Главная / Жамият / Жахон согликни саклаш ташкилоти: Тамаки ва алкоголь коронавирус юктириб олишни кескин оширади
Место рекламы

Жахон согликни саклаш ташкилоти: Тамаки ва алкоголь коронавирус юктириб олишни кескин оширади

ЖССТ бош директорининг айтишича, инфекция таркалган бир пайтда алкоголь истеъмол килиш одам иммун тизимига каттик шикаст етказади.

Фото: AFP

Жахон согликни саклаш ташкилоти бош директори Тедрос Aдхан Гебрейесус коронавирус пандемияси даврида алкоголь ва чекишни ташлашни тавсия килди. Бу хакда ЖССТ баёнотида маълум килинган.

Гебрейесуснинг сузларига кура, чекиш коронавируснинг жиддий ривожланишига хисса кушиши мумкин. Бундан ташкари, у овкатланишга эътибор бериш зарурлигини таъкидлади хамда фойдали ва соглом таомлар истеъмол килишга чакирди.

Шунингдек, кунига камида 30 дакика спорт билан шугулланиш тавсия этилади, деди ЖССТ рахбари.

У масофадан туриб, уйдан туриб ишлаётганда узок вакт бир холатда колмасликни, хар ярим соатда уч дакикали танаффус килиш зарурлигини кайд этди.

“Энг мухим ва эътибор каратадиган жихат – бу алкоголь махсулотларининг зараридир. Оддий хаётда хам спиртли ичимликлар саломатлик учун ута зарарли. Аммо инфекция таркалган бир пайтда уни истеъмол килиш одам иммун тизимига каттик шикаст етказади. Окибатда инфекция юктириб олиш хавфи кескин ортади”.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

qWVdia6gGqazkoxG5oJBXInM9c-FVTYP

ОТБ: Пандемия ва энерготашувчилар нархининг пасайиши Узбекистон иктисодий усишини секинлаштиради

Осиё тараккиёт банкининг янги хисоботида айтилишича, коронавирус пандемияси хамда табиий газ ва мисга булган нархларнинг …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари