Главная / Жахон / Жиноят-процессуал кодексга узгартириш киритилади. Узбекистонда «электрон далиллар» тушунчаси пайдо булади
Место рекламы

Жиноят-процессуал кодексга узгартириш киритилади. Узбекистонда «электрон далиллар» тушунчаси пайдо булади

Норматив-хукукий хужжатлар лойихалари мухокамаси порталида “Узбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига узгартириш ва кушимчалар киритиш тугрисида”ги конун лойихаси жойлаштирилди.

Хужжат билан 1994 йил 22 сентябрида тасдикланган № 2013-ХII сонли Узбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига куйидаги узгартиришлар ва кушимчалар киритилиши мумкин:

81-модданинг (Далилларнинг турлари) иккинчи хатбошиси куйидаги тахрирда баён килинади:

«Бу маълумотлар гувохнинг, жабрланувчининг, гумон килинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг курсатувлари, экспертнинг хулосаси, ашёвий ва ракамли далиллар, овозли ёзувлар, видеоёзувлар, кинотасвир ва фотосуратлардан иборат материаллар, тергов ва суд харакатларининг баённомалари ва бошка хужжатлар билан аникланади».

87-модданинг (Далиллар туплаш) биринчи хатбошиси куйидаги тахрирда баён килинади:

«Далиллар тергов ва суд харакатларини юритиш: гумон килинувчини, айбланувчини, судланувчини, гувохни, жабрланувчини, экспертни сурок килиш; юзлаштириш; таниб олиш учун курсатиш; курсатувни ходиса руй берган жойда текшириш; олиб куйиш; тинтув; куздан кечириш; шунингдек, компьютер тармокларида масофадан эркин уланиш, гувохлантириш; мурдани эксгумация килиш; эксперимент утказиш; экспертиза тадкикотларини утказиш учун намуналар олиш; экспертиза ва тафтиш тайинлаш; такдим этилган ашёлар ва хужжатларни кабул килиш; телефонлар ва бошка сузлашув курилмалари оркали олиб борилган сузлашувларни эшитиш, шунингдек тезкор-кидирув тадбирларини утказиш йули билан тупланади».

90-модданинг (Далилларни баённомада кайд этиш) учинчи хатбошиси куйидаги тахрирда баён килинади:

«Баённомаларга: тергов ёки суд харакатининг иштирокчилари тугрисидаги маълумотлар, бу шахсларга уларнинг хукук ва мажбуриятлари тушунтирилгани; тергов ёки суд харакатининг утказилиш жойи ва вакти, шарт-шароитлари, жараёни ва натижалари, бунда топилган электрон маълумот ва моддий объектлар тавсифи ва уларнинг иш учун ахамиятли булган белгилари; тергов харакатлари ёки суд мухокамаси иштирокчилари тасдиклашни сураган фактлар; уларнинг юз бераётган ходиса сабаблари хусусидаги курсатувлари, тушунтиришлари, мулохазалари; улар томонидан берилган илтимосномалар, шикоятлар, рад этишлар; тергов харакатини олиб бориш ёки суд мухокамаси жараёнидаги тартиббузарлик холлари, шунингдек бу тартиббузарликларни бартараф этиш ва олдини олиш учун курилган чора-тадбирлар киритилади».

95-1 модданинг (Далилларнинг макбул эмаслиги) учинчи кисми куйидаги тахрирда баён килинади:

«Гувох, жабрланувчи, гумон килинувчи, айбланувчи, судланувчидан ушбу Кодекс нормалари бузилган холда олинган курсатувлардан, эксперт хулосасидан, ашёвий далиллардан, электрон маълумотлардан, аудио-, видеоёзувлардан ва бошка материаллардан далил сифатида фойдаланиш такикланади».

Куйидаги мазмундаги 140-1-модда билан тулдирилади:

«140-1-модда. Электрон-техник курилмаларни, компьютер тармокларини ва бошка электрон маълумотлар ташувчиларини куздан кечириш.

Терговга кадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ва суд ахборот технологиялари сохасидаги мутахассис ёки эксперт иштирокида электрон-техник курилмани ва бошка электрон маълумотларни ташувчи воситаларни аникланган жойида электрон ахборотни саклаш ва олишнинг самарали воситаларидан фойдаланган холда куздан кечиради.

Агарда жойида аникланган электрон-техник курилма ёки бошка турдаги электрон маълумотлар ташувчиси унинг кисмини ташкил этса ёки бир кисми булса, электрон маълумотларни кидириб топиш учун терговга кадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ва суд ахборот технологиялари сохасидаги мутахассис ёки эксперт иштирокида масофадан туриб компьютер тармогини куздан кечириши мумкин.

Агар икки ва ундан ортик компьютер тармокларида кидирилаётган электрон маълумотларнинг бир кисми булиши борасида асослар мавжуд булса, масофадан туриб куздан кечириш амалга оширилиши мумкин булади.

Электрон-техник курилмаларини, компьютер тармокларини ва электрон маълумотларнинг бошка ташувчиларини куздан кечириш бошка электрон-техник воситаларни куллаган холда амалга оширилиши мумкин ва бу жараёнда аникланган электрон маълумотлар бошка электрон маълумотларнинг ташувчисига кучириб олиниши мумкин.

Агар электрон маълумотларни кучиришнинг иложи булмаса ёки бу холат йирик корпоратив компьютер тармокларининг нормал шароитда фаолият курсатишига сезиларли негатив таъсир курсатиши мумкин булса, улар тергов харакатини ёзиб олиш амалга оширилаётган курилма монитори экранидан тасвирни тушириш оркали кайд этилиши мумкин».

175-моддага (Текшириш объектлари) учинчи хатбошидан кейин куйидаги мазмундаги хатбоши киритилади:

«Электрон маълумотлар экспертга электрон-техник курилмада ёки электрон маълумотларнинг бошка турдаги ташувчиларида такдим этилади».

Куйидаги мазмундаги 204-1-модда билан тулдирилади:

«204-1-модда. Электрон далиллар

Дастурий таъминот хусусиятларига караб электрон-техник курилма ёки электрон маълумотларнинг бошка турдаги ташувчиларида автоматлаштирилган холда шакллантириладиган, у ерда мавжуд буладиган ва сакланадиган, ракамли белгилар ёки сигналлар мажмуаси сифатидаги иш учун ахамиятли булган электрон маълумотлар электрон далиллар хисобланади».

Куйидаги мазмундаги 205-1-модда билан тулдирилади:

«205-1-модда. Электрон далилларни кулга киритиш усуллари

Кулланилган электрон маълумотларни куздан кечириш вактида, шу жумладан масофадан туриб, электрон-техник курилма, компьютер тармоклари ёки электрон маълумотларнинг бошка ташувчиларидан фойдаланган холда электрон далил сифатида кулга киритилиши мумкин.

Агарда электрон маълумотлар олинаётган электрон-техник курилмалар ёки электрон маълумотларнинг бошка турдаги ташувчиларида тулик сакланаётган булса, мутахассислар иштирокисиз олиб куйилади».

Куйидаги мазмундаги 207-1-модда билан тулдирилади:

«207-1 модда. Электрон маълумотларни электрон далил деб тан олиш ва уни жиноят ишига кушиш

Электрон маълумотни электрон далил деб тан олиш ва уни жиноий ишига кушиш тугрисида суриштирувчи, терговчи карор, суд эса – ажрим чикаради».

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

QEaJko9hzyml2lfB-hQBla2T_47A62tJ

Эрон президенти АКШ куролли кучларини террорчилик тузилмалари деб тан олиниши хакидаги конунни имзолади

Эрон президенти Хасан Рухоний АКШ куролли кучларининг Якин Шаркда жойлашган кучлари террорчилик тузилмалари деб эълон …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари