КХДР Жанубий Кореяни мамлакат худудида АКШ билан хамкорликда утказиладиган харбий манёврлардан тамомила воз кечишга чорлади, деб хабар беради «ТАСС».

janubiy-koreyaФото: «РИА Новости»

«Мулокот ва уруш репетицияси параллель равишда олиб борилиши мумкин эмас. АКШ ва Жанубий Корея харбий манёврларни ортга суриши эмас, улардан батамом воз кечиши керак», — дейилади хабарда.

Аввалрок Сеул ва Вашингтон хар йили утказиладиган барча турдаги кушинлар иштирокидаги Foal Eagle манёври ва Key Resolve кумондонлик-штаб машгулотларини кейинрокка колдиргани хакида маълум килинган эди.

Мазкур харбий харакатлар одатда Олимпия ва Паралимпия уйинлари утказиладиган февраль-март ойларида утказилар эди.

Олимпиада Жанубий Кореянинг КХДР чегарасидан 80 километр узокликда жойлашган Пхёнчхан уездида 9—25 февраль кунлари, паралимпиада эса 9—19 март кунлари булиб утади.

Пхеньян АКШ — Жанубий Корея харбий манёврларини КХДР иттифокдошларига карши хужум репетицияси деб хисоблайди.

Сунгги йилларда Foal Eagle манёврларида 200 мингдан 300 минг нафаргача харбий хизматчилар иштирок этиб, уларга Америка стратегик куроллари жалб килинмокда.