Главные новости
Главная / Жахон / Жанубий Кореядаги ватандошлар билиши керак булган 10та тавсия
Место рекламы

Жанубий Кореядаги ватандошлар билиши керак булган 10та тавсия

Kun.uz’нинг Жанубий Кореядаги мухбири Элдор Вохидов «Корея кундалиги» рукнидаги навбатдаги маколасида бу мамлакатга укиш ё ишлаш учун келаётган ватандошлар билиши тавсия этиладиган унта мухим маълумотни санаб утади.

1.  Хеч качон уз номингиздан бошкаларга техник курилмалар олишга рухсат берманг!

Кореяда уяли алока воситаларини хеч кандай бошлангич туловсиз сотиб олиш мумкин. Пулини ойма-ой тулаб туриш шарти билан, чекловсиз интернетга уланиш имконини берувчи замонавий смартфонларни осонгина кулга киритса булади. Бундай услубда смартфон сотиб олишни кискагина килиб «Line phone» деб аташади.

Ушбу тартиб мамлакатга эндигина кириб келган хар кандай содда инсонни узига тортиши табиий. Аслида бунинг салбий жихати йук, муаммо юзага келишига сабаб эса расмийлаштириш жараёнидаги товламачилик ёки ишончни суистеъмол килиш холатларида кузатилади.

Шу мавзуда гап кетганда юрагим ортга тортаверади. Бир эмас, икки бор чув тушдим. Кореяга келгач, баъзи иш-юмушлар сабаб нотаниш кишилар билан якин алокалар шаклланиб колар экан. Худди шундай, мен жуда ишончли деб билган инсонга 6 ойлик шартнома асосида янги русумдаги мобил телефонни менинг номимдан олишига розилик бергандим. Ойлик туловларни мунтазам бажариш у кишининг буйнида эди. Якинда бу вокеага бир йил булади, мен эса телефон карзини уз, дея ортидан кувиб юрибман.

Хулоса шуки, хар кандай вазиятда хам уз номингиздан бошка бировга автомашина, мобил телефон ёки бошка курилмалар олишга рухсат бериш – катта хато.

Мамлакатда ноконуний яшаётган инсонлар: «Моддий масалаларни узим коплайман, шунчаки, машина ёки мобил телефонни сенинг номингга расмийлаштирайлик» каби таклифлар билан чикиб колишлари мумкин. Рухсат беришдан олдин, юкоридаги холатларни инобатга олинг. Огохлик зарар килмайди.

Гаджетлар билан боглик яна бир долзарб масалалардан бири – «Line phone» телефонларини сотиш жараёни булиб, бунда савдо менежерларининг ёлгон гапириши ёки мухим маълумотни атайин беркитиш холлари харидорга кимматга тушади.

«Бир ойдан кейин уздириб ташласангиз булади, бепул Wi-Fi урнатиб берамиз, совгага яна битта смартфон» – энг куп ишлатиладиган ёлгонлар шулар. Ачинарлиси, бу ишларни хар доим хам бегоналар эмас, баъзан узимизникилар хам килаётгани. Шундай экан, унутманг, шошиб карор кабул килиш зарарингизга ишлаши мумкин.

2.  Ракамли Кореяни хис этинг, хизматлардан замонавий услубда фойдаланинг

Жанубий Корея – шубхасиз, дунёнинг энг инновацион давлатларидан бири. Бу ерда «когоз-ручка» ё жамоат транспорти учун чипта кутариб юриш ярашмайди. Имконият бор экан, инновацияларни чинакамига хис этиш керак. Аммо биз оламшумул кулайликларлар хакида эмас, кундалик турмушда доим аскотадиган жихатларга эътибор каратамиз.

Шахарлараро жамоат транспорти яхши йулга куйилган. Поезд ёки автобусдан фойдаланишда кассага бориб билет олиш шарт эмас. Мобил телефонга махсус иловани урнатган холда уз режангизга кура олдиндан харид килишингиз мумкин.

«KorailTalk» поезд учун, «고속버스 티머니» автобус учун кул келади. Шахар ичкарисидаги жамоат транспорти тулик электрон тизимга утказилган. Бу хакда «Корея кундалиги» рукнидаги аввалги маколаларда батафсил тухталган эдик.

Интернет банк – кредит карталардан фойдаланиш хали тулик урфдан колмаган булса-да, купчилик онлайн тулов тизимини маъкул курмокда. Мобил иловалар оркали туловларни осон ва тез амалга ошириш мумкин. Утказмалар KakaoPay, NaverPay ёки хар бир банкнинг уз иловаси оркали бажарилади.

Кореяни онлайн савдосиз тасаввур килиш мушкул. «Coupang» – корейсларнинг «Amazon»и. Бу илова хакида ортикча тухталишга хожат йук. Таъкидлаб утмокчи булганимиз шуки, аксарият янги фойдаланувчилар сотиб олинган махсулот кунгилдагидек чикмаслиги эхтимоли борлиги учун хам бу хизматдан фойдаланмаслигини айтишади. Колаверса, аксар онлайн дуконлар уз фаолиятини факат корейс тилида олиб боради.

Корейс тилини билмаслик ёки тажрибасизлик окибатида кунгилдагидек махсулот сотиб ололмаган юртдошлар диккатига: Хар бир онлайн савдо турида махсулотни мукобил бошка турига алмаштириш ёки кичик жарима эвазига бутунлай кайтариб юбориш хизмати мавжуд.

Шахсий тажрибамда хам бу хол кузатилди. Сайтдаги товар шархига етарлича тушунмай, арзонлигига кизикиб олганим – «Airpods» кулокчинлари аслида факатгина чап кулок учун мулжалланган, бир дона кулокчин булиб чикди. Устига устак кувватлагичи хам йук. Уч кун ичида кайтариб юбориш мумкин булса-да, эплай олмаганимиз учун деярли 90 доллар кулогини ушлаб кетди. Фойдага колгани эса яхшигина дарс булди!

Давлат идоралари хизматидан фойдаланишда ахоли вактини тежаш учун онлайн навбат тизимлари йулга куйилган. Чет эл фукаролари тез-тез келиб турадиган Иммиграция идоралари хам шулар жумласидан. Hikorea.go.kr сайти оркали олдиндан навбат банд килиб куйиб, соатлаб кутиб колишнинг олдини олса булади.

3. Кучмас мулк билан боглик масалалар

Чет элликлар учун Кореяда турар жой масаласини хал килишнинг асосан 3 хил йули бор: талабалар ётокхонаси, мехмонхона ёки квартира. Ётокхона ва мехмонхона буйича куп нарса тушунарли. Биз квартира ижарасининг мухим жихатларига эътибор каратамиз.

Маълум муддат битта жойда яшаш учун «пудонгсан» билан конуний шартнома тузилади. Визангиз тури канакалигидан катъи назар, шартномани кискарок муддатга тузиш керак.

Одатда бундай уйларга кириш учун олдиндан 300-1500 доллар атрофида депозит пули куйилади. Белгиланган муддат мобайнида шартнома шартлари бузилмаса, мазкур депозит кайтарилади. Акс холда, конуний жихатдан сиз талабгор була олмайсиз.

Режаларингизга караб, масалан бир йил шу манзилда истикомат килиш ниятингиз булган такдирда хам 3 ойлик шартнома тузиш масъулиятни бироз булса-да енгиллатади. Чунки икки-уч ой утгач, турли сабаблар билан бошка шахарга кучиб утиш зарурати тугилиши эхтимоли бор.

Яна бир мухим коида. Корея Республикаси конунларига кура, бир худуддан бошка худудга кучган пайт 14 кундан кечиктирмаган холда шахсни тасдикловчи ID-карта маълумотларига янги манзилни киритиш талаб этилади. Шу муддатни утказиб юбориб, жарима тулаган юртдошларимиз хам йук эмас.

4. Хайдовчилик гувохномасисиз машина бошкариш тавсия этилмайди

Тан олиб айтиш керак, жуда куп хамюртларимизни хайдовчилик хукукини берувчи хужжатларсиз автомобил бошкарувида куриш мумкин. «Шунча йилдан бери хайдаб юрибмиз, биров гинг демади» дея фикр билдирадиганлар хам учраб туради. Ха рост, ЙХХ ходимлари йук, хайдовчилар деярли хеч качон текширилмайди. Лекин куза кунда эмас, кунида синади, деган макол бор. Синганда хам бутунлай чилпарчин булиб кетиши мумкин.

Хайдовчи тажрибали булиши, хато килмаслиги мумкиндир балки, лекин бошка бир хайдовчининг айби билан автохалокат юзага келган такдирда айбдорлик хужжати йук томонга бурилиб кетади.

Биргина гувохноманинг йуклиги маълум муддат (1-3 йил)га автомобиль бошкариш хукукидан махрум килиш ёки 10 минг долларгача жарима билан жазоланиши мумкин.

Худо курсатмасин, мабодо сиз бошкараётган автомобиль иштирокида халокат содир булса, узингизни йукотмай дархол вазиятни кулга олиш, машина тукнашган нуктани, нариги машина ичкарисини, авторакамни суратга тушириш тавсия этилади.

Баъзан шундай холлар хам булганки, автохалокатга учраган иккинчи томон машинада ёш бола бор эди, куркиб кетди, дея одатдагидан купрок товон пули талаб килган.

5. Огох булинг: «Иш топиб берамиз!»

Мехнат муносабатлари Кореяга бораётган хамюртларимизнинг аксариятига тааллукли. Ишга эхтиёж бор экан, иш топиб берадиган ишбилармонларнинг хам ови бароридан келаверади. Аммо шундай кишилар хам борки, инсофни бир четга суриб, факат уз манфаатларини уйлайди.

Жуда купчилик юртдошларимизнинг шикоятига сабаб булаётган муаммо – бегона эмас, узимизнинг шоввозлар томонидан булаётган товламачилик холатларидир.

Кимдир йук ишга жойлаштириш эвазига хак олиб, кочиб колса, бошка биров мехнаткашнинг ойлигидан доимий равишда маълум микдорни ундириб боради.

Менинг тажрибамда хам шунга ухшаш холат юз берди. Кушни давлат вакиллари Кореянинг чеккарок шахарчасида очилган янги ошхонага ошпаз сифатида ишга таклиф килишди. Дарсдан ташкари кулай вактда ишлашимга, мумай кунлик маошга келишгандик. Пухта уйламай бизнес бошлагани сабаб бир ой ичида банкрот булди, фойда уёкда турсин, карз билан чикди. Биз хам ишлаган вактимизга куйиб колавердик, тахминан $800 иш хаки берилиши кутилган эди… Товламачилик булмаса-да, мехнатимиз эвазига хак ололмадик.

Бу каби холатлар асосан талабалар билан, мехнатнинг турли шаклларида учраши мумкин. Тавсиямиз эса тушунарли: эхтиёткор булинг, ишга киришдан олдин сураб-суриштиринг.

Эслатиб утамиз, Кореядаги мехнат турлари хакида рукннинг аввалги маколаларида батафсил ёритилган эди.

Яна бешта мухим тавсия маколанинг иккинчи кисмида келтириб утилади.

Элдор Вохидов,
Kun.uz мухбири.

Рукндаги туркум маколалар:

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Британия кироличасининг кучмас мулклари киймати 700 млн долларга пасайди

Буюк Британия кироличаси манфаатлари остида Лондон гарби ва мамлакатнинг кишлок худудларидаги кучмас мулкларни бошкарувчи Британия …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари