Главная / Маданият / Жаннатга ёки дузахга кирмай колиш амал туфайли

Жаннатга ёки дузахга кирмай колиш амал туфайли

jannat-va-duzahЖаннатга кирмай колиш.

Куръони Карим оятлари ва хадиси шарифларга чукур назар соладиган булсак, банданинг жаннатга киришдан махрум булиши хам унинг килган баъзи амаллари туфайли булади. Аллох таоло шуни ирода килган.

Мумин банда узи килган баъзи гунохлар туфайли маълум муддат жаннатга киритилмаслиги маълум. У мазкур гунохнинг жазосини утагунича жаннатга киришдан махрум килинади.

Куръони Карим ва хадиси шарифда баъзи катта гунохларни килиш жаннатга киришни ман килиши хакида хабарлар бор.

Аллох таоло «Нисо» сурасида:

«Ким бир муминни касддан улдирса, унинг жазоси жаханнамдир. Унда абадий колур. Унга Аллохнинг газаби ва лаънати ёгилур. Ва Аллох унга улкан азобни тайёрлагандир», деган (93-оят).

Аллох таоло «Нисо» сурасида:

Албатта, етимларнинг молини зулм ила еганлар, коринларида оловни еган булурлар. Ва шубхасиз, дузахга кирурлар», деган (10-оят).

Жубайр ибн Мутъам розияллоху анхудан ривоят:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам:

«Кариндошлик алокасини узувчи жаннатга кирмайди», – дедилар».

Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар ривоят килган.

Муслимнинг ривоятида:

«Кушниси ёмонлигидан омонда булмаган одам жаннатга кирмайди»,–дейилган.

Хаммам розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Хузайфа билан бирга эдик. Бас, унга:

«Бир киши гапни Усмон розияллоху анхуга олиб бориб туради», – дейилди.

Шунда Хузайфа унга:

«Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг «Чакимчи жаннатга кирмайди», деганларини эшитганман», – деди».

Имом Бухорий ва Муслим ривоят килган.

Демак, баъзи бир амаллар уз эгасининг жаннатга киришига монеъ булиши мумкин экан. Албатта, мумин банда диндан чикмаса ва шариатнинг фарзу вожибларини инкор килмаган, халол ва харомни инкор килмаган булса, килган гунохига яраша жазосини олгандан кейингина жаннатга киритилади.

***

 

Дузахга кирмай колиш.

Баъзи мумин бандалардан дузахга мубтало киладиган амаллар содир булса-ю, у кейин бошка керакли амалларни килса, дузахга кирмай колиши мумкин. Маълум гунохларни килган одамнинг дузахга кирмай колишига сабаб буладиган амалларни уламоларимиз учга булганлар.

  1. Тавба.

Аллох таоло «Зумар» сурасида:

«Сен (Менинг тарафимдан): «Эй, уз жонларига исроф (жабр) килган бандаларим, Аллохнинг рахматидан ноумид булманг! Албатта, Аллох барча гунохларни магфират этар. Албатта, Унинг Узи ута магфиратли ва ута рахимли Зотдир. Сизга азоб келишидан олдин Роббингизга кайтинг ва Унга таслим булинг. Сунгра сизга ёрдам берилмас», деб айт», деган (53-54-оятлар).

Аллох таоло «Марям» сурасида:

«Бас, уларнинг ортидан бир уринбосарлар колдики, улар намозни зое килиб, шахватларга эргашдилар. Бас, тезда улар ёмонликка йуликдилар. Магар ким тавба килса ва иймон келтириб, амали солих килса, бас, ана ушалар жаннатга кирурлар ва хеч зулм килинмаслар», деган (59-60-оятлар).

Аллох таоло «Фуркон» сурасида:

«Ким ана шуни килса, укубатга дучор булур. Киёмат куни унинг азоби бир неча баробар купайтирилур ва у(азоб)да хор булиб абадий колур. Магар ким тавба килса, иймон келтириб, солих амал килса, бас, Аллох ана ушаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллох магфиратли ва рахимли булган Зотдир», деган (68-70-оятлар).

  1. Яхши амаллар.

Маълум гунохларни килган мумин одамнинг дузахга кирмай колишига сабаб буладиган амаллар тоифасига хасанот – яхши амаллар хам киради.

Аллох таоло «Худ» сурасида:

«Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади», деган (114-оят).

Мумин киши томонидан килинган хар бир яхши иш ёмонликларни кетказади ва уз эгасининг дузахга киришдан сакланишига сабаб булиши мумкин.

Абу Зарр розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам менга:

«Каерда булсанг хам, Аллохга такво кил. Ёмонликка яхшиликни эргаштир. Бу уни учиради. Одамларга хусни хулк ила муомала кил», дедилар».

Термизий ривоят килган.

  1. Мусибатлар.

Маълум гунохларни килган мумин одамнинг дузахга кирмай колишига унга бу дунёда етган мусибатлар хам сабаб булади.

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:

«Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам:

«Мусулмонга кай бир мусибат: хоргинликми, беморликми, ташвишми, махзунликми, озорми, гам-гуссами, хаттоки, тикон киришми, етадиган булса, албатта, Аллох улар ила унинг хатоларини каффорот килур», дедилар».

Икки Шайх ривоят килган.

Абдуллох розияллоху анху айтадилар:

«Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам:

«Кай бир мусулмонга бирор мусибат етса, бирор тикон кирса хам, албатта, Аллох унинг сабабидан уша банданинг ёмонликларини худди дарахт уз баргларини тукканидек тукадир», дедилар».

Икки Шайх ривоят килишган.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари