари таркатганлиги учун мамлакат куролли кучлари  “касос акти” тайёрлаётгани хакида огохлантирди.

КХДР 9 июндан буён Жанубий Корея билан барча алока каналларини узиб куйган. Бунга Жанубий Кореянинг Шимолга ташвикот варакалари жунатганлиги сабаб булганлиги айтилди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

nintchdbpict000600806813

Лионель Месси «Наполи»га карши уйиндан сунг Жюнейт Чакирга кул узатишни истамади (видео)

«Барселона» хужумчиси Лионель Месси Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финал жавоб бахси доирасида «Наполи»га карши кечган …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари